Moddiy va maʼnaviy neʼmatlarni amalda oʻzlashtiruvchilar mulk subʼyektlari, yaʼni egalari hisoblanadi. Bularga ayrim kishilar, oilalar, jamoalar va, nihoyat, davlat kiradi. Mulkdan amalda foydalanib, bundan naf koʻrish mulkni iqtisodiy tasarruf qilish hisoblanadi.
ЯПОНИЯ
“Таълим тўғрисида”ги Қонунида мактабга тинчлик ва инсонийлик идеалларига амал қилувчи миллатни шакллантириш миссияси юклатилган. Яъни: шахс сифатларини тўлиқ ривожлантириш; тинчликпарвар давлат ва жамият қурувчиларини тарбиялаш, ҳақиқатпарварлик ва адолатлилик; шахсий эркинлик; меҳнатсеварлик; масъулиятлилик; мустақил фикрлилик; ўзгалар билан ҳамкорлик, мустақил фикрга эгалик; анъанавийлик билан замонавийликни англаш; халқаро ҳамкорликка тайёрлик; кундалик турмуш малакаларига эгалик; руҳан ва жисмонан кучлилик; ўзини бахтли ва бошқалар билан уйғун қила олиш фазилатлари шакллантирилмоқда.
“Идеал японнинг фазилатлари”
Япон ёшларида 16 та фазилатни шакллантириш белгилаб берилган. 16 фазилат 4та гуруҳга бўлинади. Булар: 1) шахсий сифатлар: эркинлик, ўзига хосликни ривожлантириш, мустақил бўлиш, ўз ҳоҳишларини идора қила олиш, пиетет(эҳтиром)туйғусига эгалик; 2) оила бошлиғига хос сифатлар: ўз уйини меҳр-муҳаббат, ҳаловат ва тарбия масканига айлантира олиш; 3) ижтимоий сифатлар: ўз ишига садоқат, жамият фаровонлигига ҳисса қўшиш, ижодкорлик, миллий(ижтимоий) қадриятларни ҳурмат қилиш; 4) фуқаролик сифатлари: ватанга содиқ бўлиш, давлат рамзларини қадрлаш, ижтимоий фаоллик, энг яхши миллий фазилатлар соҳиби бўлишни ўргатади.
Ривожланган давлатлар болаларига қандай фазилатлар сингдирилаётир?
Энг ривожланган давлатлари юксалиш арафасида тарбия масаласини биринчи ўринга қўйишган. Улар ўз ёшларини эртанги куннинг юксак талабларига пухта тайёрлаб кириб боришган. Чунки бу рақобатли дунёда эртанинг талаблари янгича, мураккаброқ, қийинроқ бўлган.
ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
Жанубий Кореяда юксалиш арафасида “табиий ресурслар чекланган, ижодга эса чегара йўқ” деган шиор кўтарилган экан. Бу – юксак интеллект комил инсон фазилатларининг гултожига айлантиришни англатар эди.
Тарбияга амалий, прагматик ёндашган давлатлар тезда назарий қоидалардан бугунги ва эртанги кун учун “фойда” чиқариб олди. Тарбиянинг кўзга кўринмайдиган назарий тушунчаларини кўринадиган нарсаларга – образларга, бихевиор технологияларга айлантиришди. Ҳал қилувчи кучни ошириб, бошқалардан ўтиб кетишди. Ўша синалган фазилатлар янгилари билан бойитилиб, шакллантирилмоқда.
АҚШ
«Америка — 2000: таълимни ривожлантириш стратегияси(1991)» дастурида етук шахсга хос фазилатлар сифатида ростгўйлик, мақсадда собитқадамлик, тўғрилик(рўй-ростлик), пухталик ва шахсий масъулиятга устуворлик берилди. Шунингдек, ёш америкаликларда жасурлик, фидойилик, барқарорлик, қатъийлик, тиришқоқлик, ҳамдардлик, бағрикенглик сингари 60 та асосий фазилат шакллантирилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |