|
VII.3. СОТИЛГАН МАҲСУЛОТ(ТОВАР,ИШ ВА ХИЗМАТ)ЛАР ТАННАРХИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ
|
bet | 81/92 | Sana | 28.03.2022 | Hajmi | 1,3 Mb. | | #514407 |
| Bog'liq Шодиев
VII.3. СОТИЛГАН МАҲСУЛОТ(ТОВАР,ИШ ВА ХИЗМАТ)ЛАР ТАННАРХИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ.
Корхона маблағларининг айланиш жараёни маҳсулот сотилиши билан тугалланади. Корхона фаолиятини тавсифловчи асосий кўрсаткичлардан бири бу товар маҳсулотининг сотилиш кўрсаткичидир. Ҳисобот ойида маҳсулот сотилиши билан боғлиқ муомалалар бўйича сотилган маҳсулот турларининг сони, маҳсулотни ишлаб чиқариш таннархи ва сотишдан олинган молиявий натижани аниқлаш бухгалтерия ҳисобининг муҳим вазифаси ҳисобланади.
Сотилган маҳсулотлар, товарлар, иш ва хизматларнинг таннархи қуйидаги ҳисобварақларда ҳисобга олиб борилади:
9110 - «Сотилган маҳсулотлар таннархи»
9120 - «Сотилган товарлар таннархи»
9130 - «Бажарилган иш ва хизматлар таннархи»
Корхоналардан харидорларга юклаб жўнатилган маҳсулот, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун ҳисоблашиш, хужжатларини тақдим этишига қараб, юклаб жўнатилган маҳсулот, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар таннархининг суммасини мос равишда тайёр маҳсулот, асосий ишлаб чиқариш ва бошқа ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг кредитидан чиқариб, 9110 - «Сотилган маҳсулотларнинг таннархи», 9130 - «Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи» ҳисобварақларининг дебетига ёзилади.
Савдо корхоналарида 9120 - «Сотилган товарларнинг таннархи» ҳисобварағининг дебети бўйича ҳисоб-фактура ва юк хатларда кўрсатилган ҳарид қийматини (олдиндан тўлаш учун чегирмалар, шунингдек, сотиб олинган товарларни қайтарилган ва нархининг туширилган суммаси айириб ташланиб) сотиб олинган товарларни етказиб бериш билан боғлиқ ҳаражатларни ўз ичига олган товарларнинг бошланғич қиймати, товарларни ҳисобга олишнинг тегишли ҳисобварақлари билан корреспонденцияланган ҳолда акс эттирилади.
қурилиш ташкилотларида 9130 - «Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи» ҳисобварағининг дебети бўйича топширилган ишларнинг ва кўрсатилган хизматларнинг ҳақиқий таннархи асосий ишлаб чиқариш ҳисобварағининг кредити билан корреспонденцияланган ҳолда ҳисобга олинади.
Ҳисобот даврининг охирида 9110 - «Сотилган маҳсулотлар таннархи», 9120 - «Сотилган товарлар таннархи», 9130 - «Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи» ҳисобварақларида аниқланадиган дебет айланмаларининг якунлари 9910 - «Якуний молиявий натижа» ҳисобварағининг дебетига ёзилади.
Сотилган маҳсулотларнинг таннархини ҳисобга олувчи ҳисобварақларидан амалий фойдаланиш корхонада қўлланиладиган товар-моддий заҳираларнинг узлуксиз ҳисобини юритиш услубини қўллаганда ҳар бир маҳсулот ёки товарнинг таннархи унинг ишлаб чиқариш жараёнидаги харакатига қараб ҳаражатлар ҳисобварақларида тўпланиб боради. Маҳсулотни сотишда сотилган маҳсулотларнинг таннархи, сотилган маҳсулотларнинг таннархини ҳисобга олувчи ҳисобварақларда, мос равишда тайёр маҳсулотни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан корреспонденциялашган ҳолда акс эттирилади.
Товар-моддий заҳираларнинг даврий ҳисобга олиш усули қўлланилганда қуйидаги ҳисобварақлар ишлатилади:
9140 - «Товар моддий заҳираларни сотиб олиш»
9150 - «Товар моддий заҳиралар бўйича тузатишлар»
9140 - «Товар моддий заҳираларни сотиб олиш» ҳисобварағида ҳисобот даври давомида ҳар бир маҳсулотнинг таннархи йиғилади, бироқ сотилган маҳсулот, товарларнинг ҳақиқий таннархи фақатгина товар-моддий заҳираларни йўқлама қилиш ўтказилгандан кейингина аниқланиши мумкин.
9150 - «Товар моддий заҳиралар бўйича тузатишлар» ҳисобварағи ҳисобот даврининг охирида мавжуд товар-моддий заҳираларни йўқлама қилиш натижаларини акс эттириш учун фойдаланиладиган вақтинчалик ҳисобварақ. 9150 - «Товар моддий заҳиралар бўйича тузатишлар» ҳисобварағининг дебети бўйича товар-моддий заҳираларнинг камайиши, кредити бўйича товар-моддий заҳираларнинг ўсиши, мос равишда товар-моддий заҳираларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан корреспонденциялашган ҳолда акс эттирилади. 9140 - «Товар-моддий заҳираларни сотиб олиш», 9150 - «Товар моддий заҳиралар бўйича тузатишлар» ҳисобварақларининг қолдиқ суммаси 9910 - «Якуний молиявий натижа» ҳисобварағига ўтказилиши билан ёпилади.
1-мисол. Жўнатилган тайёр маҳсулотлар таннархи акс эттирилади:
Д-т 9110 - «Сотилган маҳсулотлар таннархи» ҳисобварағи
К-т 2810 - «Омбордаги тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағи
2-мисол. Асосий ишлаб чиқариш цехларининг турли хизматларининг сотилиши:
Д-т 9130 - «Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар таннархи» ҳисобварағи
К-т 2010 - «Асосий ишлаб чиқариш» ҳисобварағи
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|