Асосий белгилар
Моҳиятларнинг характерлари
оддий
мураккаб
Маъноларнинг
ўзига
хослиги
ривожланиш тушунчаси
Бир кўрсаткичли
Кўп кўрсаткичли
Ривожланиш тушунчасига киради
Моддий бойлик ва
хизматларини
яратиш
Моддий ва маънавий бойлик
ва
хизматлар,
ҳар
хил
шаклдаги ишлаб чиқариш ва
хизматларда
меҳнатнинг
жамланиши
Иқтисодий ўсишни
белгиловчи
омиллар сони
Кам
Катта
Танланган омилларнинг ўзига хос
хусусиятлари
Асосан миқдорий
Миқдорий ва сифатий
Ўсиш босқичларини белгилаш
мумкин
Ҳар
хил
ўсиш
омиллари бўйича
Ўсишнинг
ҳар
хил
йўналишлари бўйича
Ўсиш ва унинг омиллари ўртасида
боғлиқлик
Техник-иқтисодий
боғлиқлик
Ижтимоий-иқтисодий
боғлиқликлар
Ўзаро алмашиш
Бир
омилнинг
иккинчиси
билан
алмашиниши
чекланмаган,
узлуксиз ва бир хил
тезликда
Бир йўналиш иккинчиси
билан чекланган, даврий ва
ҳар хил тезликда
Ўсиш тезлиги
Доимий, ўзгармас
Ўзгарувчан
Амалий қўллашдаги қулайликлар,
статистик
базис,
асосий
боғлиқликларни шакллантириш
мумкинми?
Мос келиши мумкин Тўлиқмас, қисман мумкин
Ўсиш
математик
моделларида
барча концепцияларнинг ўзига хос
хусусиятларини
қамраб
олиш
мумкинми?
Мумкин
Мумкин эмас
Бу муаммоларни кўриладиган вақтни кичик-кичик қисмларга бўлиб кўриб
чиқиш билан ҳал қилиниши мумкин. Бунда вақтнинг ҳар бир бўлагини оддий
функция билан ифодалашга олиб келинади. Бу усулнинг камчилиги бутун
кўриб чиқиладиган вақт давомида бўладиган иқтисодий ўсишни бир
бутунлигича тасаввур қилиб бўлмайди.
42
Назорат саволлари
1.
Ўзбекистонда иқтисодий ривожланиш ва иқтисодий ўсишнинг таъминлаш
йўналишлари нималардан иборат?
2.
Ўзбекистонда иқтисодий ўсишни таъминловчи омиллар ва шарт-
шароитларни тушунтириб беринг.
3.
Иқтисодий динамиканинг турлари ва кўрсаткичларини тушунтириб беринг?
4.
Иқтисодий ривожланишнинг хусусиятлари нималардан иборат?
5.
Статик динамика деганда нимани тушунасиз?
6.
Макроиқтисодий ўсиш қандай юз беради?
7.
Иқтисодий ўсишнинг асосий кўрсаткичларини таснифлаб беринг?
8.
Г. Мюртал бўйича модернизациянинг тамойилларини тушунтириб беринг.
9.
Иқтисодий ривожланиш ва иқтисодий ўсишнинг қиёсий таҳлилини
келтиринг.
10.
Иқтисодий ривожланишнинг турлари ва кўрсаткичларини таърифланг.
43
II боб. ИҚТИСОДИЙ ЎСИШНИНГ КЕЙНСИАНЧА
МОДЕЛЛАРИ
2.1. Иқтисодий ўсишнинг бир омилли моделлари.
2.2. Ишлаб чиқаришнинг ўсиши. Ишлаб чиқаришнинг узлуксиз ўсиши.
2.3. Такрор ишлаб чиқариш омилларининг ўзаро таъсирлари.
2.4. Табиий ресурслардан самарали фойдаланиш.
2.5. Иқтисодий ўсиш моделлари ва уларнинг назарий жиҳатлари.
2.6. Кейнсча моделларни ривожлантириш йўналишлари.
2.1. Иқтисодий ўсишнинг бир омилли моделлари
Иқтисодий ўсишнинг асосий омилларидан бири - табиий ресурслар
ҳисобланади. Табиий ресурсларга фойдали қазилмалар, сув, ўрмонлар, қишлоқ
хўжалик ерлари, ҳайвонот дунёси ва ҳоказолар ҳамда атроф-муҳит, иқлим
шароити, табиий бойликларнинг жойлашуви, ер рельефлари ва шунга ўхшаш
табиий ҳолат ва нарсалар киради. Албатта, мавжуд табиий ресурсларнинг
миқдори ва сифати инсоннинг иқтисодий фаолиятига таъсир кўрсатади. Аммо,
табиий ресурслар инсоннинг иқтисодий фаолиятида пассив ўрин тутади.
Шунинг учун ҳам табиий русурсларга бой давлатлар ўз-ўзидан тараққий этган
бой давлатларга айланиб колишмайди. Табиий ресурс омиллари ишлаб
чиқаришда кенг қўлланилганда, уларга меҳнат сарф қилингандагина иқтисодий
ўсишга таъсир қилиши ва уни тезлаштириши мумкин.
Иқтисодий фаолиятнинг асосий мақсади инсон
эҳтиёжларини
қондиришдан иборатдир. Демак, иқтисодий ўсиш даражаси билан инсон
эҳтиёжларини қондириш ўртасида
чамбарчас боғлиқлик мавжуд. Давлат
иқтисодиёти қанча ривожланган бўлса, унинг аҳолисининг эҳтиёжлари шунча
тўлиқ қондирилган бўлади.
Иқтисодий ўсиш инсон талабларини қондириш даражасини икки
томонлама изоҳлайди. Биринчидан, яратилган моддий ва маънавий бойликлар
44
қандай эҳтиёжлар юзага келишларини белгилайди ва улардан озгина илгарида
бўлишлари лозим. Иккинчидан, яратилган моддий ва маънавий бойликлар ва
уларнинг тақсимланиш усуллари, жамиятнинг ва унинг ҳар бир аъзосининг
талабларининг қондирилиш даражаларини аниқлайди.
Яратилган моддий бойликларни бир ўлчамга келтириш ҳам назарий, ҳам
амалий жиҳатдан мумкин. Фақат хўжалик фаолиятини айрим соҳаларини ёки
айрим маҳсулотларнинг натурал миқдорий ўзгаришини сифат жиҳатидан
баҳолаш мураккаб жараёндир. Чунки, маҳсулотларнинг сифат ўзгариши унинг
барча ўзига хос хусусиятларининг ҳам ўзгаришига олиб келади. Сифат
ўзгаришларининг барчасини (комплексини) бир канча сифат ўзгаришларни, бир
йўла эътиборга олувчи ўзгарувчилар тўплами ёрдамида кўрсатишимиз мумкин.
Кўп омилли иқтисодий ўсишнинг таҳлилида иқтисодий фаолиятнинг
айрим йўналишларини ва маҳсулотларининг айрим хусусиятларини миқдорий
аниқлаш қўшимча мураккабликлар билан боғлиқ.
Иқтисодий ўсишнинг асосий элементлари бир-биридан ҳам шаклан, ҳам
мазмунан фарқ қилади.
Бу элементларнинг
натурал кўринишлари ҳам,
кўринишлари ҳам бир хил бўлмайди. Ҳар хил сифат хусусиятларни
агрегирлашни ҳам турли сифатларини бир вақт ўлчайдиган ва баҳолайдиган
ягона, умумий шарт мавжуд бўлгандагина амалга оширилиши мумкин.
Кўп омилли иқтисодий ўсишда статистик маълумотлар билан таъминлаш
муаммолари юзага келади. Чунки, маънавий бойликлар ва ишлаб чиқариш
ҳамда истеъмол бўйича кўп ҳолларда кузатувлар олиб борилмайди.
Айримларини фақат танлаб баҳоланади ва бу эса тўлиқ бўлмаган статистик
ахборотга эга бўлишимизга сабаб бўлади. Айрим ҳолларда иқтисодий
ўсишнинг элементларини ва қоидаларини қисман баҳолашгагина имкон
берадиган статистик маълумотлар мавжуд.
Бир омилли ва кўп омилли иқтисодий ўсишни ўзига хос хусусиятларини
аниқроқ тасаввур қилишимиз учун қуйидаги 1-жадвални келтирамиз.
45
1-жадвал
Бир ва кўп кўрсаткичли иқтисодий ўсишни ўзига хос хусусиятлари
Do'stlaringiz bilan baham: |