Шодиев Т. Ш., Ишназаров А. И., Алимов Р. Х. ИҚтисодий ўсишнинг математик


 Инвестицияларнинг ички иқтисодий ҳаракати



Download 3,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/121
Sana07.07.2022
Hajmi3,6 Mb.
#754803
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   121
Bog'liq
3218-Текст статьи-7725-1-10-20200908

3.2. Инвестицияларнинг ички иқтисодий ҳаракати 
 
Бозор муносабатлари шароитида инвестициялар бозори, ссуда капиталлар 
бозори ва қимматли қоғозлар бозори билан биргаликда ягона молия бозорини 
ҳам ташкил этади. Инвестиция бозори фаолиятига узоқ муддатли ҳамда қисқа 
муддатли 
омиллар 
ўз 
таъсирини 
кўрсатади. 
Инвестиция 
бозори 
ривожланишидаги асосий омиллар: ишлаб чиқариш кўлами, унинг даврий 
тебранишлари, мамлакат иқтисодиётининг ривожланиш даражаси ва интеграция 
жараёнларининг чуқурлашиши билан боғлиқ. 
Инвестиция бозори бу - маблағлар айланишини ташкил этишнинг ўзига 
хос шакли бўлиб, у қимматли коғозлар, пул ва инвестиция кўйиш каби 
кўринишларда амалиётда кўлланилади. 
Инвестиция бозори миллий иқтисодиётининг муҳим таркибиий қисми 
бўлиб, у кенгайтирилган кайта ишлаб чиқариш жараёни ва жамият 
аъзоларининг истеъмол талабларини таъминлайди. Унинг вазифаси бир жойга 
жамланадиган ва қайта тақсимланадиган молиявий-иқтисодий ресурслар 
ҳажми, улар тушумининг барқарорлиги, ривожланган институционал 
тузилманинг 
мавжудлиги 
ҳамда 
мамлакат 
иқтисодий 
аҳволининг 
барқарорлигига боғлиқ бўлади. 
Ривожланган 
бозор 
хўжалигининг 
инвестиция 
бозорида 
банк 
муассасалари билан бир қаторда молиявий маҳсулотлар билан таъминловчи 
бошқа молия муассасалари ҳам мавжуд бўлиши лозим. 
Ривожланаётган молия тизимида қимматли қоғозлар бозори муҳим рол 
ўйнайди. Ҳиссадорлик мулкини хусусийлаштиришга, давлат бюджетини пул 
массасини оширмасдан тўлдиришни таъминлашга бўлган интилишлар, унинг 
аҳамиятини янада оширади. Инвестиция бозорининг ривожланиши ихтиёрий 
турдаги жамғармалар, хусусан, кишилар ҳаёти ва мулкни суғурта қилиш билан 
шуғулланувчи муассасаларнинг кўплаб тузилишига зарур шарт-шароитларни 
яратиб беради. Молия муассасалари иқтисодий битимларга доир тўлов 
усулларини яратди, молиявий воситалар эса ликвидлик ва жамғариш 


78 
имкониятларини яратиб беради. Инвестиция бозорининт ривожланиши 
омонатчилар маблағларининг сармоядорларга эркин тарзда оқиб келиши учун 
зарур шарт-шароитларни таъминлайди. 
Молия тизимини ислоҳ қилиш кўп жиҳатдан мамлакатнинг иқтисодий 
тараққиётига таъсир этувчи фоиз ставкалари миқдорига ҳам боғлиқ. Фоиз 
ставкалари ўз навбатида молия бозорининг ривожланишига боғлиқ. 
Инвестиция бозоридаги рақобат бозорнинг муҳим таркибий қисмлари 
ҳисобланган молиявий ресурсларга бўлган талаб ва таклифнинг ўзгаришига 
муносабат билдиришга мажбурловчи механизм ёки восита ҳисобланади. Фоиз 
ставкаси даражаси ва таркиби молия соҳасининг ривожланишига ва молия 
ресурсларининг жойлашувига ҳал қилувчи таъсир кўрсатади. 
Агар фоиз ставкалари бозорникидан паст бўлса, бу миллий валютадаги 
жамғармага салбий таъсир кўрсатади. Натижада у талаблар мажмуини 
бошқариб туришга ҳам таъсир этиб, молиявий воситачилик самарадорлигига 
салбий таъсир этади. Аксинча, агар фоиз ставкалари бозордагидан юқори бўлса, 
у ҳолда улар макроиқтисодий беқарорлик даражасининг юқорилигини акс 
эттиради ёки молиявий тартибсизликка олиб келади. Шундай қилиб, фоиз 
ставкалари таҳлили, шунингдек, шаклланаётган инвестиция бозорининг реал 
шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда уларни ўзгартириш дастури 
инвестиция бозорининг асосий таркибий қисмидир. 
Иқтисодиёт билан боғлиқ ҳолда банк фаолиятини такомиллаштириб 
бориш учун маркетинг тадқиқотларини мунтазам равишда олиб бориш 
мақсадга мувофиқдир. Фақат шундай усул билан инвестиция бозорида 
самарадорликни ошириш ва барқарорликка эришиш мумкин. 
Инвестиция бозори ривожланишининг асосларидан бири бўлган 
маркетинг дастури ва унинг асосий йўналишлари режаларини ишлаб чиқиш ва 
унга риоя қилиш зарур. Маркетинг тадбирларини ишлаб чиқишнинг дастлабки 
босқичида банкнинг олдида турган вазифалар аниқланиши ва уларнинг тўғри 
ифодаланиши асосий йўналишларга доир ҳаракат режасини ишлаб чиқишнинг 
асосини ташкил қилиши керак. Вазифа фаолият йўналишини белгилайди ва 


79 
шундан келиб чиқиб банк муассасасининг ташкилий таркиби аниқланади. Бу 
режалар қуйидагилардан иборат булиши керак. 
- инвестиция бозорининг асосий йўналишини белгиловчи омилларни 
аниқлаш. Ушбу таркибий қисм жуда муҳим бўлиб, режани ишлаб чиқиш учун 
асос бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, улар ёрдамида банк хизматининг 
рақобатбардошлигига баҳоланади. Бу баҳо банк хизматлари бозори 
имкониятларини таҳлил қилишга хизмат қилади. Режада молия бозори, 
шунингдек, банкни кўрсатаётган хизматининг даражаси нуқтаи-назаридан 
туриб унинг кучли ва заиф томонларини аниқлаш мумкин; 
- инвестиция бозорида шарт-шароитларнинг ўзгаришини аниқлаш. 
Инвестиция бозорида шарт-шароитларнинг тез-тез ўзгариб туриши туфайли 
асосий йўналишларга доир ҳаракатлар режасида барча нарсаларни олдиндан 
аниқлашнинг имкони йўқ. Шунинг учун режани ижро этиш жараёнида вазиятга 
қараб тузатишлар киритиб бориш мумкин бўлган ўзгарувчан омиллар 
тўпламини кўзда тутиш керак.
Шундай қилиб, инвестиция бозорини ўрганиш ва таҳлил қилиш 
натижасида шундай фикрга келдикки, демак у бир қатор иқтисодий 
вазифаларни амалга ошириш натижасида юзага келар экан.
Юқорида баён этилганларни амалиётда қўллаган ҳолда инвестиция 
бозорининг ҳуқуқий жиҳатларини такомиллаштириб бориш сиёсатини 
изчиллик билан юритиш лозим. Шунингдек, мазкур параграфда қўйилган 
масалани ўрганиш ва таҳлил қилиш натижасида қуйидаги хулосаларни 
чиқаришга муваффақ бўлдик: 
- инвестиция бозорининг ривожланиши ва самарали фаолият юритиши 
молия муассасаларининг ривожланиш даражасига бевосита боғлиқ. Инвестиция 
бозорини бонқаришнинг барча усуллари мажмуи мамлакат банк тизимига ҳам 
бевосита таъсир кўрсатади. Буларнинг барчаси бошқарувни такомиллаштириш, 
фоиз ставкаларини тартибга солиш ва таваккалчиликни бошқариш орқали 
амалга оширилиши мумкин; 


80 
- инвестиция бозорини бошқаришнинг айрим иқтисодий воситалари 
ҳозирги вақтда етарли даражада ишламаётган бўлсада, Республикада бозор 
иқтисодиёти жараёнида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, 
мамлакатимизнинг ижтимоий жабҳаларида юз бераётган барча нотузилмавий 
қайта тузишлар бутун молия тизимининг ривожланишига таъсир кўрсатмоқда 
ва инвестиция бозорининг шаклланишига ёрдам бермоқда. Шу туфайли 
Ўзбекистонда инвестиция компаниялари ва инвестиция фондлари ташкил 
этилди; 
- ихтисослаштирилган тижорат банклари турли-туман мижозларга тор 
доирадаги хизматларни кўрсатишдан ҳар хил хизмат турларини кўрсатадиган 
универсал банкларга айлантирилиши мамлакат инвестиция бозорини 
бошқариш тизимининг тубдан яхшиланишига олиб келади.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish