Шодиев Т. Ш., Ишназаров А. И., Алимов Р. Х. ИҚтисодий ўсишнинг математик



Download 3,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/121
Sana07.07.2022
Hajmi3,6 Mb.
#754803
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   121
Bog'liq
3218-Текст статьи-7725-1-10-20200908

кейнсча модели
макроиқтисодий мувозанатнинг 
кейнсча назариясини ривожлантириш ва унга танқидий ёндашиш натижасида 
вужудга келган. Бу моделлар орасида инглиз олими Р.Харрод ва америкалик 
олим Е.Домарнинг иқтисодий ўсиш моделлари эътиборга молик ҳисобланади. 
Ҳар иккала моделнинг умумий жиҳатлари мавжуд бўлиб, улар қуйидагилар 
орқали шартланади: 
1) улар неоклассик моделлардан фарқли ўлароқ бир омилли модел 
ҳисобланади. Яъни, бу моделларда миллий даромаднинг ўсиши фақат капитал 
жамғаришнинг функцияси ҳисобланиб, капитал самарадорлигига таъсир 


57 
кўрсатувчи ишчи кучи бандлигининг ошиши, фан-техника тараққиёти 
(ФТТ)ютуқларидан фойдаланиш даражасининг ўсиши, ишлаб чиқаришни 
ташкил этишнинг яхшиланиши каби бошқа барча омиллар назардан четда 
қолдирилади;
2) ишлаб чиқаришнинг капитал сиғими ишлаб чиқариш омиллари 
нархларининг нисбатига боғлиқ бўлмай, фақат ишлаб чиқаришнинг техник 
шароитлари орқали аниқланади. 
Неокейнсча моделда инвестицияларнинг ўсиши иқтисодий ўсиш ва унинг 
суръатларини белгиловчи омил ҳисобланиб, у бир томондан, миллий 
даромаднинг ўсишига имкон яратади, иккинчи томондан эса, ишлаб чиқариш 
қувватларини кенгайтиради. Ўз навбатида даромаднинг ўсиши бандликнинг 
ошишига имкон яратади. Инвестиция ҳажмининг кўпайиши натижасида 
кенгайтирилган ишлаб чиқариш қувватлари даромаднинг ўсиши орқали тўлиқ 
ишга туширилиши лозим. 
Иқтисодий ўсишнинг Е. Домар модели. 
Бу модел макроиқтисодий 
мувозанатнинг кейнсчилик назариясини танқидий қайта ишлаш ва 
ривожлантириш сифатида вужудга келди. Маълум бўлганидек, Кейнснинг 
асосий мақсади - ривожланган мамлакатларда оммавий ишсизлик ва ишлаб 
чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланмаслик сабабларини аниқлаш эди. Бу 
ҳодиса 1929-1933 йилларда “Буюк депрессия” даврида ҳалокатли ўлчамларга 
эришиб, бу вақтда нафақат янги капитал қўйилмаларга, балки асосий капитални 
янгилашга ҳам имконият йўқ эди. Шу сабабли Дж. Кейнс назариясини фанда 
депрессив ёки стагнацияланувчи иқтисодиёт назарияси деб аташади. 
Урушдан кейинги даврда ғарб мамлактларидаги иқтисодий ҳолат ўзгарди 
– иқтисодий ўсиш масалаларига олимлар диққатини қаратган юқори 
конъюнктура даври бошланди. Бироқ, янги шароитларда кейнсчилик назарияси 
четга суриб қўйилмади, балки сифат жиҳатдан янги муаммоларни ҳал қилиш 
учун ижодий ўзгартирилди. Чунки, бу назария бозор иқтисодиёти амал 
қилишининг бир қатор фундаментал саволларига жавоб бера олар эди. Миллий 
даромад, истеъмол, жамғарма ва инвестициялар каби иқтисодий миқдорларга 


58 
асосланиб, Дж. Кейнс иқтисодий фаолият даражасининг ўзгаришини 
тушунтира оладиган моделни ишлаб чиқди. У иқтисодий пасайиш ва 
ишсизликнинг ўсиши даврида истеъмол ва жамғармалар, шу жумладан 
инвестициялар қисқаришини исботлади. Шунинг учун, ялпи талаб ўсишининг 
ҳақиқий дастаклари мавжуд бўлмаган тақдирда, Дж. Кейнснинг фикрича, 
ҳукумат талабни тартибга солиш чора-тадбирларидан фойдаланган ҳолда 
иқтисодиётга аралашиши зарур. Талабни солиқларни пасайтириш орқали ёки 
давлат харажатларини кўпайтириш орқали ошириш мумкин, бу эса ўз 
навбатида иқтисодий фаолликни жонлантиради. 
Иқтисодий ўсиш неокейнсчилик моделининг моҳияти нимада? 
1.
Уларнинг барчаси Дж. Кейнснинг асосий постулати – ялпи талабга 
асосланади. Моделларни қуришда уларнинг муаллифлари мувозанатлашган 
иқтисодий ўсишнинг ҳал қилувчи шарти ялпи талабнинг ошиши эканлигидан 
келиб чиқишган. 
2.
Иқтисодий ўсишнинг асосий омили бўлиб капитал қўйилмалар 
(инвестициялар) ҳисобланади, улар мультипликаторлар орқали даромадни 
оширади ёки ўзи даромад ошишининг натижаси ҳисобланади (акселератор 
таъсирида). Қолган барча ишлаб чиқариш омиллари (бандликнинг ошиши, 
ускуналардан фойдаланиш даражаси, ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг 
яхшиланиши) ҳисобга олинади ва моделдан чиқариб ташланади. 
Бунда бу моделларнинг кейнсчилик табиати ва неоклассик назариялардан 
асосий фарқланиши мужассамлашган. 
Шундай қилиб, ўсишнинг неонекейнсчилик модели икки ўзига хос 
хусусият билан характерланади: 

иқтисодий ўсишга даромад даражаси билан белгиланадиган талаб 
нуқтаи назаридан ёндашиш;

инвестицияларнинг иқтисодий ўсишдаги муҳим роли билан, чунки 
даромад капиталнинг тўпланишига боғлиқ (демак, ялпи талаб ҳажми ҳам). 
Иқтисодий ўсишнинг неокейнсчилик моделлари келиб чиқиши 
Польшалик бўлган америкалик иқтисодчи Е.Домар ва инглиз иқтисодчиси 


59 
Р.Харрод томонидан шакллантирилган. Улар томонидан олинган натижалар 
шунчалик бир-бирига яқин эдики, натижада фанда улар Харрод-Домар модели 
деб атала бошланди. Бироқ моделларда ўзига хослик борлиги туфайли, 
уларнинг ҳар бирини кўриб чиқамиз, хулоса қилиб эса уларни умумлаштирувчи 
нарсага эътиборни қаратамиз. 
Иқтисодий ўсишнинг Е.Домар модели. Е.Домар унинг модели 
кейнсчилик анъаналарига хослиги ва кейнсчилик фундаментига асосланганини 
аниқлигини тан олган, аммо шу билан бирга кейнсчилик моделининг 
инвестициялар ва иқтисодий динамикага тегишли қисмига ўз ҳиссасини 
қўшганлигини таъкидлаб ўтган. 
Олдиндан ўрнатилганидек, Дж.Кейнс тизимида даромадларнинг 
шаклланиши инвестиция функцияси ҳисобланиб, улар мультипликатор 
самараси орқали ялпи талаб ва бандликни оширади. Бошқача қилиб айтганда, 
Дж.Кейнс давлат харажатларига, айниқса уларнинг жамоат ишларини амалга 
ошириш билан боғлиқ қисмига (йўл, кўприк, қуриш ва бошқалар) алоҳида 
эътибор қаратган. 
Нега у оммавий бозор маҳсулотлари ишлаб чиқаришга, масалан 
автомобиллар, кир ювиш машиналари ёки мебел ишлаб чиқаришга эътибор 
қаратмаган? Чунки, қайта ишлаб чиқариш (самараси) талабни ҳосил қилиш 
бозорга ортиқча товар массасини чиқаришдан кўра муҳим эди, шунинг учун 
Дж. Кейнс инвестицияларнинг товар таклифига таъсирини ўз таҳлилидан 
қолган ишлаб чиқариш қувватлари мавжудлигини таҳлил қилган ҳолда ҳам 
шундай қилди. (янги заводларга инвестиция қилишга мавжудлари турганда 
ҳожат йўқ). 
Айнан шу пунктда Е.Домар, Дж. Кейнс назариясига аниқлик ва қўшимча 
киритди – унда инвестициялар нафақат даромадларни шакллантириш, балки 
қувватларни яратиш, ишлаб чиқаришни ва товарлар таклифини ривожлантириш 
омили ҳамдир. Бу орқали Е.Домар инвестицион жараённинг икки хиллигига 
эътибор қаратиб, унинг фикрича, миллий даромаднинг мувозанатли ўсиш модели 
моҳияти ҳам шундан иборат. Бошқача айтганда, у иқтисодиётнинг 


60 
мувозанатлашган ҳолатидан келиб чиққан (яъни, умумий талабни ифодаловчи 
ишлаб чиқариш қувватларига тенг бўлганда). 
Ундан кейин Е.Домар қуйидаги саволни қўйди: агар инвестициялар 
ишлаб чиқариш қувватларини оширса ва шу билан бирга қўшимча 
даромадларни шакллантирса, унда даромад ўсиши суръати ишлаб чиқариш 
қувватлари ўсиши суръатларига тенг бўлиши учун инвестициялар қандай 
ўсиши керак? Бу саволга жавоб бериш учун Е. Домар учта тенгламалар 
системасини тузди: 
1)
таклиф тенгламаси; 
2)
талаб тенгламаси; 
3)
таклиф ва талаб тенглигини ифодаловчи тенглама. 
1.
Таклиф тенгламаси инвестициялар ҳосил қиладиган ишлаб чиқариш 
қувватлари ўсишини кўрсатади. 
Яратилган ишлаб чиқариш қувватлари ҳисобига олинадиган ишлаб 
чиқариш ўсишини (ўсишини) 

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish