Шодиев акбар ашурович бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


VI.5. МАқСАДЛИ ТУШУМЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ



Download 1,3 Mb.
bet76/92
Sana28.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#514407
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   92
Bog'liq
Шодиев

VI.5. МАқСАДЛИ ТУШУМЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ.

Субсидия - зарарларни қоплаш ва бошқа зарарлар учун корхоналарга қайтариб олмаслик шарти билан бериладиган давлат ёрдами. Иқтисодиётнинг зарур тармоқларини ривожлантиришга йўналтирилган бевосита субсидиялар ва имтиёзли солиқ ставкалари тизими, тезкор амортизация сиёсатини ифодаловчи субсидиялар фарқ қилади.


Субсидиялар, асосан корхоналарга иктисодиётни ривожлантиришга уларни рағбатлантириш мақсадида маълум шартларни бажаришлари учун берилган маблағдир. Давлат ёрдами хар хил кўринишда бўлиши мумкин дотация, субсидия ва ҳоказо. Давлат субсидияларни ҳисобга олиш тартиби «Давлат субсидияларини ҳисобга олиш» 10-сонли «Бухгалтерия Ҳисоби Миллий Стандарти»га мувофиқ амалга оширилади.
Грант ва субсидияларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар грант ва субсидияларнинг ҳолати ва харакати хақидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Грант ва субсидиялар корхона фаолиятини молиялаштириш манбаи деб қаралади ва у хусусий капиталга қўшилади.
Грант ва субсидияларни ҳолати ва харакатининг ҳисоби 8810-«Грантлар», 8820-« Субсидиялар» ҳисобварағида юритилади.
Грант ва субсидиялар хар хил нодавлат ва ҳалқаро ташкилотлар ва фондлар маълум дастурларини амалга оширишлари учун ҳам берилиши мумкин.
Мақсадли молиялаштириш ва тушумларнинг бухгалтерия ҳисоби шу номдаги 8800-«Мақсадли тушумлар» ҳисобварағида юритилади. Бу ҳисобварақ асосан мақсадли йуналишдаги тадбиркорликни амалга ошириш учун мўлжалланган маблағлар, бошқа корхоналардан кирим килинган маблағлар, давлат органларининг субсидиялари (маблағ, пул, бериладиган ёрдам ) ва бошқа маблағларнинг харакати туғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
8800-«Мақсадли тушумлар»ни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар қуйидаги ҳисобварағлардан ташкил топган:
8810-«Грантлар »
8820-«Субсидиялар»
8830-«Аъзолик бадаллари»
8840-«Мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиёзлари»
8890-«Бошқа мақсадли киримлар»
Грант ва субсидиялар қуйидаги шартларга мувофиқ корхонанинг хусусий капитали сифати акс эттирилади:
А) Белгиланган шартларнинг бажарилиши натижасида қайтариб берилмаслиги;
Б) Субсидия ва грантларни жалб қилиш юзасидан харажатлар талаб килинмайди, шунинг учун корхонанинг даромади ҳисобланмайди.
Мақсадли тушумлар бўйича аналитик ҳисоб маблағларни мақсадли тайинлаш ва мақсадли кирим маблағлари нуқтаи назарига қараб юритилади.
1-мисол. Грантлар ажратилганлиги хақида хабарнома олинди:
Д-т 4890-«Бошқа дебиторларнинг карзлари» ҳисобварағи
К-т 8810-«Грантлар» ҳисобварағи
2-мисол . Илгари олинган грант суммаларининг корхона заҳира капиталини кўпайишига олиб борилиши:
Д-т 8810-«Грантлар» ҳисобварағи
К-Т 8520-«Заҳира капитали» ҳисобварағи

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish