БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ РЕКТОРИ О.Х.ХАМИДОВНИНГ АНЖУМАН
ИШТИРОКЧИЛАРИ ВА МЕҲМОНЛАРИГА ТАБРИК СЎЗИ
Ҳурматли анжуман иштирокчилари!
Жисмоний маданият шахсни комплекс шакллантириш тизимининг узвий қисмидир.
Ўсиб келаётган ёш авлоднинг соғлиги ҳақида ғамхўрлик, уларда соғлом турмуш тарзини
шакллантириш, жисмоний маданият ва спорт билан мунтазам, мустақил шуғулланиш
кўникмаларини сингдириш тарбиявий жараённинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёевнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва
уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари
суриши бежиз эмас. Хусусан, иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг
спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга
йўналтирилган. Ўтган давр мобайнида республикамиз, вилоятимиз, хусусан, Бухоро давлат
университетида жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилиш, ёшларнинг соғлом турмуш
тарзига риоя қилишини таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Спорт
тўгараклари фаолияти жонлантирилди, оммавий спорт турлари мусобақаларнинг мунтазам
ўтказиб борилиши йўлга қўйилди. Ўйлайманки, бугун ташкил этилган анжуман ҳам
жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга хизмат қилиб, бу борада қилиниши лозим
бўлган ишлар кўламини белгилаб беради.
Жисмоний тарбия ва спортда инновацион технологияларни ривожлантириш
муаммолари бўйича халқаро иштирокчилар ҳамкорлигида 7 йилдан буён ўтказиб келаётган
илмий-амалий анжуманларимизда 50 дан ортиқ ташкилот вакиллари иштирок этди.
Айниқса, мақола ва маърузалар географияси бизни қувонтиради – булар Ўзбекистон олий
таълим муассасалари, умумий ўрта таълим мактаблари, спорт ташкилотлари вакиллари
ҳамда бизнинг россиялик, қирғизистонлик, тожикистонлик ҳамкасбларимиз.
Анжуманда муҳокама қилинадиган жисмоний маданият таълимида янги мазмун,
болалар ва ўсмирлар спортининг долзарб муаммолари жисмоний маданият ва спорт
тизимида соғломлаштирувчи технологиялар, адаптив жисмоний маданият, жисмоний
маданият ҳамда спорт ихтисослиги кадрларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини
ошириш, оммавий ва юксак ютуқлар спортида тайёргарлик шакллари ва методларини
ривожлантиришга кўмаклашади, жисмоний маданият ҳамда спорт назариясини келажакда
такомиллаштириш учун замин яратади.
Жисмоний тарбия ва спортда инновацион технологияларни ривожлантириш
муаммолари бўйича ўтказиладиган анжуман фуқароларимизни жисмоний маданият ва
спорт билан шуғулланишга фаол жалб қилиш, соғломлаштирувчи технологияларни
аҳолининг, биринчи навбатда, болалар ва ёшлар жисмоний маданиятини шакллантиришда
муҳим аҳамият касб этади, замонавий таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш
муаммоларини очиқ-ойдин муҳокама қилиш учун самарали майдон бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |