Сўнгги йилларда дунёда фавқулодда вазиятларнинг сони ва қамрови ошиб бораётганлиги кузатилмоқда


“Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубининг ўқувчиларда хавфсизлик маданиятини шакллантиришга таъсирининг таҳлили ва самарадорлиги



Download 0,62 Mb.
bet14/17
Sana12.07.2022
Hajmi0,62 Mb.
#778327
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
2 5427153952632214947

3.2. “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубининг ўқувчиларда хавфсизлик маданиятини шакллантиришга таъсирининг таҳлили
ва самарадорлиги

Ўқувчиларда хавфсизлик маданиятини тарбиялашнинг хусусиятларини ва шарт-шароитларни ўрганиш мақсадида, Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги 69-сонли умумий ўрта таълим мактаби тажриба-синов майдони этиб белгиланди.
Умумий ўрта таълим мактабида 65 нафар педагог ходимлар фаолият юритади. Жумладан;
- 1 нафар директор;
- 2 нафар ўқув-тарбиявий ишлари бўйича директор ўринбосарлари;
- 2 нафар маънавий- маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари;
- 1 нафар ёшлар етакчиси;
- 2 нафар психолог;
- 1 нафар ёшларни чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси;
- 1 нафар олий тоифали ўқитувчи;
- 10 нафар биринчи тоифали;
- 20 нафар иккинчи тоифали;
- 25 нафар мутахассислар иш фаолиятини олиб боришади.
Умумий ўрта таълим мактабида 1104 нафар ўқувчи таҳсил олади
ва 2 сменада ишлайди. 5-синфдан бошлаб 9-синфгача математика фанига ихтисослаштирилган. Ўзбек ва рус тилларида таълим тизими жорий этилган.
Тажриба-синов мактабининг юқори синф ўқувчиларидан кўнгиллилар сафидан таркиб топган “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клуби ташкил қилинди. Тажриба-синов мактабида 1104 нафар ўқувчи таҳсил олаётган бўлса, даставвал шулардан 24 нафар ўқувчи клубга аъзо бўлиб мунтазам машғулотларда қатнашишни бошлашди ва аста секин ўтказилган давра суҳбатлаи, тарғибот – ташвиқот ишларидан кейин бу кўрсаткич ошди.
Ўрта таълим мактабида “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клуби фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини (1-иловада) ишлаб чиқдик ҳамда дарс машғулотлари кўпроқ амалий шаклда олиб борилишига урғу бердик.
Тажриба-синов мактабининг “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубига аъзо бўлмаган 5-синф ўқувчилари билан мактабда ушбу йўналишдаги ишларни ривожлантириш мақсадида янги инновацион услубларни қўллаган ҳолда машғулотлар ташкил этдик ва ўтказдик.
Масалан: “ Сел, сув тошқинлари ” мавзусида.
Сув тошқини – дарё, кўл, сув омбори ёки денгиз сатҳининг кўтарилиши натижасида жойнинг вақтинчалик сув остида қолиши. Сув тошқини қор ва музликларнинг эриши, узоқ вақт давомида ёмғир ёғиши, дарё ўзанларининг муз парчалари билан тўсилиб қолиши натижасида юзага келиши мумкин.
Сув тошқини чоғида сув сатҳи тез кўтарилади ва дарёга туташ жойлар сув остида қолади. Сув тошқинида одамлар, қишлоқ хўжалиги экинлари ва ҳайвонлар нобуд бўлади, бинолар, иншоотлар, коммуникация тармоқларига шикаст етади ёки вайрон бўлади, моддий ва маданий бойликлар йўқотилади, хўжалик фаолияти тўхтаб қолади, ҳосилдор ер қатлами ювилиб кетади ёки сув остида қолади ҳамда ландшафт ўзгаради.
Сув тошқинининг юз бериш вақти ва қанча муддат давом этиши қишлоқ хўжалиги учун муҳим рол ўйнайди [32].
Қишлоқ хўжалиги экинлари сув остида қолганида тупроқ таркибидаги ҳаво чиқиб кетади, меъёрдаги ҳаво алмашинуви бузилади ва ўсимликлар илдизидан сувга карбонат ангидрид ўтади, бунинг натижасида ўсимлик заҳарланади. Шу сабабли қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги пасайиб кетади ёки улар бутунлай нобуд бўлади.
Сув тошқинининг олдини олиш чоралари. Мутахассислар одатда сув сатҳи кўтарилаётганлиги ҳақида олдиндан огоҳлантирадилар. Кўп ҳолларда сув тошқинларини олдиндан айтиб бериш ва зарарни камайтириш мумкин бўлади.
Сув тошқинларининг олдини олиш учун уларни ўз вақтида самарали башорат қилиш муҳим аҳамият касб этади. Олимлар фикрича, ушбу башоратнинг ҳаққонийлиги ҳозирги кунда 100 фоизга яқин.
Башорат қилиш натижалари асосида сув тошқинидан хавфли ҳудудлар харитаси тузилади.
Дарё суви сарфини оқимни бўлиб юбориш йўли билан максимал камайтириш, дамбалар қуриш, дарё ўзанларини тўғрилаш, қирғоқларни мустаҳкамлаш, дарё ўзани тубини тозалаш, сувни сув омборларида тўплаш каби муҳандислик-техник тадбирларини ўтказиш сув тошқинларининг олдини олишда катта самара беради.
Сув тошқини хавфи туғилганида аҳолининг ҳаракати.
Сув тошқини хавфи юзага келганида ёки юз берганида аҳолига “Диққат барчага!” сигнали орқали хабар берилади. Сигнал овозини эшитгач, тезликда радиоприёмник, телевизорларни ёқиш ва маҳаллий ҳокимият органларининг ахборотини эшитиш керак. Ахборотда аҳолининг қандай ҳаракат қилиши тўғрисида маълумот берилади. Масалан, сув тошқини башорат қилинганда қуйидагича хабар берилиши мумкин: Диққат! Шаҳар (туман) фавқулодда вазиятлар бўлимидан гапирамиз! Фуқаролар! ... дарёсида сув сатҳининг кескин кўтарилиши натижасида сув тошқини бўлиши кутилмоқда. ... туманларида жойлашган иқтисодиёт ишлаб чиқариш обектлари ва турар жой биноларининг сув остида қолиш хавфи бор. Шу туманлар аҳолиси тезликда ўзлари билан пул, ҳужжатлар, зарур буюмлар, 3 кунлик озиқ-овқат маҳсулотларини олиб туман ҳокимият биносига тўпланишлари лозим.
У ердан улар транспорт воситалари ёрдамида хавфсиз жойларга олиб чиқиб кетиладилар. Уйдан чиқишдан аввал сув, газ, электр тармоқларини ўчиришни унутманг!”
Сув тошқини тўғрисидаги хабарни олгач нима қилиш керак? Одатда, юқорида айтилганидек, бу ҳақдаги ахборотда сув тошқини кутилаётган вақт, сув тошқини чегаралари, шунингдек аҳолига тавсиялар ва эвакуатсия тартиби тўғрисида маълумот берилади. Агар сизнинг уйингиз эълон қилинган сув босадиган зонага тушиб қолса, қуйидагиларга амал қилиш лозим:
• газ, сув ва электр тармоқларини, печкалардаги оловни ўчиринг;
• қимматбаҳо буюмларни юқори қаватларга олиб чиқинг;
• дераза ва эшикларни ёпиш, биринчи қаватнинг эшик ва дераза ўринларини тахта ёки фанера билан тўсинг.
Зарур бўлган ҳолларда олдиндан аҳоли, чорва моллари, моддий ва маданий бойликлар хавфсиз жойга эвакуатсия қилинади (кўчирилади).
Агар эвакуатсия тўғрисида огоҳлантирилган бўлса, иссиқ кийимлар, пул ва қимматбаҳо буюмларни, уч кунга етадиган егулик, биринчи тиббий ёрдам қутисини ҳозирлаб қўйиш лозим. Ўзингиз билан сув ўтмайдиган пакетга солинган паспорт ва бошқа ҳужжатларни, тозалик воситалари
ва ўрин-кўрпа олишингиз керак бўлади.
Барча буюм ва егуликларни жомадон, сумка ва рюкзакларга солиш керак. Хавфли ҳудуддан қаерга ва қай йўналишда (махсус транспортда ёки пиёда) чиқиш тўғрисида эълон қилинади. Охирги манзилда рўйхатдан ўтилгандан сўнг, одамларни вақтинчалик яшаш жойларига жойлаштирадилар. Биринчи навбатда болалар, болалар муассасалари
ва касалхоналар кўчирилади. Корхоналар шошилинч чора-тадбирлар режимига ўтадилар. Озиқ-овқатларни муҳофаза қилиш, чорва, техника
ва бошқа воситаларни олиб чиқиб кетиш бошланади.
Сув тўсатдан кўтарилганда нима қилиш керак?
Биринчидан, турар жойни муҳофаза қилиш чораларини кўриш
ва эвакуатсияга тайёргарликни бошлаш лозим.
Иккинчидан, имкони борича тезроқ хавфсиз тепа жойларни эгаллашга ҳаракат қилиш керак ва бунда сизга ёрдам бериши мумкин бўлган барча нарсаларни йиғиш керак.
Бир сўз билан айтадиган бўлсак, қайиқ ва соллардан ташқар бочка, ғўла, тахта, эшик, ёғоч бўлаклари, устунлар ва автомобил камералари сизга сузишда ёрдам беради. Агар сизни сувда ушлаб қолувчи бошқа воситалар бўлмаса, кўйлагингиз ва шимингизни ёпиқ пластик бутилкалар
ва коптоклар билан тўлдириб олишингиз мумкин.
Ёрдам келгунча ва сув камайгунча юқори қаватларда, томларда, дарахтларда ёки бошқа тепа жойларда қолиш керак. Қутқарувчилар сизни топиши осон бўлиши учун кундуз куни юқори жойга оқ мато осиб қўйиш, тунги вақтда эса фонар ёки олов ёқиб сигнал бериш керак.
Сувга қўл остидаги воситалар билан бирга фақат охирги чора сифатида, қутқарувчилар келишига бошқа умид қолмаганда ёки тепалик сув билан тўлиб бораётгандагина сакраш керак.
Сув тошқини чоғида уйларнинг пойдевори зарар кўради, қувурлар ёрилади, газ магистраллари, электр ва алоқа тармоқлари ишдан чиқади. Шунинг учун ҳам сув тошқини тугагандан сўнг эҳтиёткорлик билан бинога кириш, аввало бино конструктсия элементларига зарар етмаганига ишонч ҳосил қилиш керак. Бинонинг эшик ва деразаларини очиб шамоллатиш ва электр тармоғини ёқмаслик зарур. Уйни қуритиш учун деразаларни очиқ қолдириш, барча нам буюмларни ташқарига олиб чиқиш, сув ва чиқиндини тўплаш керак. Электр, газ, сув ва маиший чиқинди тармоқларидан фақат мутахассислар рухсатидан сўнггина фойдаланиш мумкин. Сувда қолган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлатиб бўлмайди.
Сел – тоғ дарёлари ўзанларида тўсатдан шаклланувчи, таркибида катта ҳажмдаги тош, қум ва бошқа қаттиқ жинслар бўлган лойқа ёки лой-тошли оқим. Кучли ва узлюксиз давом этган ёғин, қор ва музликларнинг тез эриши сел юзага келиш учун сабабчи бўлади. Одатдаги оқимлардан фарқли ўлароқ сел узлюксиз оқим сифатида эмас, балки алоҳида тўлқинлар тарзида ҳаракат қилади. Шу билан бирга ўзи билан юзлаб, айрим ҳолларда миллионлаб тонна ёпишқоқ массани олиб келади. Айрим тош бўлакларнинг ўлчами кўндалангига 3-4 метрга етади. Сел тўсиққа учрагандан сўнг, уларни ошиб ўтади ва янада кучли бўла боради [32].
Ўзбекистоннинг деярли барча тоғли ҳудудлари селдан хавфли ҳисобланади. Сел оқимлари Қашқадарё, Жиззах, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ва Фарғона водийсида айниқса кўп юзага келади. Республикамизда шаклланадиган сел оқимларига 85 фоиз ҳолда ёмғир ва жала сабаб бўлади. Сел оқимлари одатда апрел-май ойларида шаклланади. Лойли, сув-тошли ва лой-тошли сел оқимлари ажратилади.
Катта кучга ва юқори тезликка эга бўлган селлар ўз йўлларидаги бинолар, йўллар, гидротехника ва бошқа иншоотларни вайрон қилади, алоқа, электр узатиш тармоқларини ишдан чиқаради, боғлар, экинзорларни пайҳон қилади, инсон ва жонзотларнинг нобуд бўлишига сабабчи бўлади.
Қадимда селни “тоғ аждари” деб аташган. Сел 10 м/сония ва ундан катта тезликда ҳаракат қилади. Сел оқимининг кенглиги 3 метрдан
100 метргача, оқим баландлиги 1,5-2 метрдан 10-15 метргача етиши мумкин. Айрим ҳолларда сел ўзанининг узунлиги бир неча ўн километрга чўзилади.
Аҳолини муҳофаза қилишни ўз вақтида ташкил этишда хабар бериш ва алоқа тизими биринчи ўринда туради. Аммо шуни ҳам назарда тутиш лозимки, бундай ҳолларда вақт жуда оз бўлади ва аҳоли хавф тўғрисида айрим ҳолларда бир неча ўн дақиқа (айримда 2 ва ундан ортиқ соат) олдингина огоҳлантирилиши мумкин.
Инсон қадим замонлардан бери селдан муҳофазаланиш йўлларини ахтариб келган. Шундай йўллардан бири унинг йўлини тўсишдан иборатдир. Селга қарши курашиш учун ер юзаси дарахт ўтказиш йўли билан мустаҳкамланади, тоғ ёнбағирларидаги ўсимлик қоплами майдонлари кенгайтирилади, вақти-вақти билан тоғ ҳавзаларидаги сув оқизиб турилади, селга қарши тўғонлар, дамбалар ва бошқа муҳофаза иншоотлари қурилади. Самарали усуллардан бири сел оқимларини махсус қурилган муҳандислик иншоотлари – селхоналарда ушлаб қолишдир.
Сел оқимлари юзага келиши хавфи мавжуд ҳудудларда “Ўзгидромет” марказининг жойлардаги хизматлари томонидан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида башоратлаш ишлари олиб борилади.
Сел хавфи туғилганида аҳолининг ҳаракати. Селдан хавфли ҳудудларда яшовчи аҳоли сел келиши эҳтимоли бўлган йўналишларни
ва ушбу хавфли ҳодисанинг белгиларини билиши зарур.
Сел хавфи белгилари (гумбурлаш, сув лойқаланиши) пайдо бўлиши билан дарҳол энг зарур буюмларни олиб, олдиндан белгилаб қўйилган йўналишда хавфсиз жойларга кўчиб ўтиш лозим.
Бунда йўл сел ўзанлари тубидан ўтмаслигига эътибор бериш лозим. Уйдан чиқишдан аввал селнинг шикастловчи омиллари таъсирини пасайтирувчи тадбирлар кўрилиши зарур. Бунинг учун ҳовлилардаги анжомларни хавфсиз жойга олиб қўйиш, олиб кетиш иложи бўлмаган қимматбаҳо буюмларни нам етмайдиган ерларга жойлаштириш лозим.
Хавфсиз жойга кўчишнинг иложи бўлмай қолганида эса катта, баланд тош ёки дарахт устига чиқиб олиш ва оқим ўтиб кетишини кутиш зарур. Одатда сел оқими 3-5 соатда тўхтайди. Хавфсиз жойга чиқиш йўлининг дара, пастқамликлардан ўтмаслигига ишонc ҳосил қилиш лозим.
Сел оқими ўтгандан сўнг ҳам сел ўзанига тушиб бўлмайди - унинг кетидан иккинчиси келиши мумкин. Албатта турар жой биносининг ҳолатини текшириб кўриш, электр, газ, ичимлик суви тармоқларидаги носозликларни аниқлаш зарур. Шундан сўнггина бино ичига кирса бўлади. Агар уй ўпирилган қирғоқ яқинида бўлса ёки унинг пойдевори қисман ювилиб кетган бўлса бундай жойда қолиш хавфли ҳисобланади [17].
“Сел, сув тошқинлари” мавзусини тушунтиришда “Т – чизма” услубидан фойдаландик. Ушбу услубдан машғулотнинг бошланиши, яъни ўтган мавзуни қисқача такрорлаб, ўқувчиларга уни яна бир бора эслатиш, бу борадаги билимларини мустаҳкамлаб олишда фойдаланиш қулайдир. Ушбу услубни ўқувчиларни тўрт–беш нафардан иборат кичик гуруҳларга бўлган ҳолда қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Услубнинг мақсади: ўқувчиларнинг мавзуда кўриб ўтилган реал вазият, унинг келиб чиқиш сабалари ёки аниқ бир предмет ва унинг бошқа ўхшашларидан ўзаро фарқини аниқлаб олиш, бу орқали мавзуга тегишли турли ходисалар ёки ёрдамчи воситаларнинг ўзаро фарқини аниқлаб олиш, ўз фикрини далиллаш, ишонтириш, асослаш.
Услубдан кутиладиган натижа: ўқувчиларнинг машғулотда кўриб ўтилган мавзудаги турли атамалар, фавқулодда вазиятлар турлари, турли қутқарув асбоб-анжомлари ва бошқа соҳага оид билимлари мустаҳкамлаш.
Машғулотни ўтказиш тартиби: Ўқувчиларни машғулотни ўтказиш тартиби билан таништирдим. Олдиндан тайёрланган ва мавзуга оид турли атамалар келтирилган чизмаларни гуруҳларга тарқатдим. Гуруҳлар чизмани тегишли тартибда тўлдирдилар ва навбат билан тақдимот жараёнида иштирок этдилар. Бир гуруҳнинг тақдимоти якунидан сўнг бошқа гуруҳ аъзоларининг фикри тингланди. Ҳар бир гуруҳнинг иши бўйича якуний фикр билдириб, умумлаштирдик.
Ушбу услубни қуйидаги мисол билан кўриб чиқдик:
Сел ва сув тошқинининг ўзаро фарқи нимада?

СЕЛ

СУВ ТОШҚИНИ




Гуруҳларга ишлаш учун айнан ушбу шаклда тайёрланган тарқатма материаллар берилиб, уни бажаришлари учун вақт белгиланди. Амалга оширилган ишлари якуни бўйича гуруҳлар тақдимоти эшитилди ва барча фикрлар эшитилиб, умумлаштирилди. Улар қуйидаги кўринишда бўлиши мумкин:

Ўқувчиларга янги инновацион услублар ёрдамида дарс ўтиш орқали уларни “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубларига фаол жалб қилиш, қизиқтиришга эришилди. Шунинг билан ўқувчиларнинг мавзуни тушунишлари, эслаб қолишлари самарали бўлади.


“Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клуби аъзолари тажриба-синов жараёнида фавқулодда вазиятларни олдини олиш, содир бўлганда тўғри ҳаракат қилиш, ўз-ўзига ва ўзгаларга биринчи ёрдам кўрсатиш ҳамда қутқариш ишларини ташкил қилиш бўйича тайёргарликдан ўтказилди.

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish