1-маъруза мавзу: Ўрнатиладиган тизимларга кириш



Download 312,06 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/6
Sana18.07.2022
Hajmi312,06 Kb.
#822205
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ЎТ маъруза 1



1-МАЪРУЗА 
Мавзу: ЎРНАТИЛАДИГАН ТИЗИМЛАРГА КИРИШ 
Режа: 
1.1.Ўрнатиладиган тизимлар ҳақида асосий тушунчалар. 
1.2.Ўрнатилган тизимларнинг турлари ва кўрсатгичлари. 
1.3.Реал вақт ўлчамида ишлаш. 
1.4. Қурилмани ихчамлиги ва ишончлилиги. 
1.5. Кўп масалалик ва платформанинг турлилиги. 
Таянч иборалар:
ўрнатиладиган тизим, ахборот-бошқариш тизимлари, 
ўрнатилган ҳисоблаш тизимлари, назорат тармоғи, киберфизик тизимлар,
 
автоматик тизим,
 
автоматизациялаштирилган тизим.
 
 
1.1.Ўрнатиладиган тизимлар ҳақида асосий тушунчалар 
Ўрнатиладиган тизимлар ўтган асирнинг эллигинчи йилларининг 
охирида дунёга келди. У даврда компьютер катта элемент асосда амалга 
оширилар эди, уларнинг ишлаш ишончлилиги жуда ҳам кам эди. Бу каби 
машиналар меёрида ишлаши учун фойдаланиш шароити идеал ҳолатда 
бўлиши керак бўлган. Бошқаришга мўлжалланган ва бошқариш объектидан 
максимал узоқ масофада жойлашган ҳисоблаш тизимларининг синфини 
ахборот-бошқариш тизимлари
(АБТ) деб аталади. Компьютер тармоқларини 
дунёга келиши билан (тахминан 1970 йиллар) тақсимланган ёки тармоқ 
ахборот бошқарув тизимларини қуриш имконияти яратилди. Интеграл 
микросхемаларни ва шунингдек микропроцессорларни яратилиши АБТ ларни 
бевосита бошқариладиган объектга яқин жойлаштириш имкониятини берди
ёки ҳатто объектнинг ўзига электрон ҳисоблаш воситасини ўрнатиш имкони 
ҳосил бўлди. Биринчи 
ўрнатиладиган тизимлар
(Embedded System) шу тариқа 
пайдо бўлди. Секин аста элемент асосининг арзонлашиши, унинг интеграция 
даражасининг ошиши ҳамда ҳисоблаш воситаларининг ишончлилиги ошиши 
билан ҳисоблаш воситасини объектнинг турли қисмларига ўрнатиш 
имконияти яратилди. Натижада барча ҳисоблаш воситаларини бирлаштириб 
яхлит 
назорат тармоғи 
ҳосил қилинди.
 


Элемент асосини доимий арзонлашиб бориши ва интеграл схемада 
элетрорадио элементларни жойлашиш зичлигининг ошиши ҳамда ҳисоблаш 
қурилмаларини ишончлилигини ортиши, бошқариш объектининг турли 
жойларига ҳисоблаш воситаларни ўрнатиш имконияти натижасида пайдо 
бўлди. Бундек ҳолат барча ҳисоблаш воситаларини тармоққа бирлаштириш 
имкониятини берди. Ривожланиш жараёнида секин аста ҳисоблаш 
воситаларини объектга сингиши (интеграцияси) рўй берди. 
Ўрнатилган ҳисоблаш тизимлари
(ЎТ) – бу назорат ва бошқариш 
объекти билан бевосита мулоқотда бўлувчи ва у билан конструктив жихатдан
бирлаштирилган ишлов бериш ва бошқариш тизимларидир. 
Ўрнатилган 
тизим
- маҳсус вазифалар учун мўлжалланган бўлиб, унда ҳисоблаш 
воситаси у бошқарадиган қурилмага тўлиқ ўрнатилади (жойлаштирилади). 
Ўрнатилган тизимнинг оддий компьютердан фарқи, ўрнатилган тизим бир ёки 
бир неча олдиндан белгиланган масалани аниқ талаблар бўйича 
бажаришидадир. Одатда ўрнатилган тизим жорий этилган объект талабларини 
бажариши керак, улар қуйидагилар: истемол қуввати, нарх ва чекланган 
ресурсларни ишлатиши. Идеал ҳолда у муҳит билан объектнинг ҳаёт даври 
давомида мулоқатда бўлиши керак. Одатда, ўрнатилган тизим анча катта 
тизимнинг бир қисми бўлиб ҳизмат қилади ёки бошқариладиган объектга
бевосита жойлаштирилади. 

Download 312,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish