Шодиев акбар ашурович бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


Олинган бўнакларни ҳисобга олиш



Download 1,3 Mb.
bet67/92
Sana28.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#514407
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   92
Bog'liq
Шодиев

Олинган бўнакларни ҳисобга олиш.
Айрим ҳолатларда корхоналар бажарилаётган ишлар, етказиб бераётган товар-моддий бойликлар учун кутилаётган зарарларни қисман қоплаш учун бўнак тўловини талаб қилиши мумкин. Бундай ҳолатларда бўнак товар-моддий бойликларини, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларни етказиб бериш бўйича шартноманинг бажарилишига ҳамда харидор ва буюртмачилардан келгувсидаги тўловларнинг келиб тушишига кафолат сифатида юзага келади.
Бундай бўнакларни олган корхона учун иш ёки хизмат бажарилгунга қадар мажбурият бўлиб ҳисобланади. Олинган бўнакларга қуйидагилар мисол бўлади: газ, сув, ёритиш ва бошқа маиший хизматлар учун, шунингдек, товар-моддий бойликлар ва бошқаларни етказиб бериш учун олдиндан тўловлар.
Харидорларга товар-моддий бойликларини етказиб бериш ёки қисман тайёр бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар учун, шунингдек, акцияга обуна бўлган юридик шахслардан олинган бўнаклар бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар қуйидаги ҳисобварақда ҳисобга олиб борилади:
7310 - «Харидор ва буюртмачилардан олинган бўнаклар».
Олинган бўнак суммалари, шунингдек, қисман тайёр маҳсулот ва иш учун олинган тўловлар 7310 - «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар», ҳисобварағининг кредити ва пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебетида акс эттирилади. Буюртмачиларга ишни тугатиб топшириш ва хизматни кўрсатиб бўлгандан сўнг, шунингдек, харидорларга маҳсулотни жўнатгандан кейин олинган бўнаклар харидор ва буюртмачиларнинг мажбуриятларини камайтиради. 7310 - «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб олинган узоқ муддатли бўнакларнинг ҳар бир тури ва бўнак берилган шахслар бўйича олиб борилади.
Узоқ муддатли кредит ва қарзларни ҳисобга олиш.
қарзга олинган маблағлар икки турга бўлинади: қисқа ва узоқ муддатли банк ва банкдан ташқари қарзлар. қисқа муддатли қарзлар бир йилдан ошиқ бўлмаган муддатга, узоқ муддатли қарзлар бир йилдан ошиқ муддатга берилади. Бу қарз турларини ҳисобга олиш учун 6800 - «қисқа муддатли кредит ва қарзлар» ва 7800 - «Узоқ муддатли кредит ва қарзлар» ҳисобварақларидан фойдаланилади.
қарз берувчилардан ва банклардан миллий валютада ёки чет эл валютасида олинган турли узоқ муддатли кредит ва қарзларнинг ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
7810 - «Узоқ муддатли банк кредитлари»
7820 - «Узоқ муддатли қарзлар»
7830 - «Тўланадиган облигациялар»
7840 - «Тўланадиган векселлар»
7810 - «Узоқ муддатли банк кредитлари» ҳисобварағида банклардан олинган узоқ муддатли кредит суммалари ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақнинг кредитида олинган узоқ муддатли кредит суммалари пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебети билан корреспонденцияда акс эттирилади.
Тўланган (қайтарилган) банк кредитлари суммалари ушбу ҳисобварқнинг дебети ҳамда пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг кредити билан корреспонденцияда акс эттирилади.
7820 - «Узоқ муддатли қарзлар» ҳисобварағида турли қарз берувчилардан миллий ва чет эл валютасида олинган узоқ муддатли қарзлар ҳисобга олинади. қарз берувчилардан олинган маблағлар 7820 - «Узоқ муддатли қарзлар» ҳисобварағининг кредити ҳамда пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебети билан корреспонденцияда акс эттирилади. Олинган маблағларнинг қайтарилиши эса, 7820 - «Узоқ муддатли қарзлар» ҳисобварағининг дебети ва пул маблағларини ҳисобга оладиган ҳисобварақларнинг кредити билан корреспонденцияда акс эттирилади.
7830 - «Тўланадиган облигациялар» ҳисобварағида қарз берувчиларга бериладиган облигациялар ҳисобига корхонага жалб этилган маблағлар ҳисобга олинади.
Облигация - қарз мажбурияти сифатида давлат, акционер компаниялар томонидан чиқариладиган турли хил қимматли қоғозлардир.
қайд қилинган даромадли қимматбаҳо қоғоз, бу бўйича эмитент эгасига келажакда маълум пайтда қайд қилинган капитал суммасини ва фоизлар тўлашни уз зиммасига олади. Облигациянинг акциядан фарқи шундаки, унинг эгаси акционер жамият аъзоси ҳисобланмайди ва овоз бериш ҳуқуқига эга эмас.
«Тўланадиган облигациялар» ҳисобварағининг кредитида облигациялар ҳисобига жалб қилинган маблағлар суммаси пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан корреспонденцияда акс эттирилади.
Тўланган маблағлар суммаси «Тўланадиган облигациялар» ҳисобварағининг дебети ҳамда пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг кредити билан корреспонденцияда акс эттирилади.
7840 - «Тўланадиган векселлар» ҳисобварағида қарз берувчилардан олинган узоқ муддатли векселлар ҳисобга олинади. Векселларни ҳисобга олиш муомалалари корхона вексел ушловчининг 7840 - «Тўланадиган векселлар» ҳисобварағининг кредитида ва пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебетида акс эттирилади.
Векселларни ҳисобга олиш муомалалари банкдан келган хабарнома асосида тугатилади. Бу вексел суммаси 7840 - «Тўланадиган векселлар» ҳисобварағининг дебетида акс эттирилади. Вексел ушловчи корхона пул маблағларини қайтарганда 7840 - «Тўланадиган векселлар» ҳисобварағининг дебетида ва пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг кредитида ушбу муомалалар акс эттирилади.



Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish