Сиқилишга, чўзилишга, эгилишга


Деформация ва унинг турлари



Download 25,69 Kb.
bet3/4
Sana23.05.2022
Hajmi25,69 Kb.
#606777
1   2   3   4
Bog'liq
7.Асфальтбетон хоссалари

Деформация ва унинг турлари. Асфальтбетоннинг механик хоссаси кинетик деформациянинг ўсиши билан характерланади, чунки асфальтбетон майда заррачалардан иборатдир. Деформация ташқи кучлар таъсирида, жисм шаклининг ёки ҳажмининг ҳамда заррачалар оралиқларининг ўзгаришидан ҳосил бўлади.
Асфальтбетон деформацияси асосан битумнинг тошларни қоплаб, бир- бирига боғлаб турган юпқа қатламида юз беради. Битумнинг деформацияга чидамлилигини ошириш учун унинг мустаҳкамлигини ошириш, яъни унинг адсорбцион ва когезион хоссаларини яхшилаш муҳим аҳамиятга эга.
Асфалътбетонга ташқи куч таъсир этганда, ўзаро мувозанатда бўлган ички кучлар ўзгариб, қўшимча кучлар таъсирида копламада зўриқиш вужудга келади. Асфальтбетон қопламанинг қapшилик кўрсатиш қобилияти асосан ташқи кучлар таъсиридан ҳосил бўладиган ички кучларга боғлиқ. XIX асрдан бошлаб ички кучлар ва деформациялар, молекуляр тузилиш назарияси асосида изоҳланмоқда. Аммо бу назариянинг натижаларини амалий масалаларни ечишга тадбиқ қилиш, мураккаб оқибатларга олиб боргани сабабли, асфальтбетоннинг таркибий тузилиши ҳақида фикр юритишга тўғри келади. Ҳақиқатдан ҳам, йўл қурилишида ишлатиладиган асфальтбетон копламалар, тузилиши жиҳатдан юқоридаги хусусиятга эга бўлгани учун зўриқиш деформацияси ҳолатида асфальтбетон мураккаб хоссаларга, чунончи эгилувчанлик, равонлик, силжиш, кучланиш тезлигига боғлиқ равишда мустаҳкамликнинг ўзгариши, қайта қўйилган кучлар таъсиридан деформациянинг йиғилиб қолиши ва ҳоказоларга эга. Бундан ташқари, асфальтбетоннинг ишлаш шароити кучланиш релаксациясини ҳисобга
олишни тақозо қилади. Кучланиш релаксацияси деформацияланиш даврида вужудга келган кучланишни сингдириб юбориш жараёнидан иборат.
Бу жараённи асосий кўрсаткичи вақт бўлиб, бу вақт давомида вужудга келган кучланиш маълум миқдорда камаяди. Шуни айтиш лозимки, асфальтбетоннинг эгилувчан ва ёпишқоқлик хоссаси, фақат таъсир этувчи куч билан кучланиш релаксациясининг таъсир этувчи вақтига боғлиқдир. Асфальтбетоннинг асосий механик хоссаси мустаҳкамлик, равонлик, эгилувчанлик ва ёпишқоқликдан иборат. Бу хоссалар асфальтбетонни ташкил этган материалларнинг тузилиши билан боғлиқ. Шунинг учун асфальтбетон қопламаларда вужудга келадиган деформацияни қуйидаги беш асосий гуруҳга бўлиш мумкин.

Доимий таъсир этувчи кучланиш натижасида ҳосил бўладиган деформациянинг вақти, эгилувчан нафис материаллар учун кучланиш миқдорига боғлиқ. Бу ҳолда икки ҳолат мавжуд:



  1. Таъсир этувчи кучланиш Р, эластиклик ва оқиш чегарасидан кичик бўлса, Р < Рк асфальтбетонда фақат сўнувчи деформация тараққий этади:

а) Гук қонунига бўйсунувчи соф эластик деформация Ео бўлса, бу ҳолда деформация ва кучланиш ўртасида фақат чизиқли нисбат мавжуд бўлади. Бундай деформация, кучланишни бир онда (товуш тезлигида) қўйилишидан ҳосил бўлади ва кучланиш олингандан кейин шундай тезлик билан ўз ҳолига қайтади
б) Эластик деформация Ее, кучланиш ҳосил бўлгандан кейин секинлик билан ҳосил бўлади ва кучланиш йўқ бўлганда, секинлик билан сўнади.
Асфальтбетон қопламага қўйилган ташқи кучлар миқдори, асфальтбетон учун хос бўлган маълум бир чегарадан ошиб кетмаса (Р < Рк) асфальтбетондан бу кучлар таъсири олинганда, ундаги деформациялар йўқолиб, асфальтбетон ўзининг олдинги шаклига келади. Қуйида берилган диаграмма ана шу эгри деформацияни изоҳлайди (5.13-расм).

  1. Агар таъсир этувчи кучланиш Р, оқиш чегараси Рк дан ортиқ бўлиб, кучланиш чегараси Рт дан кичик бўлса, материаллар емирилади, яъни Рт > Р > РК. Бу ҳолда, узоқ вақт давомида деформацияланган асфальтбетонда, юқорида қайд қилингандан ташқари, қўшимча учинчи хил деформация — қолдиқ деформацияси вужудга келади, яъни эластиклик чегарасидан кейин, материал ўзининг эластиклик хусусиятини йўқота бошлайди.

5.13-расм. Вақт бўйича деформациянинг ривожланиш эгрилиги:
а)-куч таъсирида; б) куч олингандан кейин
Бу чегарадан кейин, намунадан куч таъсири олинса ҳам намунадаги деформация бутунлай йўқолиб кетмай, унинг маълум бир қисми (Е қолдиқ) сақланиб қолади. t1 вақт ўтгандан кейин намунадан куч таъсири олинса, у бирданига Ео миқдорга қисқаради. Аммо намунадаги деформациянинг қисқариш жараёни бу билан тўхтаб қолмайди.
Намунадан куч олинган пайтда қолдиқ бўлиб қолган деформация, вақт ўтиши билан камайиб, расмнинг "б" қисмида кўрсатилганидек бир қанча вақт ўтгандан кейин тамом бўлади. Бинобарин, бу эластик деформацияга ўхшайди, аммо бунда эластиклик кечикиб рўй беради.
Намунани синаш натижасида, тузилган расмдан (б) кўриниб турибдики, диаграмманинг эгилиши кескин ўзгариб, кейин абсцисса ўқига (t1) деярли параллел бўлади. Бу вақтда синалаётган материал, эриган модда каби оқаётгандек чўзилади (ўзгармас тезликда):
E=de/dt
Шундай қилиб, қолдиқ деформация доимий тарзда ортиб боради ва t1 вақт учун Е қолдиқ — Et1 қийматга эга бўлади.
Асфальтбетон намуналарининг эгилиш ва чўзилишга оид нисбий деформациялари, унинг деформатик ҳолатини кўрсатади. Асфальтбетоннинг нисбий чўзилиши 0 0С да 0,004÷0,008, -20 0С да 0,001÷0,002 мм, деформация тезлиги 5÷10 мм/мин га тенг бўлса, қопламалар ёрилишга қарши барқарор бўлади.

Download 25,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish