Шодиев акбар ашурович бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


Турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олиш



Download 1,3 Mb.
bet64/92
Sana28.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#514407
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   92
Bog'liq
Шодиев

Турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олиш.
Турли кредиторларга нотижорат ҳарактеридаги муомалаларни олиб борувчи ташкилотлар (олий ўқув юртлари, илмий муассасалар), кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб-китоблар олиб бориладиган транспорт (темир йул ва сув) ташкилотлари, ташкилот ва шахслар депонентлари, нотурар жойларни ижарага олувчилар ва бошқалар мисол бўлади.
Турли кредиторларга бўлган қарзлар тегишли ҳисобварақларда ҳисобга олиб борилади. Улар қуйидагилар:
6910 - «Тўланадиган қисқа муддатли ижара»
6920 - «Ҳисобланган фоизлар»
6930 - «Роялти бўйича қарзлар»
6940 - «Кафолатлар бўйича қарзлар»
6950 - «Узоқ муддатли мажбуриятлар жорий қисми»
6960 - «Даъволар бўйича тўланадиган ҳисобварақлар»
6970 - «Ҳисобдор шахслардан қарзлар»
6990 - «Бошқа мажбуриятлар»
6910 - «Тўланадиган қисқа муддатли ижара» ҳисобварағи ижарага олувчиларнинг жорий ижара юзасидан мажбуриятларини акс эттириш учун мўлжалланган. Ҳисобварақнинг кредитида ҳаражат ҳисобварақлари билан боғланган ҳолда, ҳисобланган тўлов суммалари ва унинг дебет томонидан пул маблағлари билан корреспонденцияланган ҳолда ижарага берувчиларга тўланган суммалар акс эттирилади.
6920 - «Ҳисобланган фоизлар» ҳисобварағида турли кредитлар, қарзлар, лизинг ва бошқа муаомалалар бўйича ҳисобланган (тўланадиган) фоизлар ҳисобга олинади.
6920 - «Ҳисобланган фоизлар» ҳисобварағининг кредитида ҳисобланган фоизлар суммаси 9610 - «Фоиз кўринишидаги ҳаражатлар» ҳисобварағи билан корреспонденцияда акс эттирилади. «Ҳисобланган фоизлар» ҳисобварағининг дебетида эса фоизлар бўйича тўланган қарз суммалари пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан корреспонденцияда акс эттирилади.
6930 - «Роялти бўйича қарзлар» ҳисобварағининг кредитида роялти бўйича ҳисобланган қарзлар, дебетида эса тўланган суммалар акс эттирилади.
6940 - «Кафолатлар бўйича қарзлар» ҳисобварағида корхона томонидан сотилган маҳсулотларнинг кафолатли хизмати бўйича мажбуриятлари акс эттирилади. Сотилган маҳсулотлар учун кафолат берса, ушбу мажбурият бутун кафолат муддатида кучга эга бўлади.
2 -« Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти»га мувофиқ кафолатлар суммаси сотилган даврнинг ҳаражатлари ҳисобварағининг дебетида акс эттирилади.
6950 - «Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми» ҳисобварағида ушбу ҳисобот даври мобайнида тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли қарзларнинг жорий қисми акс эттирилади. Ушбу ҳисобварагнинг кредитида тўланиши лозим бўлган суммалар, дебетида ушбу қарзларнинг тўланиши акс эттирилади.
6960 - «Даъволар бўйича тўланадиган ҳисобварақлар» ҳисобварағида турли корхона ва ташкилотлардан тушган даъволар бўйича корхонанинг қарзлари ҳисобга олинади. Даъволар асосан шартнома мажбуриятларини бажармаганликдан келиб чикади.
6970 - «Ҳисобдор шахслардан қарзлар» ҳисобварағида корхона ходимларига бўлган қарзлар ҳисобга олинади. Бундай қарзлар ходимларга маъмурий хўжалик ва муомалавий ҳаражатлар учун, хизмат сафарлари учун берилган бўнак суммалари билан ҳақиқий сарфланган ҳаражатлар суммалари ўртасидаги фарқ натижасида келиб чикади.
Шунингдек, бўнак олмай туриб, ҳисобот суммаларининг сарфлаш натижасида ҳам қарздорлик келиб чикади.
6970 - «Ҳисобдор шахсларда қарзлар» ҳисобварағининг кредитида ходимларга берилиши лозим бўлган суммалар, дебетида эса қарзларнинг берилиши акс эттирилади.
6990 - «Бошқа мажбуриятлар» ҳисобварағида корхонанинг жисмоний ва юридик шахслар олдидаги турли тижорат бўлмаган муомалалар бўйича (ўқув юртлари, илмий ташкилотлар), чек билан тўланадиган хизматлар учун транспорт ташкилотлари билан ва бошқалар билан юзага келадиган жорий мажбуриятлар ҳисобга олинади.
1-мисол. қисқа муддатли ижара бўйича тўловлар тўланди:
Д-т 6910 - «Тўланадиган қисқа муддатли ижара» ҳисобварағи
К-т 5110 - «Ҳисоб-китоб ҳисобварағи» ҳисобварағи
2-мисол. Фоизлар бўйича қарзлар ҳисобланди:
Д-т 9610 - «Фоиз кўринишидаги ҳаражатлар» ҳисобварағи
К-т 6920 - «Ҳисобланган фоизлар» ҳисобварағи



Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish