Шодиев Т. Ш., Ишназаров А. И., Алимов Р. Х. ИҚтисодий ўсишнинг математик



Download 3,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/121
Sana07.07.2022
Hajmi3,6 Mb.
#754803
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   121
Bog'liq
3218-Текст статьи-7725-1-10-20200908

Асосий хусусиятлар 
Тушунчаларнинг фарқ қилиш белгилари 
бир омилли 
кўп омилли 
Тушунчаларнинг 
ўзига 
хос маънолари иқтисодий 
фаолиятнинг 
кўриб 
чиқиладиган соҳалари 
Яратилган моддий бой- 
ликлар 
ва 
кўрсатилган 
хизматлар
 
Моддий бойликлар ва 
хизматларни, 
маънавий 
бойликларни тўплаш. Ҳар 
хил 
шаклдаги 
ишлаб 
чиқариш 
ва 
истъемолларни 
кўриб 
чиқиш
 
Тушунчаларнинг даврий 
хусусиятлари 
Маълум 
бир 
жараён 
кўринишида бўлади. 
Ҳодисаларнинг маълум 
бир вақтдаги ҳажмини ва 
ҳолатини характерлайди 
Амалда қўлланишда ва 
таҳлилга 
яроқлилиги 
Миқдорий 
баҳолашга 
яроқлилиги: 
Элементлар ва қисмлар 
бўйича 
Осон 
Қийинчилик билан 
Агрегирлашган ҳолда 
Керакли баҳолар мавжуд
 
бўлганда 
Агрегирлашмайди 
Статистик базиси: 
Элементлар ва қисмлар 
Бўйича агрегирлашган 
Мавжуд
Мавжуд
 
Қисман мавжуд
Мавжуд эмас
 
Жадвалдан кўриниб турибдики иқтисодий ўсишнинг ҳар иккала 
тушунчасининг ҳам ютуқ ва камчиликлари бор. Шунинг учун ҳам бири учун 
иккинчисини инкор этиш зарур асосга эга эмас. иқтисодий ўсиш тушунчасини 
бирининг олдида иккинчисини афзал кўриш қўйилган аниқ муаммодан ва 
мақсаддан келиб чиқиб ҳал қилинади. Аммо иқтисодий ўсишни комплекс кўриб 
чиқилаётган кўрсаткичли иқтисодий ўсиш тушунчасидан фойдаланиш мақсадга 
мувофиқдир. 


46 
2.2. Ишлаб чиқаришнинг ўсиши. Ишлаб чиқаришнинг
узлуксиз ўсиши 
 
Иқтисодий назарияда иқтисодий ўсиш даромадларни қандай нисбатларда 
истеъмол ва инвестицияларга бўлинишига боғлиқ деб қаралади. Истеъмол 
ҳажми динамикаси иқтисодиётнинг пировард мақсадини ва аҳоли турмуш 
даражаси ошишини билдирса, инвестициялар ҳажмининг ўзгариши ресурс 
имкониятларининг ўсиши ва техник янгиликларнинг моддийлашишини 
англатади. Истеъмол ва инвестиция ўртасида етарлича муқобиллик мавжуд, 
чунки, жорий истеъмол миқдорининг ортиши инвестицияларнинг даромаддаги 
улушини 
пасайтиради. 
Оқибатда 
иқтисодий 
ўсиш 
имкониятларини 
қисқартиради. Иқтисодий ўсиш реал миқдорларда ва қиёсий баҳоларда 
ўлчанади.
Иқтисодий ўсишни ЯИМ мутлақ ҳажмининг ортиши орқали ёки аҳоли 
жон бошига реал ЯИМ миқдорининг ортиши орқали ўлчаш, баҳолашнинг 
қандай мақсадда амалга оширилаётганига боғлиқ бўлади. Одатда бирон-бир 
мамлакат иқтисодий ўсишини ЯИМ мутлақ ҳажмининг ортиши орқали ўлчаш, 
унинг иқтисодий салоҳиятини баҳолашда, аҳоли жон бошига реал ЯИМ 
миқдорининг ортиши орқали ўлчаш эса мамлакатдаги турмуш даражасини 
таққослашда қўлланилади. 
Мамлакатнинг иқтисодий ўсиш суръатини тавсифлайдиган мазкур 
кўрсаткичлар (реал ЯИМ ва аҳоли жон бошига реал ЯИМнинг ўсиши) 
миқдорий кўрсаткичлар бўлиб, улар биринчидан, маҳсулот сифатининг 
ошишини тўлиқ ҳисобга олмайди ва шу сабабли аҳоли турмуш даражасининг 
ҳақиқий ўсишини тўлиқ тавсифлаб бера олмайди; иккинчидан, реал ЯИМ ва 
аҳоли жон бошига ЯИМнинг ўсиши бўш вақтнинг сезиларли кўпайишини акс 
эттирмайди ва аҳоли реал турмуш даражасининг пасайтириб кўрсатилишига 
олиб келади; учинчидан, иқтисодий ўсишни миқдорий ҳисоблаш бошқа 
томондан унинг атроф-муҳитга ва инсоннинг ҳаётига салбий таъсирини ҳисобга 
олмайди.


47 
Шунга қарамасдан, иқтисодий ўсишнинг барча тавсифи ЯИМ йиллик 
ўсиш суръатларининг фоиздаги ўлчовида тўлиқ ўз ифодасини топади: 
%
100
0
0
1




Y
Y
Y
Y

бу ерда: 
Y

–иқтисодий ўсиш суръати, фоизда;
0
Y
- таққосланаётган давр (йил)даги реал ЯИМ ҳажми;
1
Y

жорий давр (йил)даги реал ЯИМ ҳажми.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, “иқтисодий ўсиш” ҳамда “иқтисодий 
ривожланиш” тушунчалари ўртасида фарқ мавжуд бўлиб, “иқтисодий ўсиш” 
неъматларни ишлаб чиқаришнинг миқдорий жиҳатдан кўпайишини ифодалаб 
келади. Иқтисодий ривожланиш - иқтисодий ўсишга нисбатан кенгроқ тушунча 
бўлиб, у нафақат ишлаб чиқаришнинг ортишини, балки унинг камайишини 
ҳамда иқтисодиётдаги ўзгаришларни ҳам ифодалаб келади. Иқтисодий 
ривожланиш кўп томонли жараён ҳисобланади ҳамда техник, иқтисодий ва 
ижтимоий соҳалардаги ўзгаришларни ўз ичига қамраб олади. 
Ҳар бир мамлакат барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга интилади, 
чунки иқтисодий ўсиш, биринчидан, миллий маҳсулот ҳажми ва даромаднинг 
кўпайишига, иккинчидан, ресурслардан самарали фойдаланишга, учинчидан, 
янги эҳтиёжлар ва имкониятларнинг пайдо бўлишига, тўртинчидан, халқаро 
бозорларда мамлакат нуфузининг ошишига олиб келади. 
Бундан ташқари айнан барқарор иқтисодий ўсишга таъсир этувчи омил 
ресурсларни ҳам ҳисобга олиш лозим. Улар гуруҳига қуйидагилар киради: 
табиий ресурслар миқдори ва сифати; меҳнат ресурслари миқдори ва сифати; 
асосий капитал ҳажми; технологиялар.
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, мавжуд ресурслар (ёки ишлаб чиқариш 
омиллари) иқтисодий ўсишни таъминлаш учун тўлиқ 100 фоиз жалб қилина 
олмайди. 
Бунга 
сабаб, 
институционал 
механизмлар 
етарлича 
ривожланмаганлиги ва трансакцион харажатларнинг юқорилиги ҳисобланади.
Ўзбекистонда моддий бойликлар ва хизматларни ишлаб чиқариш 
динамик (барқарор) характерга эга бўлиши бир томондан, ишлаб чиқариш 


48 
ресурсларининг мавжудлиги, улардан самарали фойдаланиш ва илмий-техника 
ривожига эришишга, иккинчи томондан мавжуд ресурсларни ўзлаштириш 
имкониятларига тўғридан-тўғри боғлиқ. Шу билан бир вақтда ички капитал 
танқислигининг мавжудлиги, иқтисодий ўсишни таъминлашда ташқи 
иқтисодий омилларнинг, хусусан, биринчи навбатда хорижий инвестициялар ва 
кредитларнинг ролини янада орттиради. 
Мамлакатимизда барқарор ишлаб чиқариш ўсишининг муҳим омиллари 
сифатида қуйидагиларни эътиборга олиш тавсия этилади:

барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлашга қулай 
институционал муҳит ва давлат кўмагини яратиш; 

иқтисодиёт 
тармоқларида 
таркибий 
ислоҳотларнинг 
янада 
чуқурлаштириш учун ички ва ташқи инвестицияларни жалб этишини 
институционал механизмларини такомиллаштириш; 
- иқтисодиётни янада эркинлаштирилиши ва модернизация қилиш 
жараёнларини фаоллаштириш; 

иқтисодиёт 
тармоқларида 
маҳаллийлаштириш 
жараёнларини 
кенгайтириш; 
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда 
уларга берилаётган имтиёз ва рағбатларни кенгайтириш орқали аҳолининг 
асосий қатламини иқтисодий фаолликка жалб қилиш; 
- моддий-техник ресурслар ҳамда тайёр маҳсулотларни сотиш ва сотиб 
олиш тизимини эркинлаштириш; 
- корхоналарнинг молиявий хўжалик фаолиятига давлат назорати 
органлари аралашувини янада қисқартириш ва бошқалар.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish