БОШқА МУОМАЛАЛАР БЎЙИЧА ХОДИМЛАРНИНГ қАРЗИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ. Корхона ўз ходимлари билан турли муомалалар бўйича ҳисоблашишига тўғри келади. Бундай ҳисоблашишлар тегишли бухгалтерия ҳисобварақларида акс эттирилади. «Бошқа муомалалар бўйича ходимларнинг қарзи» ҳисобварағида меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича, ҳисобдор шахслар билан ва депонентлар бўйича ҳисоблашишлардан ташқари ҳисоблашишларнинг барча турлари ҳисобга олинади. Ходимларнинг бошқа муомалалар бўйича қарзларини ҳисобга олиш қуйидаги ҳисобварақларида амалга оширилади:
4710-«Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи»
4720-«Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи»
4730-«Ходимларнинг моддий зарарни қоплаш бўйича қарзлари»
4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»
Бошқа муомалалар бўйича ходимларнинг қарзлари юқорида келтирилган ҳисобварақларда тегишли ҳисобварақлар билан корреспондецияланган ҳолда ҳисобга олиб борилади. Бошқа муомалалар бўйича ходимларнинг қарзлари ҳисобварақларининг қисқача шарҳи қуйидагича:
4710-«Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи» ҳисобварағида корхона ходимларига кредитга берилган товарлар бўйича ҳисоблашишлар амалга оширилади. Корхона ходимларидан кредитга сотилган товарлар учун тўловларни ушлаб қолиш 6710-«Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар» ҳисобварағининг дебети ва 4710-«Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи» ҳисобварағининг кредити билан акс эттирилади. Ходимлардан ушлаб қолинган суммалар банк кредитини сўндириш учун 5110-«Ҳисоблашиш ҳисобварағи»нинг кредитидан 6810-«қисқа муддатли банк кредитлари» ҳамда 7810-«Узоқ муддатли банк кредитлари» ҳисобварақларининг дебетига ўтказилади.
Бундай муомалалар бўйича ўтказмалар банк кредитларидан фойдаланадиган корхоналарда амалга оширилади. Банк кредитларидан фойдаланмайдиган корхоналарда 6710-«Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар» ҳисобварағи турли хил кредиторлар ва бошқа ҳисобланган мажбуриятлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг кредити билан корреспонденцияда дебетланади.
4720-«Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи» ҳисоб- варағида уй-жой қурилиши , сотиб олиниши ва бошқа муомалалар юзасидан корхона ишчиларига берилган қарзлар ҳисобга олинади.
4720- «Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи» ҳисоб- варағининг дебетида ходимларга берилган қарзлар суммаси пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан корреспонденцияда акс эттирилади. Ходимлардан келиб тушган тўловлар суммасига 4720-«Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи» ҳисобварағи пул маблағлари, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар ҳисобварақлари билан корреспонденцияда кредитланади.
4730-«Ходимларнинг моддий зарарни қоплаш бўйича қарзлари» ҳисобварағида корхона ходимлари томонидан пул ва товар-моддий бойликларнинг камомади ва талон-тарож қилиниши, яроқсиз маҳсулот натижасида юзага келган моддий зарарни қоплаш бўйича ҳисоблашишлар ҳисобга олинади.
Айбдор шахслардан олинадиган суммалар материаллар, товарлар ва бошқаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг кредитидан 4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзлари» ҳисобварағининг дебетига олиб борилади.
4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи» ҳисобварағининг кредити бўйича ёзувлар, тўланган тўловлар суммасига пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан, моддий зарарни қоплаш учун меҳнат ҳақидан ушлаб қолинадиган суммаларга 6710-«Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар» ҳисобварағи билан корреспонденцияда амалга оширилади.
«4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари» ҳисобварағида юқоридаги қарзлардан ташқари вужудга келган қарзлар ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақнинг дебетида ходимлардан олинадиган суммалар, кредитида эса олинган суммалар тегишли ҳисоб- варақларнинг дебети билан коррепонденцияланган ҳолда ҳисобга олинади.
Бошқа муомалалар бўйича ходимларнинг қарзи ҳисоб- варақлари бўйича аналитик ҳисоб алоҳида юритилади.
1-мисол. Ходимларга берилган қарзлар суммаси акс эттирилди. Ушбу хўжалик муомаласига қуйидагича бухгалтерия ўтказмаси тузилади:
Д-т 4720-«Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзлари» ҳисобварағи
К-т 5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари» ҳисобварағи