Шодиев акбар ашурович бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


VI.6. КЕЛГУВСИДА қИЛИНАДИГАН ХАРАЖАТ ВА ТЎЛОВЛАР ЗАҲИРАЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ



Download 1,3 Mb.
bet77/92
Sana28.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#514407
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   92
Bog'liq
Шодиев

VI.6. КЕЛГУВСИДА қИЛИНАДИГАН ХАРАЖАТ ВА ТЎЛОВЛАР ЗАҲИРАЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ.
Одатда корхоналарда ишчиларнинг йил давомида меҳнат таътилига кетишлари бир текис булмайди, яъни йилнинг қиш ойларига қараганда ёзда меҳнат таътилига чиқиш ҳоллари кўпрок бўлади. Ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархини туғри белгилаш учун ишларнинг меҳнат таътили вақтида тўланадиган иш хақининг бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларда бошқачарок акс эттирилади. Ишчиларга меҳнат таътилига тўланадиган иш хақи таннархга йил давомида бир текис ўтказилишини таъминлаш учун хар ойда маълум маблағ заҳира қилиб берилади. Корхонанинг келгувси давр тўловлари сифатида тавсифланувчи ушбу заҳира суммаси ишчиларга хар ойда хақикатдан ҳисобланган иш хақига нисбатан маълум фоиз миқдорида ташкил килинади ва ҳисобварақларда акс эттирилади.
Шунингдек, асосий воситаларни таъмирлаш учун зарур бўлган маблағлар ҳам юқоридаги тартибда ҳисоб қилинади.
Келгувси харажатлар ва тўловлар заҳираларини ҳисобга олиш учун 8910-«Келгувси харажатлар ва тўловлар заҳиралари» ҳисобварағи белгиланган.
8910-«Келгувси харажатлар ва тўловлар заҳираси» ҳисобварағининг кредити бўйича қолдиқ фойдаланилмаган заҳира суммасини курсатади. Базан ишчиларга меҳнат таътили вақтида хақиқатдан ҳисобланган иш хақи фойдаланилмаган заҳира суммасидан ошиб кетиб 8910-«Келгувси харажатлар ва тўловлар заҳиралари» ҳисобварағи бўйича дебит томонида қолдиқ хосил булиши мумкин. Бундай ҳолларда ушбу ҳисобварақ бўйича дебит томонининг қолдиғи баланс тузилган вақтда «Келгувси давр харажатлари» қолдиғига қўшилиб, балансда акс эттирилади.
Ишлаб чикариш ва муомала харажатлари ҳисобидан маблағларни заҳиралаштириш тегишли қонун ва меъёрий хужжатлар ҳамда «маҳсулот (иш, хизмат) ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш тартиби» туғрисидаги низомга асосан тартибга солинади.
Заҳираларни ҳисоблаш муомалалари 8910 - «Келгувси харажатлар ва тўловлар заҳиралари» ҳисобварағининг кредити ва тегишли ишлаб чикариш харажатлари ва муомала харажатларини ҳисобга олувчи 2010, 2310, 2510, 9410, 9420, 9430 ҳисобварақларининг дебет томонидан қайд қилиб борилади.
Заҳирага ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилган харажат ва тўловлар суммаси заҳираларнинг камайишига олиб борилади.
Заҳираларнинг ташкил қилиниши ва маблағларнинг фойдаланиши вақти-вақти билан (йилнинг охирида) меъёр, ҳисоблар ва бошқаларга асосан текширилиб турилади, зарурият туғилганда муқобиллаштирилади.
8910- «Келгувси харажатлар ва тўловлар заҳираси» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб хар бир захири ва тўловлар бўйича алоҳида юритилади.
1-Мисол. Ёрдамчи ишлаб чикариш харажатлари ҳисобидан келгувси харажатлар ва тўловлар заҳирасининг ташкил килиниши:

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish