Сўнгги йилларда дунёда фавқулодда вазиятларнинг сони ва қамрови ошиб бораётганлиги кузатилмоқда


Умумтаълим мактабларида “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар



Download 0,62 Mb.
bet10/17
Sana12.07.2022
Hajmi0,62 Mb.
#778327
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
2 5427153952632214947

2.2. Умумтаълим мактабларида “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар
клублари фаолиятини ташкил этиш муаммолари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 208-сонли қарори ижроси таъминлаш мақсадида 2014 йилда буён Фавқулодда вазиятлар, Халқ таълими вазирликлари “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши (ҳозирда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши) билан ҳамкорликда “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клублари ўртасида анъанавий мусобақалар ўтказилиб келинмоқда. Қарор ижросини таъминлаш мақсадида, ҳар бир таълим муассасасида
“Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубларини тузиш ва доимий фаолиятини йўлга қўйиш белгиланган [6].
“Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клублари фаолиятини ташкил этишдан мақсад - ёшларни шахсий ва жамоавий хавфсизлиги масалаларига жалб этиш, фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этиш бўйича билим савиясини ошириш, ўзи ҳамда ўзгаларга ёрдам бериш, ҳар қандай фавқулодда вазиятлар юз берганда тез ва аниқ ҳаракат қилиш, шунингдек, ўқиш даврида ўқувчилар фавқулодда вазиятларни ўрганиш республика ҳудудида юз бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишни ўрганиш, қидирув-қутқарув ишларини олиб бориш
ва фавқулодда вазиятларда ҳимояланишнинг асосий ҳужжатларини билиш, шахсий ва коллектив ҳимоя воситаларидан фойдаланишни билиш, қидирув-қутқарув асбоб-анжомларини билиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича билимларни ўргатишдан иборатдир.
Клубларнинг доимий фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида,
2015 йилдан буён ҳар йил “Таълим муассасаларида “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубларини ташкил этиш тартиби” мавзусида Гулистон, Бухоро, Андижон, Тошкент, Навоий ва Урганч шаҳарларида кўргазмали семинарлар ўтказилди [30].
Семинарлардан асосий кўзланган мақсад - ҳар бир туман
ва шаҳарларда Фавқулодда вазиятлар, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг ҳудудий бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳудудий тизимлари ходимларини жалб қилган ҳолда, жойлардаги умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларида тўрттадан (улардан биттаси базавий) “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубларини ташкил этиш тартибини амалда кўрсатиш ва бу тадбирларни ҳар йили босқичма-босқич амалга оширишдан иборатдир. Ҳудудларда ҳам семинарлар ўтказилган шаҳар ва туманларнинг масъул вакиллари иштирок этиб, “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубларини ташкил этиш, мусобақага тайёрлаш ва клублар ўртасида уч босқичли мусобақалар ўтказилишини таъминлаш бўйича билимларга эга бўлишди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири - Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2016 йил 30 декабрдаги 5-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар, Халқ таълими вазирликлари, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими марказининг ҳамда “Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши билан ҳамкорликда, “Таълим муассасаларида “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубларини ташкил этиш” бўйича видеоролик яратилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига тақдим этилган.
Таҳлилий натижаларга кўра амалга оширилаётган кенг қамровли ишларга қарамасдан “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубларини ташкил этиш, мусобақага тайёрлаш ва клублар ўртасида уч босқичли мусобақалар ўтказилишда бир қанча муаммолар мавжуд. Жумладан ;
Биринчидан, айрим умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбарларининг бефарқлиги ва қарор ижросини бажармаётганлиги;
Иккинчидан, умумий ўрта таълим, касб-ҳунар таълим муассасаларида “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубларини тузиш
ва доимий фаолият олиб бориш учун алоҳида хона ажратилиб белгиланган, клубларни доимий фаолиятини таъминлаш мақсадида, зарур махсус асбоб-анжом ва жиҳозлар ҳамда кийим-кечаклар билан боғлиқ ҳаражатлар;
Учинчидан, “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубларига раҳбарлик қилувчи ўқитувчи мутахасисларни етишмаслиги;
Тўртинчидан, маъсул ташкилотлар вакилари билан ҳамкорликда жойлардаги умумий ўрта таълим, касб-ҳунар таълим муассасаларида
“Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубларини тузиш ҳамда доимий фаолият олиб боришлари ва улар ўртасидаги мусобақаларни ўтказишга тайёргарлик ишларини мунтазам ўтказилмаётганлиги;
Бешинчидан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар Тошкент шаҳри ҳудудида фаолият олиб бораётган “Ёш қутқарувчи” кўнгилли қутқарувчилар клублари фаолиятини ўрганилмаётганлиги ва етарлича амалий ёрдам кўрсатилмаётганлиги;
Олтинчидан, оммовий ахборот воситалари орқали “Ёш қутқарувчи” кўнгилли қутқарувчилар клублари ҳамда уларнинг фаолияти ҳақида тарғибот ишлари олиб борилмаётганлиги;
Еттинчидан, “Ёш қутқарувчи” кўнгилли қутқарувчилар клублари фаолияти, клуб аъзолари ҳамда раҳбарлари тамонидан амалга оширилаётган ишларни мунтазам ёритиб борадиган газета ва журналлар чиқарилмаётганлиги.
“Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубларини ташкил этиш, мусобақага тайёрлаш ва клублар ўртасида уч босқичли мусобақалар ўтказилиши билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш ва таҳлил қилиш орқали ечимига қаратилган таклифлар ишлаб чиқдик.
“Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубларини ташкил этиш, улар ўртасидаги мусобақасини такомиллаштириш бўйича таклифлар:
1. “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубларни доимий фаолиятини таъминлаш мақсадида, зарур махсус асбоб-анжом ва жиҳозлар ҳамда кийим-кечаклар билан боғлиқ ҳаражатларни маҳаллий ҳокимликлар томонидан ҳомийлик, маҳаллий ва давлат бюджети ҳисобидан маблағларини ажратиш ҳамда уларни самарали сарфланишини ташкил этиш.
2. Қарор ижросини таъминлаш бўйича назоратни Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази ҳамда ҳудудий бошқармалари зиммасига юклаш.
3. Клубга ёшларни жалб қилиш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишларни кўпроқ олиб бориш бу соҳа таъсирчан усулардан кенгроқ фойдаланиш (интернет, оммавий ахборот воситалари, реклама) ҳамда клубни ташкиллаштириш учун масъул бўлган шахсларни аниқ белгилаб бериш.
4. Вилоятдаги мавжуд умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларида “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубларини тузиш ва доимий фаолият олиб бориш учун алоҳида хона ажратиш ҳамда белгиланган талаблар асосида жиҳозлаш;
5. “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клуби раҳбарлигига таълим муассасаларидаги жисмоний тарбия ҳамда чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанлари ўқитувчилари таркибидан тайинлаш;
6. Ҳар бир туман ва шаҳарларда умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларида тўрттадан (улардан биттаси базавий)
“Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубларини ташкил этиш.
7. Умумий ўрта таълим, касб-ҳунар таълим муассасаларида раҳбарлари ва маъсул ходимлари жалб қилган холда “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубларини тузиш ва доимий фаолият олиб бориш юзасида ҳар бир шаҳар ва туманларда семинарлар ташкил этиш;
8. Маъсул ташкилотлар вакилари билан ҳамкорликда жойлардаги умумий ўрта таълим, касб-ҳунар таълим муассасаларида
“Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубларини тузиш ҳамда доимий фаолият олиб боришлари ва улар ўртасидаги мусобақаларни ўтказишга тайёргарлик ишларини олиб бориш;
9. “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клуб раҳбари, мураббийлари билан махсус дастур асосида ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармалари Аҳоли ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш марказида табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар вақтида аҳолини тўғри харакат қилишга
ва фуқароларнинг ҳаёти ҳамда соғлиғи хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган ўқув курсларини ташкил қилиш;
10. Клуб фаолиятини тўғри режалаштириш мақсадида ўқув режаларини ишлаб чиқишга ва ўқув машғулотлари самарадорлигини ошириш мақсадида назарий машғулотларга барча тегишли бошқарма
ва ташкилот ходимлари жалб этиш;
11. “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клуби аъзолари билан амалий машғулотлар режасига асосан, мактаб ва академик лицей касб-ҳунар коллеж ёшидаги болалар учун мослаштирилган ҳолда жойларда, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳудудий бошқармалари ҳамда таркибий тузилмалари ўқув базаларида ўтказилишини режалаштириш;
12. Шаҳар туман ва вилоят миқёсидаги мусобақаларга жалб қилинган умумий ўрта таълим, касб-ҳунар таълим муассасаларида
“Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клублари аъзоларини мусобақаларга тайёрлаш ва яқиндан ёрдам бериш мақсадида барча тегишли бошқармалардан масъул ходимлар бириктириш.
13. Халқ таълими бошқармаси, бўлимлари ва мактаб раҳбарларига тегишли вазирлик томонидан имзоланган қўшма қарорнинг мазмун моҳияти, “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубларини тузиш ҳамда доимий фаолият олиб боришлари ва улар ўртасидаги мусобақаларни ўтказиш юзасидан аниқ вазифаларни белгилаш;
14. “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клублари фаолиятига раҳбарлик қилаётган ходимларни ва Халқ таълими вазирлиги ва касб-ҳунар таълим муассасалари томонидан “Энг яхши клуб” кўрик танловида ғолиб бўлган мактаб ва коллеж директорларини моддий-маънавий рағбатлантириш.
15. Клуб аъзолиги даврида юқори натижаларга эришган
ва белгиланган талабларга жавоб берадиган ёшларни имтиёзли равишда Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қутқарувчи касбига қабул қилинишини ташкиллаштириш.
16. Республика миқёсида “Ёш қутқарувчи” ижодий танловини ўтказиш (шеър, иншо, расм, ашула йўналиши бўйича) ва энг яхши ишлардан фойдаланган ҳолда қисқаметражли фильмлар яратиш, ҳамда ижтимоий тармоқларда “Ёш қутқарувчи” саҳифаларини яратиш.
17. Маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари билан ҳамкорликда клуб фаоллари учун кинотеатр, театр, бассейн ва бошқаларга мунтазам равишда чипталар тарқатишни ташкил этиш.
18. Клуб фаолларининг қутқарувчилар ва қутқарилган инсонлар билан учрашувларни ташкил этиш ва “Ёш қутқарувчи” клуби иштирокчилари учун муассасаларда “Фаоллар доскаси”ни ташкил этиш ҳамда клуб фаолларига “Ёш қутқарувчи” гувоҳномасини бериш.
19. Жойлардаги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тузилмаларига “Ёш қутқарувчи” клуби иштирокчилари учун амалий саёҳатлар ташкиллаштириш ва ўқув муассасаларида клуб фаоллари билан фавқулодда вазиятлар ва ёнғин хавфсизлиги бўйича машғулотлар ўтказиш. Энг яхши клубларни ФВВ ўқув машғулотларига ва кўргазмали тадбирларига қатнашишини ташкил этиш.
20. Клубнинг янги аъзоларини синфлар (гуруҳлар) ёки мактаблар (коллежлар) ўқувчилари олдида тантанали равишда қабул қилиш. Клуб фаолларини ўқув муассасалари томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ўтказиладиган ички тадбирларга жалб этиб бориш.
21. “Ёш қутқарувчи” кўнгилли қутқарувчилар клублари фаолияти, клуб аъзолари ҳамда раҳбарлари томонидан амалга оширилаётган ишларни мунтазам ёритиб борадиган газета ва журналларни чоп этиш масалан
“Мен ёш қутқарувчиман” шу каби ном остида.
Юқоридаги муаммо ва камчиликларни берилган таҳлилий хулосалар асосидаги таклифлар орқали бартараф этиш лозим. Чунки, ушбу
ёш қутқарувчилар кулубларини ташкил этиш ҳозирги кундаги ёшларимизнинг ватанпарвар, ҳалқимизга муносиб фарзандларни тарбиялаш турли хилдаги фавқулодда вазиятлар бартараф этиш бўйича ўрни алоҳида эътиборга молик, ёш қутқарувчиларнинг экстремал вазиятларда жисмоний ва руҳий тайёргарлигини, чидамлилигини, қийинчиликларни матонат билан енгиш каби туйғуларини шакллантиришдан иборатдир.



Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish