|
Муддати узайтирилган мажбуриятларни ҳисобга олиш
|
bet | 58/92 | Sana | 28.03.2022 | Hajmi | 1,3 Mb. | | #514407 |
| Bog'liq Шодиев
Муддати узайтирилган мажбуриятларни ҳисобга олиш.
Жорий даврда муддати узайтирилган ва вақтинча қарзлар сифатида келгувсида тўланадиган жорий мажбуриятлар қуйидаги ҳисобварақларда ҳисобга олиб борилади:
6210 - «Дисконт (чегирма) кўринишидаги муддати узайтирилган даромадлар»
6220 - «Мукофот (устама) кўринишидаги муддати узайтирилган даромадлар»
6230 - «Бошқа муддати узайтирилган даромадлар»
6240 - «Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича муддати узайтирилган мажбуриятлар»
6250 - «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган даромад (фойда) солиғи бўйича мажбуриятлар»
6290 - «Бошқа кечиктирилган мажбуриятлар»
6210 - «Дисконт (чегирма) кўринишидаги муддатли узайтирилган даромадлар» ҳисобварағида даромадларга тақсимланадиган дисконт кўринишидаги муддати узайтирилган даромадларнинг жорий қисми ҳисобга олиб борилади. Ушбу ҳисобварақни фақатгина облигация сотиб олувчилар ишлатади. Облигациялар дисконт(чегирма) бўйича сотиб олинса 6210-«Дисконт(чегирма) кўринишидаги муддати узайтирилган даромадлар», пул мадлагларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг кредити ҳамда узоқ(қисқа) муддатли инвестициялар ҳисобварақларининг дебетига акс эттирилади.
6220-«Мукофот(устама) кўринишидаги муддати узайтирилган даромадлар» ҳисобварағида даромадларга тақсимланадиган устама кўринишидаги муддати узайтирилган даромадларнинг жорий қисми ҳисобга олиб борилади. Ушбу ҳисобварқни облигация сотувчиларгина ишлатади. Агар облигациялар устама билан сотилса 6220-«Мукофот(устама) кўринишидаги муддати узайтирилган даромадлар», «Тўланадиган облигациялар» ҳисобварақларининг кредити ҳамда пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебетига акс эттирилади.
6230-«Бошқа муддати узайтирилган даромадлар» ҳисобварағида ҳисобот даврида бўнак сифатида олинган, аммо келгувси даврга тегишли бўлган даромадлар ҳисобга олиб борилади. Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартига кўра бўнак сифатида олинган пул маблағлари мажбуриятларни вужудга келтиради ва товар ҳамда хизматларнинг ҳақиқий сотилиши руй бермагунча даромад ҳисобланмайди. Бундай мажбуриятлар муддати узайтирилган даромадлар деб аталади. Хали етказиб берилмаган товарлар ва кўрсатилмаган хизматлар учун пул маблағларининг кирими 6230-«Бошқа муддати узайтирилган даромадлар» ҳисобварағининг кредити, 5110-«Ҳисоблашиш ҳисобварағи» ҳисобварағининг дебети билан корреспонденцияланади. Келгувси ҳисобот даврига тегишли даромадлар бир меъёрда 6230-«Бошқа муддати узайтирилган даромадлар» ҳисобварағининг дебетидан 9010-«Тайер маҳсулотларни сотишдан олинган даромадлар», 9020-«Товарларни сотишдан олинган даромадлар», 9030-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларни сотишдан олинган даромадлар» ҳисобварақларининг кредитига ўтказиб борилади.
6240-«Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича муддати узайтирилган мажбуриятлар» ҳисобварағида бюджетга солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича тўланиши кечиктирилган жорий қарзлар ҳисобга олинади. Бундай кечиктиришлар тегишли қонунлар ҳамда юқори ташкилотлар рухсати билан амалга оширилади.
6250-«Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган даромад(фойда) солиғи бўйича мажбуриятлар» ҳисобварағида даромад солиғи бўйича кечиктирилган жорий мажбуриятлар ҳисобга олинади.
6290-«Бошқа кечиктирилган мажбуриятлар» ҳисобварағида юқорида келтирилмаган кечиктирилган мажбуриятлар ҳисобга олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|