|
Заҳира капиталини ҳисобга олиш
|
bet | 73/92 | Sana | 28.03.2022 | Hajmi | 1,3 Mb. | | #514407 |
| Bog'liq Шодиев
Заҳира капиталини ҳисобга олиш.
Заҳира капиталини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар, пул маблағларидан ташқари, корхона таъсис хужжатларига асосан, фойда ҳисобидан хосил қилинган заҳиралар, активларни қайта баҳолашдан юзага келадиган инфляция заҳираларини ҳисобга олиш учун мўлжалланган.
Мавжуд бўлган ва харакатдаги заҳира капиталининг ҳисоби қуйидаги ҳисобварақларда олиб борилади:
8510 - «Мол-мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»
8520 - «Заҳира капитали»
8530 - «Беғараз ёрдам тарзида олинган мол-мулк»
8510 - «Мол-мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» ҳисобварағида активларни қайта баҳолаш натижасида аниқланган (усган) қиймати ҳисобга олинади. Заҳира капиталининг тузилиши ва тўлдирилиши активларни қайта баҳолаш натижасида хосил бўлса, 8510 - «Мол-мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» ҳисобварағининг кредити бўйича, мол-мулкнинг қийматини қайта баҳолаш натижасида ўсгани аниқланган активларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебети билан корреспонденцияланади.
Агар қайта баҳолаш натижасида активларнинг қиймати пасайса, унда ҳозирча пасайган қийматининг ўрни ўша активнинг аввалги ўсган қиймати ҳисобига тўлдирилади. Арзонлаштирилган сумма, шу активнинг аввалги қайта баҳолашдаги қиймати ўсишининг оширилган харажат сифатида тан олинади ва 9430 - «Бошқа муомалавий харажатлар» ҳисобварағида акс эттирилади.
8520 - «Заҳира капитали» ҳисобварағи акционерлик жамиятлари, ҳамкорликдаги корхоналар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларда заҳира капитали ҳолати ва харакати хақидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. қачонки бу корхоналарда таъсис хужжатларига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикасининг харакатдаги конунларида заҳира капиталининг таркиб топиши кўзда тутилган бўлса.
Заҳира капиталининг маблағи умумий баланс зарарларини қоплаш, карзларни қоплаш ва қоплашнинг бошқа имкониятлари бўлмаган такдирда бошқа мақсадлар учун заҳира сифатида фойдаланилади.
Заҳира капиталининг шаклланиши 8520 - «Заҳира капитали» ҳисобварағининг кредити бўйича акс эттирилиб, 8710 - «Ҳисобот йилининг тақсимланмаган фойдаси» ҳисобварағи билан корреспонденцияланади.
8530 - «Беғараз ёрдам тарзида олинган мол-мулк» ҳисобварағи бепул олинган мулкни ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Бепул олинган мулклар 8530 - «Беғараз ёрдам тарзида олинган мол-мулк» ҳисобварағининг кредити бўйича ва тегишли мулкларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебети билан корреспонденцияланади. Текинга олинган мулклар қиймати даромадга қўшилиб солиққа тортилади. Текинга олинган мулкларни солиққа тортиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Солик Кодекси билан тартибга солинади.
1-мисол. Асосий воситаларнинг баҳосини ошириш натижасида заҳира капиталининг кўпайиши:
Д-т 0110 - 0190 - «Асосий воситалар» ҳисобварақлари
К-т 8510 - «Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» ҳисобварағи
2-мисол. Хукумат қарорларига мувофиқ йиғишни талаб қиладиган ускуналарни қайта баҳолаш натижасида баҳосининг оширилиши:
Д-т 0710-0720 - «Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар» ҳисобварақлари
К-т 8510 - «Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» ҳисобварағи
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|