Шодиев акбар ашурович бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


Ходимлар билан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш



Download 1,3 Mb.
bet62/92
Sana28.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#514407
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   92
Bog'liq
Шодиев

Ходимлар билан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш.
Меҳнат ҳақининг ҳисоби - ҳисоб ишларининг аниқ ва оператив маълумотлар талаб килувчи энг муҳим ҳамда кийин соҳаларидан биридир. Унда ходимлар сонининг ўзгариши, иш вақтининг сарфланиши, иш ҳақи фонди, тўлов турлари ва ходимлар тоифаси бўйича ҳамда иш ҳақи фондидан ташқари амалга ошириладиган бошқа товарлар, корхонанинг ҳар бир ходими билан ҳисоб-китоблар акс эттирилади.
Тўла хўжалик ҳисоби ва ўзини-ўзи маблағ билан таъминлаш шароитида иш ҳақи ҳисоблаш меҳнатга хақ тўлаш фонди чегарасида амалга оширилади. Меҳнатга хақ тўлаш фонди хўжалик даромадининг бир қисми бўлиб, у корхона ихтиёрида коладиган даромаддан ташкил топади. Меҳнатга хақ тўлаш фондининг умумий миқдори корхонани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш режасида кузда тутилади.
Тасдикланган умумий меҳнатга хақ тўлаш фонди чегарасида корхона айрим тоифадаги ходимлар меҳнатига хақ тўлаш фондини белгилайди ва ҳисобга олади. Режадаги ходимлар сонини аниқлайди, штатни тасдиқлайди.
Корхоналарда иш ҳақининг асосан ишбай ва соатбай шакллари қўлланилади. Ишбай иш ҳақи шаклининг оддий, мукофот ва аккорд тизимлари қўлланилади.
Оддий ишбай шаклида ишлаб чиқарилган маҳсулот сонини ишбай нархига кўпайтириш йўли билан иш ҳақи миқдори аниқланади.
Ишбай - мукофот шаклида ишчи асосий иш ҳақидан ташқари маълум ишлаб чиқариш ютуқларига эришганлиги учун мукофот олади.
Ишбай - аккорд шаклида иш ҳақи суммаси ишлаб чиқарилиши лозим бўлган маҳсулот ёки бажарилиши лозим бўлган иш учун белгиланади. Аккорд шаклининг афзалликларидан бири шунда-ки, унда бажарилган ишнинг жами ёки тўланган маҳсулот учун хақ тўланади. Ишбай - аккорд тизими асосан мавсумий ишларни ҳамда айрим буюртмаларни бажаришда қўлланилади. Иш ҳақининг вақтбай шаклида оддий ва мукофот шакллари қўлланилади.
Оддий - вақтбай шаклида инженер - техник ходимлар, хизматчилар ҳақикатдан ишлаган вақтига қараб белгиланган маош асосида хақ оладилар. Вақтбай иш ҳақи олувчи ишчилар меҳнатига хақ уларнинг ишлаган вақти ва тариф ставкалари асосида аниқланади.
Иш вақтининг вақтбай - мукофот шаклида асосий иш ҳақидан ташқари мукофот ҳам тўланади.
Корхона рўйхатида бўлган ва рўйхатида бўлмаган ходимларга бўлган жорий қарзларни (меҳнат ҳақининг ҳамма турлари мукофот, ёрдам, ишлайдиган нафақа олувчиларга ҳисобланган нафақа ва бошқалар) ҳақидаги маълумотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
6710 - «Ходимлар билан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар».
6720 - «Депонентланган меҳнат ҳақи».
6710 - «Ходимлар билан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар» ҳисобварағининг кредитида ҳисобланган меҳнат ҳақи, нафақа ва шунга ўхшаш суммалар акс эттирилади.
6710 - «Ходимлар билан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар» ҳисобварағининг дебетида меҳнат ҳақи ва даромадлар суммасидан ушлаб қолишлар акс эттирилади.
6720 - «Депонентланган меҳнат ҳақи» ҳисобварағида берилмаган меҳнат ҳақи реестр маълумотлари бўйича ҳисобга олинади.
6710 - «Ходимлар билан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар» ва 6720 - «Депонентланган меҳнат ҳақи» ҳисобварақлари бўйича аналитик ҳисоб корхонанинг ҳар бир ходими ва депонентланган меҳнат ҳақи бўйича алоҳида юритилади.
1-мисол. Асосий ишлаб чиқариш цехларида фаолият олиб бораётган ходимларга иш ҳақи ҳисобланди:
Д-т 2010 - «Асосий ишлаб чиқариш» ҳисобварағи
К-т 6710 - «Ходимлар билан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар» ҳисобварағи
2-мисол. Ҳисобланган иш ҳақи тўланди:
Д-т 6710 - «Ходимлар билан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар» ҳисобварағи
К-т 5010 - «Миллий валютадаги пул маблағлари» ҳисобварағи

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish