Сўнгги йилларда дунёда фавқулодда вазиятларнинг сони ва қамрови ошиб бораётганлиги кузатилмоқда



Download 0,62 Mb.
bet15/17
Sana12.07.2022
Hajmi0,62 Mb.
#778327
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
2 5427153952632214947

1-диаграммада келтирилган тадқиқот методларини қўллаган ҳолда “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубига аъзо бўлган ўқувчилар ва клубга аъзо бўлмаган ўқувчиларда фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёргарлик бўйича билим, кўникма ва малакаларини шаклланганлик даражаси ўрганилганда қуйидаги кўрсаткичлар олинди.

1-диаграмма. Клубга аъзо бўлгандан кейинги ўқувчилар билимларини ўзгариш динамикаси келтирилган.
Даставвал ўқувчиларни “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубига аъзо бўлгандан кейинги ўтилган дарсларни қай даражада ўзлаштирганликларини ёзма, оғзаки (савол вариантлари 2-иловада), амалий, тест (тест вариантлари 3-иловада ) тарзда текшириб олинди. Ундан кейин “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубига аъзо бўлмаган ўқувчилардан ҳудди шу саволлар берилиб, билимларни таққослаб кўрилди [33].
Таҳлиллар натижаси шуни кўрсатадики, умумий ўрта таълим мактабларида “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клуби фаолиятини йўлга қўйиш ва улар сафини кенгайтириш орқали ўқувчиларнинг хавфсизлик маданиятини шакллантириш, уларда фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш, зарар кўрганларга ёрдам бериш, қутқарув ишларини тартибли ташкил этишга оид билим ва кўникмаларни ҳосил қилишга қаратилган ишларни барча мактабларда самарали ташкил этиш имконини беради.
III боб бўйича хулоса
Республикамиздаги мавжуд “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубининг ўқувчиларда хавфсизлик маданиятини шакллантириш бўйича республикамиз ва хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганилиб мактабларда бир ўқув йили учун “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубларини ўқитишга мўлжалланган ўқув дастури ишлаб чиқилди ва уни амалга ошириш услублари ўрганилди. Ўрта таълим мактабида
“Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клуби фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини(1-иловада) ишлаб чиқдик ҳамда дарс машғулотлари кўпроқ амалий шаклда олиб борилишига урғу бердик ва мактабларда тажриба-синовдан ўтказдик.
Тажриба-синов жараёнида “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубига аъзо бўлган ўқувчилар ва клубга аъзо бўлмаган ўқувчиларда фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёргарлик бўйича билим, кўникма
ва малакаларини шаклланганлик даражаси ўрганилди, тахлил қиқлинди ҳамда самарадорлик даражаси олинди.
ХУЛОСА
Ҳозирги кунда дунёда фавқулодда вазиятларнинг кўламининг ошаётганлигини ҳамда фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлигини таъминлашнинг энг самарали усулларидан бири аҳолини ўқитиш эканлигини инобатга олган ҳолда буни умумий ўрта таълим мактабларидан бошлашимиз лозим. Чунки ҳозирги кунда Республикамизда
9691 та умумий ўрта таълим мактаби мавжуд бўлиб, уларда жами 5.821.861 нафар ўқувчи (2.840.166 (48.8%) қизлар) таълим тарбия олиб келмоқда. Яъни бу дегани Республикамиз аҳолисининг қарийиб 18 фоизи демакдир. Шуларни инобатга олган ҳолда хавфсизлик маданиятини ривожлантиришда айнан мактаб ўқувчиларидан бошлаш лозим.
Хавфсизлик маданиятини ўрганиш, хавфсизлик маданиятини ривожлантириш ва бутун халқнинг хавфсизлигини, онгини, билимини
ва малакасини ошириш орқали жамиятнинг хавфсизлиги
ва огоҳлигини оширишимиз керак. Хавфсизлик ва огоҳликни ошириш, охир-оқибатда яхшироқ хатти-ҳаракатларга олиб келади. Бундай хатти-ҳаракатларга фақатгина ўзимизни эмас, балки бутун жамиятнинг умумий хатти-ҳаракати бўлиши лозим.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, хавфсизлик маданиятининг тарихий, фалсафий, ижтимоий келиб чиқиши, тараққиёти тўғрисида илмий изланишлар ўрганилди ва тахлил қилинди. Ўқувчиларнинг хавфсизлик маданиятнинг бир қисми, шахснинг ажралмас қисми сифати, шу жумладан мотивацион эҳтиёж, когнитив, руҳий ва операцион фаолият компонентлари эканлиги ҳамда хавфсизлик маданиятининг таркибий қисмлари бир-бири билан боғлиқлиги ўрганилди. Ушбу таркибий қисмлар хавфсиз турдаги хулқ-атворга, соғлом турмуш тарзи ва катталар ҳаётида профессионал фаолиятга тайёр бўлишни акс эттириши билан бир қаторда ушбу фаолиятнинг маданий ва амалий жиҳатлари аниқланди.
“Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клуби фаолиятини ташкил этишнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари ўрганилди. Мактабларда “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клублари фаолиятини ташкил этишда Республика ва хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганилди ва таҳлил қилинди. Таҳлилий хулосалар асосидаги ўқувчиларда хавфсизлик маданиятини шакллантириш йўллари аниқланди ва муаммоларни бартараф қилишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилди.
Республикамиздаги мавжуд “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубининг ўқувчиларда хавфсизлик маданиятини шакллантириш бўйича республикамиз ва хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганилиб, мактабларда бир ўқув йили учун “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубларини ўқитишга мўлжалланган ўқув дастурини ишлаб чиқдик ва уни амалга ошириш услубларини ўрганиб чиқдик. Ўрта таълим мактабида
“Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клуби фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини (1-иловада) ҳам ишлаб чиқдиқ ҳамда дарс машғулотлари кўпроқ амалий шаклда олиб борилишига урғу бердик ва мактабларда тажриба-синовдан ўтказдик.
Тажриба-синов жараёнида “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубига аъзо бўлган ўқувчилар ва клубга аъзо бўлмаган ўқувчиларда фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёргарлик бўйича билим, кўникма ва малакаларини шаклланганлик даражаси ўрганилди, тахлил қилинди ҳамда самарадорлик даражаси олинди.
Шу сабабли республикамиздаги мавжуд “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубларида янги ишлаб чиққан ўқув дастурларимизни, клуби фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаларимизни жорий этиш мақсадга мувофиқ.
Магистрлик диссертациясини тадқиқ қилиш жараёнида қуйидаги тавсияларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:

  • “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубларни доимий фаолиятини таъминлаш мақсадида, зарур махсус асбоб-анжом ва жиҳозлар ҳамда кийим-кечаклар билан боғлиқ ҳаражатларни маҳаллий ҳокимликлар томонидан ҳомийлик, маҳаллий ва давлат бюджети ҳисобидан маблағларини ажратиш ҳамда уларни самарали сарфланишини ташкил этиш.

  • Қарор ижросини таъминлаш бўйича назоратни Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази ҳамда ҳудудий бошқармалари зиммасига юклаш.

  • Клубга ёшларни жалб қилиш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишларни кўпроқ олиб бориш бу соҳа таъсирчан усулардан кенгроқ фойдаланиш (интернет, оммавий ахборот воситалари, реклама) ҳамда клубни ташкиллаштириш учун масъул бўлган шахсларни аниқ белгилаб бериш.

  • Вилоятдаги мавжуд умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларида “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубларини тузиш
    ва доимий фаолият олиб бориш учун алоҳида хона ажратиш ҳамда белгиланган талаблар асосида жиҳозлаш;

  • “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клуби раҳбарлигига таълим муассасаларидаги жисмоний тарбия ҳамда чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанлари ўқитувчилари таркибидан тайинлаш;

  • Ҳар бир туман ва шаҳарларда умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларида тўрттадан (улардан биттаси базавий)
    “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубларини ташкил этиш.

  • Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларида раҳбарлари ва маъсул ходимлари жалб қилган холда “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубларини тузиш ва доимий фаолият олиб бориш юзасида ҳар бир шаҳар ва туманларда семинарлар ташкил этиш;

  • Масъул ташкилотлар вакиллари билан ҳамкорликда жойлардаги умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларида
    “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубларини тузиш ҳамда доимий фаолият олиб боришлари ва улар ўртасидаги мусобақаларни ўтказишга тайёргарлик ишларини олиб бориш;

  • Клуб фаолиятини тўғри режалаштириш мақсадида ўқув режаларини ишлаб чиқиш ва ўқув машғулотлари самарадорлигини ошириш мақсадида назарий машғулотларга барча тегишли бошқарма ва ташкилот ходимларини жалб этиш;

  • Клуб аъзолиги даврида юқори натижаларга эришган ва белгиланган талабларга жавоб берадиган ёшларни имтиёзли равишда Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қутқарувчи касбига қабул қилинишини ташкиллаштириш.

  • Республика миқёсида “Ёш қутқарувчи” ижодий танловини ўтказиш (шеър, иншо, расм, ашула йўналиши бўйича) ва энг яхши ишлардан фойдаланган ҳолда қисқа метражли фильмлар яратиш, ҳамда ижтимоий тармоқларда “Ёш қутқарувчи” саҳифаларини яратиш.

  • Клуб фаолларининг қутқарувчилар ва қутқарилган инсонлар билан учрашувларни ташкил этиш ва “Ёш қутқарувчи” клуби иштирокчилари учун муассасаларда “Фаоллар доскаси”ни ташкил этиш ҳамда клуб фаолларига “Ёш қутқарувчи” гувоҳномасини бериш.

  • “Ёш қутқарувчи” кўнгилли қутқарувчилар клублари фаолияти, клуб аъзолари ҳамда раҳбарлари томонидан амалга оширилаётган ишларни мунтазам ёритиб борадиган газета ва журналларни чоп этиш масалан “Мен ёш қутқарувчиман” шу каби ном остида.

Ушбу ёш қутқарувчилар кулубларини ташкил этиш ҳозирги кундаги ёшларимизнинг ватанпарвар, ҳалқимизга муносиб фарзандларни тарбиялаш турли хилдаги фавқулодда вазиятлар бартараф этиш бўйича ўрни алоҳида эътиборга молик, ёш қутқарувчиларнинг экстремал вазиятларда жисмоний ва руҳий тайёргарлигини, чидамлилигини, қийинчиликларни матонат билан енгиш каби туйғуларини шакллантиришдан иборатдир.

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish