Шошилинч педиатрия экстремал тиббиёт асослари билан



Download 6,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet189/194
Sana03.10.2022
Hajmi6,9 Mb.
#851240
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   194
Bog'liq
Шошилинч педиатрия

чин чўкиш
-бош пастга,бўйин ѐнга қараган,кўкрак қафаси икки ѐнидан 15 сония 
қисилиб сув чиқарилади; 
-ЮЎРни бошлаш; 
-иложи борича электрофибриляция ўтказиш; 
-иложи борича ошқозонни бўшатиш ва кислород ингаляцияси


285 
-бемор юзи билан пастга қараб ѐтқизилади. 
-икки кўрак ўртасига уриб сувдан холос этилади. 
-чалқанча ѐтқизилиб, бош ѐн томонга ўгирилади. 
-оғиз бўшлиғи тозаланади. 
-оѐқлар 20

кўтарилади. 
-иложи борича декомпрессия ўтказилади. 
-иложи бўлса, 100% кислород билан ингаляция қилинади. 
-ҳўл кийимлар ечилади, бадани спирт билан ишқаланади. 
-буйин умуртқалари шикастланиш белгилари бўлса, бўйин ва бош фиксация қилинади. 
Бош танага синхрон бурилади. 
4. Агар нафас олишда ўзгаришлар бўлса, (брадипное, ретракция) қон айланиши 
баҳоланади. 
Агар периферик артерияда пульс бўлса: 
-"қуруқ" чўкиш ташҳиси қўйилади. 
-бўйин шикастланган ѐки шикастланмаганлигига ишонч ҳосил қилиш керак. 
-юқоридаги усул билан сув нафас йўлларидан чиқарилади. 
-оғиз халқум бўшлиғи тозаланади. 
-Лаборд усулидан фойдаланилади. 
-агар 30 секунд ичида натижа бўлмаса. Ўпка –юрак реанимацияси қилинади. 
-кислород ингаляцияси берилади. 
5 Агар периферик артерияда пульс сезилмаса, хақиқий чўкиш ташҳиси қўйилади. 
-15 секунд ичида бошни пастга, бўйинни ѐн томонга қаратган ҳолатда кўкрак қафаси икки 
ѐн томондан сиқилиб нафас йўлларидан сув чиқарилиб ташланади. 
-ўпка -юрак реанимациясини бошлаш керак. 
-иложи бўлса, электродефибриляция қилинади. 
-иложи бўлса, ошқозон декомпрессияси ва кислород ингаляцияси ўтказилади. 
Ўта қизиб кетиш 
 
Ўта қизиб кетиш - бу организмнинг ташқи муҳитнинг юқори ҳароратига нисбатан,
гомеостазни бир меъѐрда ушлаб туриш қобилияти бўлмаслиги билан боғлиқ ҳолатдир. 
Организмда иссиқлик ушланиб қолиниши иссиқ ҳавода болани қалин ўраб 
қўйиш ва қуѐш нурларининг тўғридан тўғри таъсири натижасида иссиқлик ажралишини 
бошқарувчи физиологик механизмларнинг максимал даражада зўрайиш ҳисобига келиб 
чиқади. 


286 
Ўта қизиб кетиш сабабларига қуѐш нурларининг тўғридан тўғри таъсири, ташқи 
муҳит ҳароратининг ва намликнинг ошиб кетиши, болани иссиқ пайтда қалин ўраш ва 
ҳар ҳил касалликларни киритиш мумкин. Иссиқлик спазмлари одатда электролитларни
ўткир йўқотиш ва гипотоник суюқликларни қабул қилиш натижасида келиб чиқади. Бу 
кўпроқ оѐқ иш фаолиятида иштирок этувчи катта мушакларида кузатилади. Кўрув 
пайтида тери қопламлари нам ва совуқ, тана ҳарорати меъѐрда, умумий симптомлар 
деярли йўқ бўлади. 
Шошилинч ѐрдам:
тинчлик, совутиш, тузли эритмаларни қабул қилиш. Тузли 
эритмаларни вена ичига юбориш камдан- кам ҳолатларда тавсия қилинади. 
Иссиқ олиши
одатда натрий ва сувни биргаликда йуқотиш билан боғлиқдир. Бу 
оғриқ, кўнгил айниш, қусиш, тахикардия, артериал гипотония, қўзғалувчанлик ва 
тутқаноқлар билан намоѐн бўлади. Бадани нам тер билан қопланган, тана ҳарорати меъѐр 
ѐки сезиларсиз даражада кўтарилган бўлади. Бир ѐшгача болаларда тер безлари камлиги 
ҳисобига бу давр кузатилмайди. 
Давоси:
салқин шароитда тинчлик яратиш, елпиш ѐрдамида иссиқлик 
ажралишини кучайтириш ва тузли эритмалар ѐрдамида йўқотилган суюқлик ўрнини 
тўлдиришдан иборат. Қусиш ва гемодинамика бузилишларида вена ичига томчилатиб 
физиологик эритмаларни юбориш тавсия этилади. 

Download 6,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   194




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish