боғлиқлиги.
3.5. Очиқ ишлаб чиқариш жараёни модели.
3.6. Ёпиқ иқтисодиёт ва унинг хусусиятлари.
3.1. Иқтисодий ўсиш ва бюджет-солиқ сиёсати
Бюджет-солиқ сиёсатининг иқтисодий ўсишга таъсир этиш механизмлари
хусусиятлари, унинг ўзгаришларида вужудга келадиган катта миқдордаги
ижобий ва салбий оқибатларнинг мавжуд бўлиши билан ифодаланади ҳамда
ушбу жараён вақт бўйича кескин фарқ қилиши мумкин. Хусусан, тиббиёт ва
таълим харажатларининг реал ўсиши инсон капитали сифатини ва иқтисодий
ўсиш суръатларини ўрта даврга мўлжалланган муддатга оширади. Бошқа
томондан эса, агар қўшимча бюджет харажатлари солиқ ставкаларини
оширишни тақозо этса, бу эса аҳолининг эгалик қиладиган даромадлари ва
товар ишлаб чиқарувчилар фойдасининг пасайишига олиб келади. Бунинг
натижасида жамғариш қисқариб, корхоналаринг инвестиция фаоллиги пасаяди.
Юқорида кўриб чиқилган инсон капитали сифати ўсишидан келадиган ижобий
самарага нисбатан, ўсиш учун салбий самара тез содир бўлади.
Агар бюджет харажатлари ўсиши бюджет камомадларига мос равишда
ўсиб борса, бунда қисқа муддатли даврда пул ҳажми ортади ва инфляция
жараёнлари тезлашиб, фоиз ставкалари ошади ҳамда иқтисодий ўсишга
тўсқинлик қилувчи омиллар ва бошқа муаммолар пайдо бўлади.
74
Бюджетнинг харажат ва даромад кўрсаткичларининг муайян вақт бўйича
қаторлари абсолют кўпчилигининг стационар характери эконометрик таҳлил
ўтказишга ҳамда бюджет бошқаруви доирасида ҳам, иқтисодий сиёсатнинг
бошқа турларининг доирасида ҳам сатистик аҳамиятга эга бўлган ўзаро
алоқаларининг мавжудлиги ҳақидаги гипотезани текшириш имконини беради.
Бюджет таҳлили натижаларининг кўрсатишича, ҳисобот давридаги
охирги 6-8 йилда бюджетнинг харажат ва даромадлари қисқаришининг
барқарор тенденцияси шаклланди. Эконометрик таҳлил натижалари бюджет
даромадларининг қисқаришига турли хилдаги бюджет харажатларининг
турлича сезгирлиги (боғлиқлиги) ҳақидаги гипотезани тасдиқлади.
Мавжуд бюджет статистикаси ҳисоботи бюджет харажатларининг тўрт
хилини: давлат инвестициялари учун харажатлар GI, ижтимоий эҳтиёжлар
(таълим, соғлиқни сақлаш ва ҳоказо) учун харажатлар GS, ижтимоий ҳимоя
учун харажатлар GOTH, давлат бошқаруви органлари учун харажатлар GRX
ларни таҳлил қилишга ҳамда бу кўрсаткичларнинг регрессион тенгламаларини
тузишга имкон беради.
Ўтказилган эконометрик таҳлилларнинг кўрсатишича (1-жадвал), ҳисобот
даврида давлат бошқаруви органлари учун харажатлар
GRX
даромадлар
қисқаришига энг кўп боғлиқ бўлган. Бюджетга умумий тушумлар -
GR
нинг
ўсиш суръатларининг 1 фоиз даражага қисқариши харажатларнинг шу
кўрсаткич бўйича суръатларнинг ўртача 2,4 фоиз даражага, мос ҳолда давлат
инвестициялари бўйича 1,14 фоиз даражага пасайишига олиб келди. Ижтимоий
эҳтиёжлар ва ижтимоий ҳимоя учун харажатларнинг сезгирлиги энг кам бўлиб
чиқди. Мос ҳолда улар бўйича эластиклик коэффициентлари 0,79 ва 0,88
қийматларни ташкил қилди. Умуман олганда мазкур ҳолат бюджет сиёсатининг
ижтимоий йўналтирилганлиги ҳақида хулосани тасдиқлайди, бу эса иқтисодий
ўсишнинг муҳим омилларидан бири бўлган инсон капиталининг сифатини
оширишга хизмат қилади.
75
1-жадвал.
Бюджетнинг даромад ва харажат қисмининг ўзаро алоқаларининг таҳлили учун
тузилган тенгламалар параметрларини баҳолаш
Eveiws
файлида
тенглама
№
Бо
ғлиқ ўзгарувчи
Омиллар параметрлари
Тўла тенгламанинг
параметрлари
Тенгламанинг
адекватлигини
ба
ҳолаш
Омиллар
Коэф.
қийм.
p-
қиймат
Танлама
R
2
DW
eq1_4
log(GI) – асосий капиталга
давлат инвестициялари
log(GR) – жами даромадлар, SEES3
– мавсумийлик омили. AR(1), MA(1)
1,14
-0,14
0,01
0,25
1997,1-
2003,4
0,54 1,88 бар
қ
арор эмас
eq1_7
log(Goth)
–
ижтимоий
ҳимояга харажатлар
log(GR) – жами даромадлар, SEES3
– AR(1), AR(3), MA(1)
0,88
0,04
1997,1 –
2003,4
0,67 1,86
бар
қ
арор
eq1_8
log(GRX)
–
давлат
бош
қаруви органларига
харажатлар
log(GR) – жами даромадлар, SEES1
– AR(3), MA(2)
2,4
-0,06
0,06
0,33
1997,1-
2003,4
0,75 2,3
бар
қ
арор
eq1_9
log(GS)
–
ижтимоий
э
ҳтиёжларга
харажатлар
GR – жами даромадлар, SEES2 –
MA(2), MA(4)
0,79
0,028
0,01
0,57
1997,1-
2003,4
0,61 2,2 бар
қ
арор эмас
Eq1
log(GR) – жами харажатлар
log(GDP)- ЯИМ, SEES3 – AR(1),
MA(4)
0,45
0,001
0,00
0,09
1997,2-
2002,4
0,79 1,97
бар
қ
арор
Eq2
log(PIT) – даромад соли
ғи
log(WAGE(-1))- ўртача иш
ҳақи
,
SEES1, AR(1), AR(4), MA(4)
0,43
0,01
0,00
0,09
1998,2-
2002,4
0,90 2,3
бар
қ
арор
Eq3
log(INDTAX)
–
жами
билвосита соли
қлар
log(GDP*rVAT*0,001)-
ЯИМ
ва
саноатда
ҚҚС ставкалари
0,98
0,06
1997,2-
2003,3
0,63 2,1
бар
қ
арор
Eq4
GDP
t
–
ЯИМ
ўсиш
суръатлари
GE – давлат харажатлари (ЯИМга
нисбатан, %)
GE^2 AR(1), MA(2)
8,85
-0,121
0,00
0,00
1992-
2003
0,99 1,0
бар
қ
арор
Eq5
GDP
t
–
ЯИМ
ўсиш
суръатлари
GE – давлат харажатлари (ЯИМга
нисбатан, %)
GE^2.47 AR(1), AR(2), MA(3)
7,69
-0,0149
0,01
0,01
1992-
2003
0,95 1,92
бар
қ
арор
Ўз навбатида бюджет даромадларининг ўсиш суръатлари бутун
иқтисодиётнинг ўсишига боғлиқ. Буни ҳақда
GR
ва
GDP
ни боғловчи тенглама
параметрлари тасдиқлайди. Бу ҳолда ЯИМ ўсиши суръатининг қўшимча 1
фоизли даражага ўсиши, бюджет даромадлари динамикасини 0,45 фоизли
даражага оширади.
Деярли шундай эластиклик «даромад солиғи ~ ўртача иш ҳақи» ўзаро
алоқаси учун ҳам характерлидир. Иш ҳақининг ўсиши бу кўрсаткич бўйича
бюджетга тушумлар ўсиши суръатларининг 0,43 фоизли даражага ўсишига
олиб келади. Билвосита (эгри) солиқлар ЯИМ динамикасига сезгирроқдир.
GDP
*
rVAT
солиққа тортилувчи базанинг (
rVAT
- саноатда ҚҚС ставкаси)
1 фоизли даражага ўзгариши INDTAX динамикасини 0,98 фоизли даражага
ўзгартиради.
Шундай қилиб, бюджетнинг даромадлари ва харажатлари иқтисодий
динамика билан чамбарчас боғлиқ. Бундан келиб чиқадики, бюджет бошқаруви
соҳаси тармоқларидаги ҳолат фақатгина иқтисодиёт реал сектори ривожланиши
тезлашганда, унинг таркиби такомиллаштирилганда, иқтисодий ўсишнинг барча
76
потенциал омилларидан фойдаланиш самарадорлиги кўтарилганда яхшиланиши
мумкин.
Бюджет-солиқ сиёсати параметрларини асослашнинг ҳал қилувчи асосий
масаласи ривожланишнинг турли босқичларида харажатларнинг оптимал
даражасини асослашдир. Дунёда бу муаммо бўйича кўплаб тадқиқотлар
мавжуд. Уларнинг умумий хулосаси - етарлича узоқ вақт оралиғи доирасида
давлат харажатлари ва иқтисодий ўсиш орасида статистик аҳамиятга эга бўлган
манфий алоқа мавжуд.
Ҳар бир гуруҳнинг эконометрик таҳлили натижалари кўрсатишича,
уларнинг тўққизтасидан учтаси учун давлатнинг (бюджет харажатлари
индикаторига кўра, ЯИМ га нисбатан % ҳисобида) ўсиши ва ўлчами орасида
мусбат ўзаро боғлиқлик характерлидир. Бу аҳоли сони 1 млн. кишидан кам
бўлган давлатлардир. Қолган барчаси учун алоқа манфий бўлади. Бу ҳолда
Ўзбекистон кирувчи 4-гуруҳ учун бу ўзаро алоқанинг энг баланд даражаси
характерлидир. Давлат харажатларининг 1 фоизли даражага пасайиши ЯИМ
ўсишининг суръатларини 0,32 фоизли даражага оширди.
Унинг ўсиб бориши билан барқарор ўсиш тўхтайди ва пасайиш
бошланади. Тадқиқотнинг муҳим натижаси шу бўлдики, ўсиш суръатининг
ЯИМ га боғлиқлиги қавариқ эгри чизиқ шаклига эга (1-расм), яъни хавфли
нуқтадан ташқари давлат харажатлари ўқида шундай нуқта мавжудки, ЯИМ
нинг ўсиш суръатлари максимал қийматга эришади. Тўртинчи гуруҳ
давлатлари учун мазкур баҳо 20-24% ни ташкил қилади.
1-расм. Ўзбекистон ва Россияда иқтисодий ўсиш ва давлат ўлчамлари
орасидаги ўзаро алоқа
77
Do'stlaringiz bilan baham: |