Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар
Халқаро иштирокчилар ҳамкорлигида республика илмий-амалий анжумани материаллари
7
4. Педагогика: учебник для студ. пед. вузов и пед. колледжей/ под ред. П. И.
Пидкасистого. – М.: Педагогическое общество России, 2002. – 608 с.
5. Подласый И. П. Педагогика: в2 кн. – М.: ВЛАДОС, 1999. – Кн. 1: Общие основы.
Процесс обучения. – 576 с.
УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ТАЪЛИМИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ХУСУСИДА
Рафиев Ҳ.Т., п.ф.н., профессор
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахасисларни илмий-методик таъминлаш, қайта
тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази Самарқанд филиали, Самарқанд, Ўзбекистон
Инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатаётган омиллар кун, соат сайин ортиб
бормоқда. Бу аввало атроф муҳитни ифлосланиши даражасининг ўсиб бориши, иқлим ўзгариши,
инсон ҳаётида асабий таъсирчанлик вазиятларнинг ортиши, инсонлар ўртасида меҳрнинг
қаҳатланиб бориши, одамларнинг молпарастликка ўчлиги, бойпарастликка интилишининг
ўсиши, одамларни ўзига жалб қилувчи моддий бойликларнинг янги янги жилвалари (хилма хил
кийинишлар, машиналар, уй-рўзғор буюмлари, янгича ҳашаматли уйларнинг қурилишлари,
дабдабали тўйларни ўтказилиши, таъма, порахўрлик (коррупцион) фаолият орқали беҳуда ўта
бойиб кетишга интилиб миллионлаб доллар, миллиардлаб сўмларни йиғишга бўлган асаб
бузарликлар каби фаолиятларининг кўпайиб бориши) инсонларни маънавий жисмоний
саломатлигига салбий таъсир қилмай қолмайди, албатта.
Шу ўринда ўз саломатлигини емириш эвазига бойлик сари интилаётганларга, Нуҳ
пайғамбаримиз тўққиз юз йилдан ортиқ умр кўриб, битта чайлада яшаганларидан кейин
умрлари охирида шунча қисқа яшашимни билганимда шу чайлани ҳам қурмаган бўлар эдим,
деганларини эслатиб ўтмоқчимиз.
Ушбу ишимизнинг мақсади, инсон саломатлигини мустаҳкамлашда одамларнинг
ўқувчилик даврида жисмоний маданият таълимини такомиллаштиришнинг аҳамиятини
назарий жиҳатдан таҳлил қилишдан иборат.
Инсон саломатлигини мустаҳкамлашга , соғлом бўлиб яшашига жуда кўп олимлар ўз
ҳиссаларини қўшиб келганлар. Жумладан, Геппократ, Суқрот, Арасту, Ибн Сино ва бошқалар.
Жумладан Ибн Синонинг бадан тарбия билан мутадил шуғулланганлар дори-дармонга,
даволанишга мўҳтож бўлмайди дегани. Замонавий етакчи олимлардан Амосов, ҳаттоки
унчалик олим бўлмай, одамларга унчалик таниш бўлмаган оддий инсонлар ҳам одамларни
соғлом умр кечиришга даъват қилиб келаётганлар ҳам талайгина. Жумладан, москвалик Михаил
Котляров, Самарқанд вилоятининг Нуробод туманидан Амир бобо Иноятов, Самарқанд
шаҳридан Темир бобо Мансуров, Иштихон туманидан Қаҳрамон бобо ва бошқалар. Бундай
инсонларни мамлакатимизнинг турли шаҳар, туманларида кўплаб учратиш мумкин. Бундай
инсонлар ўз жисмоний маданиятлари таълимларига асосланиб, саломатликларини ўзлари асраб-
авайлаб, у ҳақда ғамҳурлик қилиб, уни мустаҳкамлаб келишда бошқаларга, айниқса ёшларга
ибрат бўлиб келмоқдалар. Шу билан бир қаторда илмий кузатишларнинг таҳлили шуни
кўрсатмоқдаки, аксарият ёшларимиз, ўзларини навқирон, соғлом ёшлигида жисмоний ривожи
ва тайёргарлигини кучайтириш орқали, ўзларида соғлик заҳирасини тўплаш мақсадида,
хонадонларида жисмоний фаолликни оширишга интилиб яшаётганларни сони ортиб бориши
диққатга сазовор бўлган, инсон саломатлигини мустаҳкамлашга йўналтирилган муҳим инсон
фаолиятларидан бирига айланмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг беш ташаббусидан, иккинчисига инсонлар бугун
ўз саломатликларни мустаҳкамлашда турли имкониятлардан фойдаланмоқдалар: Жумладан, уй
рўзғордаги жисмоний меҳнат билан боғлиқ юмушларидан, махсус юриш, югуришлар, тиббий
муолажалар (шифокор, дорихона), махсус мослама (тренажер)ларда жисмоний машқ
бажаришлар, хонадонларида қўл бола жисмоний (спорт) машқ бажариш жиҳоз, асбобларни
яратиб, уларда ўз жисмоний маданият таълимларидаги билим тажрибасига таянган ҳолда
махсус жисмоний машғулотларни амалга ошириш ва ҳ.к.
Ана шу юқорида айтиб ўтилганларнинг барчаси, одамларнинг ўзлари мустақил равишда
жисмоний саломатликларини яхшилашга, уни мустаҳкамлашга бўлган интилишлари, ўзларига
Do'stlaringiz bilan baham: |