Шодиев акбар ашурович бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


V.2.УЗОқ МУДДАТЛИ МАЖБУРИЯТЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ



Download 1,3 Mb.
bet65/92
Sana28.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#514407
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   92
Bog'liq
Шодиев

V.2.УЗОқ МУДДАТЛИ МАЖБУРИЯТЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ.
Корхоналар фаолияти давомида турли корхона ва шахслар билан савдо-сотиқ ишларини амалга оширишга тўғри келади. Айрим корхоналарга маҳсулот ва товарлар етказиб берилса, айрим корхоналардан турли қийматликлар сотиб олинади. Сотиб олиш давомида корхонанинг кредиторлик қарзлари пайдо бўлади. Корхонага шартнома асосида материаллар, товарлар ва бошқа қийматликларни етказиб берувчи ҳамда хизматлар кўрсатувчи корхоналар мол етказиб берувчилар ва пудратчилар деб аталади.
Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан бўладиган ҳисоб-китоблар тегишли ҳисобварақларда ҳисобга олиб борилади. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга бўлган қарзларнинг узоқ муддатли қисми қуйидаги ҳисобварақларда ҳисобга олинади:
7010 - «Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли мажбуриятлар»
7020 - «Берилган векселлар»
7010 - «Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли мажбуриятлар» ҳисобварағида товар-моддий бойликлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар ва бошқа активларни олганлиги юзасидан мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга мавжуд бўлган узоқ муддатли қарзлар ҳисобга олинади.
7010 - «Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли мажбуриятлар» ҳисобварағи келиб тушган товар-моддий бойликлар, қабул қилинган иш ва истеъмол қилинган хизматларнинг ҳақиқий қийматига кредитланади ва ушбу суммага мазкур бойликларни ёки тегишли ҳаражатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар дебетланади.
Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга бўлган қарзларнинг тўланиши 5010 - «Миллий валютадаги пул маблағлари», 5110 - «Ҳисоб-китоб ҳисобварағи», 5210-5220 - «Валюта ҳисобварақлари» ҳисобварақларининг кредити ҳамда 7010 - «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли мажбуриятлар» ҳисобварағининг дебети бўйича ёзувлар амалга оширилади. Агар мол етказиб берувчи ва пудратчиларга бўлган узоқ муддатли қарзлар аввалдан берилган бўнаклар ҳисобига камайтирилса, 7010 - «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли мажбуриятлар» ҳисобварағининг дебети ҳамда 4310-4330 - «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар» ҳисобварақларининг кредитига ёзувлар қилинади.
7010 - «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли мажбуриятлар» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб тақдим этилган ҳар бир ҳисобварқ ва мажбурият бўйича, режали тўловда эса ҳар бир мол етказиб берувчи ва пудратчи бўйича алоҳида юритилади.
7010 - «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли мажбуриятлар» ҳисобварағи мол етказиб берувчининг акцепт суммаси меъёридаги ҳисоблашиш хужжатларига асосан кредитланади. Агар мол етказиб берувчиларнинг ҳисоблашиш хужжатлари олдиндан тўланган бўлса, лекин омборга келган моддий бойликлар шартномада келишилган сифати, миқдори, шунингдек, баҳосига мос келмаса, 7010 - «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли мажбуриятлар» ҳисобварағи кредитланади ва аниқланган тегишли суммага 4860 - «Даъволар бўйича олинадиган ҳисобварақлар» ҳисобварағи дебетланади.
7020 - «Берилган векселлар» ҳисобварағида корхонанинг товар-моддий бойликлари ва бошқа активларни, бажарилган ишларни ва кўрсатилган хизматларни сотиб олиш учун берилган векселлари акс эттирилади. Тўланадиган векселлар фоизли ёки фоизсиз бўлиши мумкин. Фоизли векселлар векселнинг асосий суммасини номинал қийматини ва белгиланган фоиз миқдорини аниқ кўрсатади. Фоизсиз векселлар ҳақикатда фоиз тўлашни назарда тутади, чунки бундай векселларнинг номинал қийматини қоплаш муддатида тўланадиган ягона суммани ташкил этадиган қарз ва фоиз суммаларини ўзида акс эттирилади. Ушбу ҳисобварақнинг кредитида сотиб олинган товар-моддий бойликлар, бошқа активлар, бажарилган ишлар ва хизматлар учун вексел билан таъминланган узоқ муддатли мажбуриятлар акс эттирилиб, улар қопланиш давригача ҳисобга олинади. Векселлар бўйича мажбуриятлар қопланса, тегишли пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг кредити ва 7020-«Берилган векселлар » ҳисобварағининг дебетида ушбу муомалаларга тегишли суммалар акс эттирилади.
7020-«Берилган векселлар» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб берилган векселларнинг ҳар бир тури бўйича олиб борилади.
Тўлов муддати ўтган векселлар бўйича ҳисоб алоҳида юритилади.

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish