Шодиев акбар ашурович бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


VI.4. ТАқСИМЛАНМАГАН ФОЙДА(қОПЛАНМАГАН ЗАРАР)НИ ҲИСОБГА ОЛИШ



Download 1,3 Mb.
bet75/92
Sana28.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#514407
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   92
Bog'liq
Шодиев

VI.4. ТАқСИМЛАНМАГАН ФОЙДА(қОПЛАНМАГАН ЗАРАР)НИ ҲИСОБГА ОЛИШ.
Фойда - корхоналарнинг охирги молиявий натижасидир. У меҳнатга хақ тулаш фонди билан бирга корхона даромадини ташкил қилади.
Бозор иқтисодиёти шароитида хар бир корхона ўзининг ишлаб чикариш тижорат фаолиятидан кўпроқ даромад олишдан манфаатдор. Аммо нафақат фойда, балки зарар ҳам корхона хўжалик фаолиятининг молиявий натижаси булиши мумкин. Бундай ҳолат корхона самара бермайдиган ишлаб чикариш усулларидан фойдаланса ёки ишлаб чиқарилган маҳсулот истеъмолчилар талабини қондирмаса рўй бериши мумкин.
Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойдалар ва қопланмаган зарарлар суммалари қуйидаги ҳисобварақларда ҳисобга олинади:
8710 - «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)»
8720 - «Жамғарилган фойдалар (қопланмаган зарар)»
Жамғарилган фойда - фаолият кўрсатиш давридан бошлаб мулк эгаларининг қарорига асосан хусусий капиталига реинвестиция қилинган ва жами олинган фойда суммасидан хар хил зарарлар, дивидендлар ва сарфларнинг чегирилиши натижасида хўжалик юритувчи субъект ихтиёрига қолган соф фойда суммасидир.
Дивидендлар ҳисоблангандан кейин ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойданинг қолган суммаси 8710 - «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарар)» ҳисобварағидан 8720 - «Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар) лар» ҳисобварағига ўтказилади. Агарда олинган фойда суммасидан курилган зарарлар ва тўланган дивидендлар суммаси кўп бўлса, 8710 - «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)» ҳисобварағининг дебет томонида қолдиқ суммаси вужудга келади. Ушбу зарарлар суммаси 8720 - «Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)» ҳисобварағининг дебет томонига 8710 - «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланган зарари)» ҳисобварағининг кредитидан ўтказилади ва жамғарилган фойда ҳажми ушбу суммага камаяди. Тақсимланмаган фойда суммасининг бир қисми дивидендларни тўлаш учун йўналтирилса, ушбу йўналтирилган сумма 8710 - «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарар)» ҳисобварағининг дебети ва 6610 - «Тўланадиган дивидендлар» ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади, агарда дивидендлар акция кўринишида тўланса, бу муомала 8710 - «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарар)» ҳисобварағининг дебети 4610 - «Устав капиталига бадаллар бўйича таъсисчиларининг карзи» ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади, агарда дивидендлар акция кўринишида тўланса, бу муомала 8710 - «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарар)» ҳисобварағининг дебети 4610 - «Устав капиталининг бадаллар бўйича таъсисчиларининг қарзи» ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади.
Тақсимланмаган фойда суммаларидан қонунчиликда белгиланган тартибда заҳира капиталларини шакллантириш учун фойдаланиш мумкин.
Тақсимланмаган фойда ва қопланмаган зарарлар бўйича аналитик ҳисоб тақсимланмаган фойда қопланмаган зарар ва жамғарилган фойдалар бўйича айрим олган ҳолда юритилади.
1-мисол. Ҳисобот йилидаги якуний молиявий натижанинг тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) ҳисобварағига олиб борилиши (зарар суммасига):
Д-т 8710 - «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)»
К-т 9910 - «Якуний молиявий натижа» ҳисобварағи
Фойда суммасига:
Д-т 9910 - «Якуний молиявий натижа» ҳисобварағи (фойда суммасига);
К-т 8710 - «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)»
2-Мисол. Ҳисобот йилидаги тақсимланмаган фойданинг таъсисчиларига дивиденд тўлаш учун йўналтирилиши:
Д-т 8710 - «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)»
К-т 6610 - «Тўланадиган дивидендлар»
3-мисол. Ҳисобот йилининг тақсимланмаган фойдасининг жамғарма фойдасига ўтказилиши:
Д-т 8710 - «Ҳисоб даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)»
К-т 8720 - «Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)»

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish