Шодиев акбар ашурович бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


VII.8. ФАВқУЛОДДАГИ ФОЙДА ВА ЗАРАРЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ



Download 1,3 Mb.
bet85/92
Sana28.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#514407
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   92
Bog'liq
Шодиев

VII.8. ФАВқУЛОДДАГИ ФОЙДА ВА ЗАРАРЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

Корхона учун одатий бўлмаган, кутилмаган ҳолатда юз берадиган ва унинг одатий фаолиятига тааллуқли бўлмаган фавкулодда фойда, шунингдек, кутилмаган ва ноодатий бўлган зарар ва йўқотишлар ҳисоби қуйидаги ҳисобварақларда ҳисобга олинади:


9710 - «Фавқулоддаги фойдалар»
9720 - «Фавқулоддаги зарарлар»
Ушбу ҳисобварақларда фавқулодда ҳолатлар натижасида вужудга келадиган фойда ва зарарларнинг ҳисоби олиб борилади.
Фавқулодда фойда (зарар) ларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар бўйича аналитик ҳисоб содир бўлган фойда ва кўрилган зарарлар бўйича алоҳида олиб борилади.
1-мисол. Табиий офатлардан сўнг ўтказилган инвентаризация натижасида аниқланган асбоб-ускуналар камомадининг акс эттирилиши:
Д-т 9720 - «Фавқулоддаги зарарлар» ҳисобварағи
К-т 0710-0720 - «Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар» ҳисобварағи
2-мисол. Табиий офатлар окибатларини тугатиш натижасида аниқланган материалларнинг ортиқча қисми кирим қилинди:
Д-т 1010 - «Хомашё ва материаллар» ҳисобварағи
К-т 9710- «Фавқулоддаги фойдалар» ҳисобварағи


VII.9. ФОЙДАНИНГ ИШЛАТИЛИШИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ.
Корхона фойдаси унинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланишини молиялаштиришнинг асосий манбаи бўлиши билан бирга республика ва махаллий бюджетлар даромад қисмининг таркиб топишида ҳам муҳим манба бўлиб ҳисобланади.
Фойданинг маълум қисми ушбу корхона таъсисчилари ўртасида тақсимланади. Бу дегани корхона даромади нафақат унинг молиявий эхтиёжини қондириши лозим, балки, давлатнинг фан, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳаларининг ҳаражатларини молиялаштириш мақсадларини ҳам қондирилиши лозим. Фойданинг тақсимланиши аввалдан белгиланган нормативлар асосида амалга оширилади ва шунинг учун ҳам фойдани тақсимланиши жараёнида корхонанинг бюджет, таъсисчилар ва бошқалар билан молиявий муносабатлари вужудга келади.
Корхона фойдаси қуйидаги тақсимланади:

  1. Бюджетга солиқ тўловлари ва бошқа тўловлар;

  2. Даромаднинг бир қисмидан дивиденд тўловлари кўринишида таъсисчилар ва акционерлар билан ҳисоб-китоб олиб бориш;

  3. Фойданинг бошқа мақсадларга сарфланиши.

Корхона фойдасидан бюджетга йил давомида бўнак тўловлари ҳисобланади ва тўлаб борилади. Бу тўловлар белгиланган қонун ва қоидалар асосида амалга оширилади. Фойдадан (даромаддан) бюджетга тўланадиган солиқлар, тўловлар ва бошқа мажбурий ажратмаларни ҳисобга олиш учун қуйидаги ҳисобварақлар мўлжалланган:
9810 - «Даромадлар (фойда) га солинадиган солиқ бўйича ҳаражатлар»
9820 - «Фойдадан тўланадиган бошқа солиқлар ва йиғимлар бўйича ҳаражатлар»
Ушбу ҳисобварақларнинг дебет томонида ҳисобланган даромаддан (фойдадан) солиқлар, тўловлар ва мажбурий ажратмалар акс эттирилади. Фойданинг сарфланишини ҳисобга олишга мўлжалланган бу ҳисобварақлар ҳисобот даври охирида 9910 - «Якуний молиявий натижа» ҳисобварағи билан ёпилади. Фойданинг сарфланишини ҳисобга олувчи тегишли ҳисобварақлар бўйича аналитик ҳисоб солиқлар, тўловлар ва ажратмалар турлари бўйича юритилади.
Фойданинг сарфланиши билан боғлиқ муомалалар ҳисобварақларда қуйидагича акс эттирилди:
а) йил давомида ҳисобланган фойдадан бюджетга бўлган тўлов мажбуриятлари суммасининг акс эттирилиши;
Д-т 9810 - 9820 - «Солиқ ва тўловларни тўлаш учун фойданинг ишлатилиши» ҳисобварағи
К-т 6410 - «Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар» ҳисобварағи
б) йил охирида «Солиқ ва тўловларни тўлаш учун фойданинг ишлатилиши» ҳисобварақларининг ёпилиши:
Д-т 9910 - «Якуний молиявий натижа» ҳисобварағи
К-т 9810-9820 - «Солиқ ва тўловларни тўлаш учун фойданинг ишлатилиши» ҳисобварағи



Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish