Шодиев акбар ашурович бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


VI.2. қЎШИЛГАН ВА ЗАҲИРА КАПИТАЛЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ



Download 1,3 Mb.
bet72/92
Sana28.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#514407
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   92
Bog'liq
Шодиев

VI.2. қЎШИЛГАН ВА ЗАҲИРА КАПИТАЛЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ.

қўшилган капитални ҳисобга олувчи ҳисобварақларда оддий ва имтиёзли акцияларни сотишдан олинган суммаларининг номинал қийматидан ошиқча суммаларининг, бундан ташқари устав капиталига қўйилган омонатларни тўлашда хосил бўладиган курсдаги фарқлар суммаси ҳам ҳисобга олинади.


қўшилган капитал номинал қийматидан юқори баҳо бўйича биринчи бор сотилган акциялардан олинган эмиссия даромадини акс эттиради. Бу ҳисобварақда яна устав капиталига тўлов тўлашда вужудга келадиган курс фарқлари суммалари ҳам ҳисоб килинади.
қўшилган капитал ҳолати ва харакати қуйидаги ҳисобварақларда ҳисоб килинади:
8410 - «Эмиссия даромади»
8420 - «Устав капитали таркиб топишидаги курс фарқлари»
8410 - «Эмиссия даромади» ҳисобварағида акция номинал қийматидан ошиқча олинган маблағлар хақида маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Маблағнинг келиб тушиши бу ҳисобварақнинг кредит томонида, маблағнинг сарфланиши бу ҳисобварақнинг дебетида ҳисоб килинади.
8420 - «Устав капитали таркиб топишидаги курс фарқлари» ҳисобварағи устав капитали таркиб топиши жараёнида вужудга келадиган курс фарқларини ҳисобга олишга мўлжалланган.
Устав капитали таркиб топишида валюта ва валюта қийматликлари устав капиталига тўлов тўлаш вақтида харакатда бўлган республика Марказий банки курси бўйича баҳоланади.
Валюта ва валюта курсларини, бошқа мулкни баҳолаш таъсис хужжатларини рўйхатга олиш вақтида уларни баҳолашдан фарқ қилиши мумкин. Ушбу қарз 8420 - «Устав капитали таркиб топишидаги курс фарқлари» ҳисобварағида ҳисоб килинади. Баҳолардаги ижобий фарқлар мулклар, валюталар ва валюта қийматликлари ҳисобварақларининг дебети бўйича ва 8420 - «Устав капиталини таркиб топишидаги курс фарқлари» ҳисобварағининг кредити бўйича, салбий фарқлар эса тескари тартибда бухгалтерия ўтказмалари бўйича акс эттирилади. Баҳолардаги ва курсдаги баҳолашнинг бу тартибда ҳисобдан чикарилиши таъсис хужжатларида олдиндан келишилган устав капиталидаги таъсисчиларнинг улушининг ўзгармаслигига имкон беради.
1-мисол. Сотиб олиш қийматидан паст баҳога ўз акцияларини қайта сотишда қўшилган капитал маблағларининг ишлатилиши:
Д-т 8410 – «Устав капитали таркиб топишидаги курс фарқлари» ҳисобварағи
К-т 8610-20 - «Сотиб олинган ўз акциялари» ҳисобварағи
2-мисол. Сотиб олиш қийматидан юқори баҳога ўз акцияларини қайта сотишдан маблағларнинг келиб тушиши:
Д-т 5010-20 - «Касса» ҳисобварағи
К-т 8610-20 - «Сотиб олинган ўз акциялари» ҳисобварағи

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish