Сўнгги йилларда дунёда фавқулодда вазиятларнинг сони ва қамрови ошиб бораётганлиги кузатилмоқда



Download 0,62 Mb.
bet4/17
Sana12.07.2022
Hajmi0,62 Mb.
#778327
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
2 5427153952632214947

Хавфсизликалоҳида шахс, жамият ва табиат объектларини кучли даражадаги хавф-хатардан ҳимояланганлик даражаси бўлиб, унинг асосий мезони келажакда ёки ҳозирда содир бўлувчи табиий ёки ижтимоий хатардан келиб чиқувчи қўрқув хисси [31].
Хавфсизлик - бу фаолиятнинг ҳолати бўлиб, маълум эҳтимоликда хавфларнинг келиб чиқишини бартараф қилишдир. Ҳамда инсонлар олдига қўйилган мақсаддир [9].
“Маданият” атамаси арабча сўз бўлиб, “Мадинат” – “шаҳар” деган маънони англатади. Иккинчи яна бир “ранг-баранг” деган маънони ҳам касб этади. Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (С.А.В.) Маккадан Мадинага хижрат қилганларида, бу шаҳарнинг эски номи Ясриб бўлиб, пайғамбаримиз келишлари муносабати билан “Мадинат ан-набий” (Пайғамбар шаҳри) деб атала бошлаган. Шунинг учун ҳам унинг туб маъносида аниқ ижтимоий ҳодисалар, воқеа ва жараёнлар, табиат билан инсон орасидаги боғлиқлик, тараққиёт қонунлари ётади. Инсон меҳнатининг маҳсули у яратган тафаккур дурдоналари “маданият”, сифатида қабул қилинади ва тарихга муҳрланади [29].
Агар америкалик маданиятшунос олимлар А. Кребер
ва К. Клакхонларнинг 1952 йилдаги маълумотларига кўра маданият атамасига берилган таърифлар 164 та бўлса, сўнгги адабиётларда бу рақам 400 дан ортиқни ташкил этади.
Бу таърифлар умумлаштирилса маданият сўзининг маъно-мазмунини қуйидагича тушуниш мумкин.
Маданият – узоқ тарихий тараққиёт жараёнида инсоният томонидан яратилган моддий ва маънавий бойликлар, осори-атиқалар йиғиндиси.
Маданият – у ёки бу жамиятга хос фалсафий қарашлар, илм, фан, маориф, санъат, аҳлоқ, дин, ҳуқуқ, сиёсат маиший хизмат кўрсатиш даражасини акс эттирувчи омиллар, ижтимоий тараққиёт даражаси.
Маданият – инсонлар ҳаётида, жамият ривожида шаклланган миллий, умуминсоний қадриятлар мажмуи.
Маданият – ҳар бир кишининг тарбияланганлиги инсонийлик фазилатлари ва ижодий фаолиятининг ифодасидир.
Маданиятнинг қўлланилишига қараб шахсий, оилавий, касбий, табақавий, миллий маданият, жамият маданияти, умуминсоний маданият каби шаклларга бўлиб ўрганиш ҳам мумкин. Кундалик ҳаётда “муомала маданияти”, “меҳнат маданияти”, “нутқ маданияти”, “ишлаб чиқариш маданияти”, “хизмат кўрсатиш маданияти”, “дам олиш маданияти”, “ҳуқуқий маданият” каби тушунчалар ҳам қўлланилади [14].
Маданият ҳақида феноменал нуқтаи назардан гапирган М.С.Каган, унинг таркибий қисмлари орасида нафақат инсоннинг шахсий фазилатларини, унинг фаолиятининг турлари ва натижаларини, балки одамларнинг ўзаро таъсирида маданият объектларини объективлаштириш жараёнларини ҳам ажрата олади.
Ушбу олимнинг фикрига кўра, биз келажакдаги маданиятнинг қандай кўринишини олдиндан айтишимиз мумкин эмас, лекин унинг сифати бизнинг фаолиятимизга боғлиқ. Маданият назарияси ва тарихини билиш учун ҳар бир инсон ўз қобилиятларини энг яхши тарзда, инсониятни ўз маданиятини ривожланишининг янги таъсир доирасига чиқишида онгли ва мақсадли равишда иштирок этиши учун зарурдир.
Э.В Бондаревская замонавий таълимнинг глобал мақсади сифатида “инсон маданияти”ни кўриб чиқиш деб ҳисоблайди. Бу атама остида
у эркинлик, инсоният, маънавият ва ҳаёт яратиш ўлчовини белгилайдиган субъект хусусиятиларига эга бўлган бундай шахсни назарда тутади.
Педагогика нуқтайи назаридан, мустақил фикрлаш ўз-ўзини англаш бошқа инсонлар фикрини ҳурмат қилиш билан бирга ўзаро боғлиқ фазилатларни таълим ўз ичига атроф-муҳит шароитига мослашиш, қарорлар қабул қилиш қобилиятлари ва уларнинг ҳаракатлари учун жавобгар бўлади, уларнинг ҳаётий фаолияти мазмуни ва бошқалар [17].
Ушбу олимнинг фикрича, маданиятни тарбиялашнинг мақсади маълум бир маданий маконда яшаш учун амалий тайёргарликни ўз ичига олади.
“Хавфсизлик маданияти” концепцияси аввал Халқаро атом энергияси агентлиги томонидан Чернобил АЭСдаги авария сабаблари
ва оқибатларини таҳлил қилиш жараёнида 1986 йилда пайдо бўлган.
Ҳозирги кунда хавфсизлик маданиятининг турли таърифлари мавжуд.
Ҳаёт фаолият хавфсизлиги бўйича энциклопедик луғатда хавфсизлик маданияти “шахснинг, гуруҳ ва жамиятнинг хавфсиз шароит ва фаолият натижаларини яратиш, таъминлаш ва тартибга солиш бўйича қоидалари, нормалари ва ҳаракатларининг тўплами” деб тушунилади [10].

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish