VII.5. АСОСИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН БОШқА ДАРОМАДЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ.
Бухгалтерия ҳисобининг 2-сонли «Асосий хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар» номли Миллий стандартига мувофиқ, корхоналарда «Асосий фаолиятдан олинган даромадлар» билан биргаликда «Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар» ҳам тегишли ҳисобварақларда ҳисобга олиб борилади.
«Асосий фаолиятдан олинган даромадлар» ни ҳисобга олиш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
9310 - «Асосий воситаларни сотиш ва бошқа ҳисобдан чиқаришлардан олинган фойда»
9320 - «Бошқа активларни сотиш ва бошқа ҳисобдан чиқаришлардан олинган фойда»
9330 - «Пеня, жарима ва бошқа тўловларни ўндириш»
9340 - «Ўтган йиллар фойдаси»
9350 - «қисқа муддатли ижарадан олинадиган даромадлар»
9360 - «Кредиторлик ва депонентлик қарзларни ҳисобдан чиқаришдан олинадиган даромадлар»
9370 - «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар даромадлари»
9380 - «Беғараз молиявий ёрдам»
9390 - «Бошқа операцион даромадлар»
9310 - «Асосий воситаларни сотиш ва бошқа ҳисобдан чиқаришлардан олинган фойда» ҳисобварағида ҳисобот даврининг охирида 9210 - «Асосий воситаларни сотиш ва бошқа ҳисобдан чиқаришлар» ҳисобварағининг кредитидан ҳисобидан чиқарилиб ўтказиладиган асосий воситаларни сотиш ва бошқа тарзда чиқиб кетишидан олинган фойданинг суммаси акс эттирилади.
9320 - «Бошқа активларни сотиш ва бошқа ҳисобдан чиқаришлардан олинган фойда» ҳисобварағида 9220 - «Бошқа активларни сотиш ва бошқа ҳисобдан чиқаришлар» ҳисобварағининг кредитида ҳисобдан чиқарилиб бошқа активларни сотиш ва бошқа тарзда чиқиб кетишидан олинадиган фойда суммаси акс эттирилади.
9330 - «Пеня, жарима ва бошқа тўловларни ундириш» ҳисобварағида хўжалик шартномаларининг шартларини бузганликлари учун қарздорлардан ундирилган жарималар, ўсимлар, келтирилган зарарни қоплаш бўйича даромадлар пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
9340 - «Ўтган йиллар фойдаси» ҳисобварағида ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллардаги фойда, яъни ўтган йилда хизматлар ва моддий бойликларнинг қийматини қайта ҳисоблаш бўйича мол етказиб берувчилардан тушган ва олинган суммалар пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар дебети билан корреспонденциялашган ҳолда ўз аксини топади.
9350 - «қисқа муддатли ижарадан олинадиган даромадлар» ҳисобварағида бир йилгача бўлган муддатга мулкларни ижарага беришдан олинадиган суммалар акс эттирилади.
9360 - «Кредиторлик ва депонентлик қарзларни ҳисобдан чиқаришдан олинадиган даромадлар» ҳисобварағида даъво муддати ўтиб кетган кредиторлик ва депонентлик қарзларини ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар тегишли ҳисоблашиш ёки пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан корреспонденциялашган ҳолда акс эттирилади.
9370 - «Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг даромадлари» ҳисобварағида соғлиқни сақлаш объектлари, болалар боғчалари. ошхоналарнинг даромадлари тегишли ҳисоблашиш ёки пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан корреспонденциялашган ҳолда ҳисобга олинади.
9380 - «Беғараз молиявий ёрдам» ҳисобварағида пул маблағлари ва пул эквивалентлари кўринишида беғараз олинган даромадлар - пул маблағлари ва пул эквивалентларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан корреспонденциялашган ҳолда ҳисобга олинади.
9890 - «Бошқа операцион даромадлар» ҳисобварағида юқорида келтирилмаган даромадлар - пул маблағларини ёки тегишли ҳисобварақлар билан корреспонденциялашган ҳолда ҳисобга олинади.
1-мисол. Ўтган йиллардаги муомалалар бўйича харидорлар билан қайта ҳисоблашиш натижаларини акс эттирилиши:
Д-т 4010 - «Харидор ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар» ҳисобварағи
К-т 9340 - «Ўтган йиллар фойдаси» ҳисобварағи
2-мисол. Шубҳали қарзлар бўйича сарфланган заҳира суммаларини йилнинг фойдасига кушилиши:
Д-т 4910 - «Шубҳали қарзлар бўйича заҳиралар» ҳисобварағи
К-т 9390 - «Бошқа операцион ҳаражатлар» ҳисобварағи
Do'stlaringiz bilan baham: |