285
-бемор юзи билан пастга қараб ѐтқизилади.
-икки кўрак ўртасига уриб сувдан холос этилади.
-чалқанча ѐтқизилиб, бош ѐн томонга ўгирилади.
-оғиз бўшлиғи тозаланади.
-оѐқлар 20
кўтарилади.
-иложи борича декомпрессия ўтказилади.
-иложи бўлса, 100% кислород билан ингаляция қилинади.
-ҳўл кийимлар ечилади, бадани спирт билан ишқаланади.
-буйин умуртқалари шикастланиш белгилари бўлса, бўйин ва бош фиксация қилинади.
Бош танага синхрон бурилади.
4. Агар нафас олишда ўзгаришлар бўлса, (брадипное, ретракция) қон
айланиши
баҳоланади.
Агар периферик артерияда пульс бўлса:
-"қуруқ" чўкиш ташҳиси қўйилади.
-бўйин шикастланган ѐки шикастланмаганлигига ишонч ҳосил қилиш керак.
-юқоридаги усул билан сув нафас йўлларидан чиқарилади.
-оғиз халқум бўшлиғи тозаланади.
-Лаборд усулидан фойдаланилади.
-агар 30 секунд ичида натижа бўлмаса. Ўпка –юрак реанимацияси қилинади.
-кислород ингаляцияси берилади.
5 Агар периферик артерияда пульс сезилмаса, хақиқий чўкиш ташҳиси қўйилади.
-15
секунд ичида бошни пастга, бўйинни ѐн томонга қаратган ҳолатда кўкрак қафаси икки
ѐн томондан сиқилиб нафас йўлларидан сув чиқарилиб ташланади.
-ўпка -юрак реанимациясини бошлаш керак.
-иложи бўлса, электродефибриляция қилинади.
-иложи бўлса, ошқозон декомпрессияси ва кислород ингаляцияси ўтказилади.
Ўта қизиб кетиш
Ўта қизиб кетиш - бу организмнинг ташқи муҳитнинг юқори ҳароратига нисбатан,
гомеостазни бир меъѐрда ушлаб туриш қобилияти бўлмаслиги билан боғлиқ ҳолатдир.
Организмда иссиқлик ушланиб қолиниши иссиқ ҳавода болани қалин ўраб
қўйиш ва қуѐш нурларининг тўғридан тўғри таъсири натижасида иссиқлик ажралишини
бошқарувчи физиологик механизмларнинг максимал даражада зўрайиш ҳисобига келиб
чиқади.
286
Ўта қизиб кетиш сабабларига қуѐш нурларининг тўғридан тўғри таъсири, ташқи
муҳит ҳароратининг ва
намликнинг ошиб кетиши, болани иссиқ пайтда қалин ўраш ва
ҳар ҳил касалликларни киритиш мумкин. Иссиқлик спазмлари одатда электролитларни
ўткир йўқотиш ва гипотоник суюқликларни қабул қилиш натижасида келиб чиқади. Бу
кўпроқ оѐқ иш фаолиятида иштирок этувчи катта мушакларида кузатилади. Кўрув
пайтида тери қопламлари нам ва совуқ, тана ҳарорати меъѐрда,
умумий симптомлар
деярли йўқ бўлади.
Шошилинч ѐрдам:
тинчлик, совутиш, тузли эритмаларни қабул қилиш. Тузли
эритмаларни вена ичига юбориш камдан- кам ҳолатларда тавсия қилинади.
Иссиқ олиши
одатда натрий ва сувни биргаликда йуқотиш билан боғлиқдир. Бу
оғриқ, кўнгил айниш, қусиш,
тахикардия, артериал гипотония, қўзғалувчанлик ва
тутқаноқлар билан намоѐн бўлади. Бадани нам тер билан қопланган, тана ҳарорати меъѐр
ѐки сезиларсиз даражада кўтарилган бўлади. Бир ѐшгача болаларда
тер безлари камлиги
ҳисобига бу давр кузатилмайди.
Давоси:
салқин шароитда тинчлик яратиш, елпиш ѐрдамида иссиқлик
ажралишини кучайтириш ва тузли эритмалар ѐрдамида йўқотилган суюқлик ўрнини
тўлдиришдан иборат. Қусиш ва гемодинамика бузилишларида
вена ичига томчилатиб
физиологик эритмаларни юбориш тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: