Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар
Халқаро иштирокчилар ҳамкорлигида республика илмий-амалий анжумани материаллари
233
Илмий адабиётларда кўрсатилишича жисмоний ривожланиш савияси қанчалик юқори
бўлса, шунчалик организмда ошиб бораётган ҳаракат фаолиятини таъминлаш учун
мослаштирувувчи қайта қурилишлар такомиллашади. Махсус тиббий гуруҳи ўқувчилари
организмида қайта қурилишлар секинроқ содир бўлади, яъни уларнинг жисмоний тайёргарлиги
асосий тиббий гуруҳи ўқувчиларига нисбатан анча паст [2, 3]. Бу ҳолатни ҳисобга олган ҳолда,
дарснинг тайёрлов қисми асосий тиббий гуруҳ ўқувчилари машғулотига қараганда анча давомли
бўлиши керак.
Дарснинг тайёрлов қисмида (20 минутгача) нафас олиш машқлари
билан алмашлаб
умумий ривожлантирувчи машқлар (секин ва ўрта суръатда) бажарилади [3]. Юклама аста-
секин оширилади: барча орган ва тизимларни дарснинг асосий қисмига тайёрлашни
таъминловчи машқлар қўлланилади. Дарснинг бу қисмида интенсив юкламалар ва кўп сонли
янги машқларни қўллашга йўл қўйилмаслиги керак.
Дарснинг асосий қисмига (20-22 мин) машқларни танлашда қатор вазифаларни ҳал
қилиш назарда тутилади: оддий ҳаракат малакаларини эгаллаш, асосий жисмоний сифатларни
(шуғулланувчиларнинг имкониятлари чегарасида) ривожлантириш ва бошқалар. Кенг кўламда
жисмоний юкламани дозировка қилиш, алоҳида
орган ва тизимларга, мушак гуруҳлари ва
бўғимларга танлаб таъсир кўрсатишга имкон берувчи гимнастик машқлар қўлланилади. Шу
билан бирга ҳаракатли ва спорт ўйинлари ҳамда енгил атлетика элементлари ҳам ишлатилади.
Акробатик машқлар ва кучаниш, давомли статик зўриқишлар билан боғлиқ бўлган машқлар
бутунлай чиқариб ташланади [3]. Дарснинг якунловчи қисмида (3-5 мин) оддий бўшаштирувчи
машқлар, секин суръатда юриш, нафас олиш машқлари бажарилади.
Жисмоний юклама ўқувчиларнинг функционал ва мослашув имкониятларига, дарснинг
тузилишига мос бўлиши керак. Ўқитувчи ўқувчи билан доимий алоқани сақлаб юкламани пульс,
нафас олиш ва толиқишнинг ташқи аломатлари бўйича назорат қилади.
Соғлиги заифлашган болалар учун ҳаракат режимларини ЮҚЧ 120-130 зарба/мин да
бажариш ва дарснинг асосий қисмида жисмоний юкламалар
интенсивлигини ошириб пульс
частотасини 140-150 зарба/мин га етказиш тавсия қилинади. ЮҚЧ 130-150 зарба/мин даги
ҳаракатлар режими аэроб нафас олиш шароитида кардиореспиратор тизимлари учун оптимал
ҳисобланади ва яхши машқ қилганлик таъсирини беради [3].
Соғлигининг ҳолати бўйича махсус тиббий гуруҳга киритилган болалар одатда гипоксия
билан азобланадилар, шунинг учун уларни биринчи навбатда тўғри нафас олишга ўргатиш
керак. Фақат рационал нафас олишда жисмоний тарбия дарсларининг
максимал таъсирига
эришилади. Тўғри нафас олишни статик ҳолатларда ва ҳаракатланиш вақтида ўргатиш лозим.
Кўкрак қафасини кенгайтиришга кўмаклашувчи машқларни бажаришда нафас олинади.
Диафрагманинг сиқилишига кўмаклашувчи анатомик қулай ҳолатда (кўкрак қафасининг
сиқилиши ҳолати) доим нафас чиқариш керак. Нафас олиш тўлиқ бўлишини назорат қилиб
бориш лозим. Кичик мушак юкламаларида нафасни бурундан олиш керак, нафас чиқариш –
оғиздан. Оғиздан нафас олиш, фақат ўпкага тезда катта миқдорда ҳаво ўтказиб юбориш керак
бўлганда, ҳамда интенсив жисмоний юкламаларда бажарилади.
Рационал нафас олишга ўргатиш нафас олиш тизими функционал бузилишларини тезроқ
бартараф қилишга, организмдаги оксидланувчи-тикланувчи жараёнларнинг
яхшиланишига,
организмнинг умумий ҳолатини соғломлаштиришга кўмаклашади.
Қоматни шакллантириш – давомли, яъни бола ораганизми ўсишининг ҳамма даврларида
амалга оширилиши керак бўлган жараён. Шунинг учун дастурда назарда тутилган қоматни
шакллантирувчи махсус машқларни мунтазам бажаришдан ташқари, ўқитувчи дарс давомида
ўқувчиларнинг диққатини бошнинг оптимал ҳолати, қўл, гавда ва оёқларнинг тўғри ишлашга
жалб қилиниши, гавданинг тўғри туришини рағбатлантириб ва хатоларни тузатишга ёрдам
бериб бориши керак.
Ушбу гуруҳда соғлигининг ҳолатида турли нуқсонлари бўлган ва жисмоний
юкламаларга турли мослашувчанликка мойил бўлган болалар бўлиши мумкин. Шунинг учун
дарсда индивидуал хусусиятлар ва юкламаларни табақалаштиришни ҳисобга олиш талаблари
оширилиши керак.
Махсус тиббий гуруҳдаги
дарслар бардамлик, хурсандчилик, эстетик роҳатланиш
дарслари бўлиши лозим – жисмоний тарбия дарсларида болалар ўзларининг дардларини эсдан