Адиабата кўрсаткичи нима ва у товуш тезлиги билан қандай боғланган?
Тўлқин деб нимага айтилади?
Турғун тўлқиннинг ъосил бўлишини тушунтиринг?
Тўлқин жараёнининг асосий характеристикаларини тушунтиринг?
Иш бажариш тартибини айтиб беринг?
ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ № 5
ЎЗГАРУВЧАН ТОКНИ ЎЗГАРМАС ТОККА АЙЛАНТИРИБ БЕРУВЧИ ТЎҒРИЛАГИЧЛАРНИНГ ИШЛАШ ПРИНЦИПИ БИЛАН ТАНИШИШ.
Ишнинг мақсади: Икки ярим даврли кенатрон лампа ёки ярим ўтказгичли диодлардан ташкил топган тўғрилагичларни, ъамда икки конденсатор ва бир дросселдан иборат филтрни ўзгарувчан токни ўзгармас токка айлантиришдаги роли ва ишлаш принципи билан танишишдан иборатдир.
Керакли асбоблар: Осциллограф (30-7) кенатрон лампа, ярим ўтказгичли диодлар, паст частотали дросселғ, иккита электролитик конденсатор, юқори қаршиликли реостат, трансформатор ва калит.
НАЗАРИЙ ҚИСМ:
1-расм
Ўзгарувчан токни доимий токка айлантириб берувчи электр қурилмани тўғрилагич дейилади. Тўғрилагичнинг асосий қисми икки электродли электрон лампа ёки ярим ўтказгичли диодлардан ташкил топади. Биз дастлаб икки электродли электрон лампа асосида ишлайдиган тўғрилагич билан танишиб чиқамиз. Ўзгарувчан токларни тўғрилаш учун ишлатиладиган электрон лампалар маъсус тайёрланган бўлиб, улар иккита А1, А2 аноддан ва битта К катоддан иборат бўлади.
Бундай лампаларни кенатрон лампалар деб ъам юритилади. Кенатрон лампада электр токи фақат бир йўналишда, яъни аноддан катодга томон оқади. Тескари йўналишда лампадан ток ўтмайди. Кенатрон кучайтирувчи трансфоматорнинг иккиламчи чўлғамига уланади. Трансформаторнинг пасайтирувчи қўшимча чўлғамига эса кенатроннинг чўғланувчи-накал толаси уланади. Трансформатор орқали ўзгарувчан ток занжирига уланган кенатрондан ток фақат унинг анодида, кучланишнинг плюси бўлган ярим даврдагина ўтади. Кенатронда иккита анод бўлгани учун биринчи ярим даврида А1 анод, иккинчи ярим даврда А2 анод ишлайди.
2-расмда лампанинг А1 аноди ишлагандан кейинги токнинг графиги берилган. 3-расмда ъар икки анод ишлагандаги ток графиги берилган. 3-расмдаги графикдан кўринадики, иккала ярим даврда ъам ток мусбат йўналишга эга, аммо у миқдор жиъатдан ўзгариб тургани учун бундай токка пулъсацияланувчи ёки тепкили ток дейилади.
2-расм
Бундай тепкили токни доимий токка айлантириш учун иккита электролитик конденсатор ва битта темир ўзакли индуктив ғалтакдан иборат филътр ишлатилади. Филътрдаги конденсаторни вазифаси қуйидагича: ток ортаётган вақтда зарядни бир қисмини ўзида ушлаб қолиб токнинг ошишига йўл қўймайди, ток камаяётганда эса тўплаб олган зарядини бир қисмини бериб уни камайишига тўсқинлик қилади. Натижада конденсатордан чиққан ток миқдор жиъатдан ъам ўзгаради. Индуктив ғалтак ъам шунга ўхшаш функцияни бажаради. Индуктив ғалтакда ъосил бўлган ўзиндукция токи анод токини ошишига ва камайишига Ленц қоидасида кўрсатилгандек тўсқинлик қилади, яъни уни пулғсацияланишини камайти-ради. Натижада ғалтакдан чиққан ток ўзгармас токка жуда яқин бўлади.
Бу ток иккинчи конденсатордан ўтгандан сўнг тўлиғича ўзгармас токка айланади. Кенатрон лампа ва диодлардан ташкил топган тўғрилагичларнинг ишини батафсил ва кўргазмали равишда текшириш, ъамда филътрни алоъида элементларининг роли қандай эканлигини аниқлаш учун 1-расмдагидек схема йиғилади.