Шодиев акбар ашурович бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


Устав капиталига улуш бўйича таъсисчилар қарзини ҳисобга олиш



Download 1,3 Mb.
bet47/92
Sana28.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#514407
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   92
Bog'liq
Шодиев

Устав капиталига улуш бўйича таъсисчилар қарзини ҳисобга олиш.
Мулкчиликнинг тегишли шаклларига тааллуқли корхоналарда устав фондини ташкил қилиш таркиби таъсис хужжатлари ва хукуматнинг тегишли қонунлари асосида тартибга солиб турилади.
Ҳиссадорлик жамияти давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин иштирокчилар улуши умумий суммаси, ҳисобварақларда қуйидагича акс эттирилади:
Д-т 4610-«Устав капиталига улуш бўйича таъсисчиларнинг қарзлари» ҳисобварағи
К-т 8310-8330 «Устав капитали» ҳисобварағи
4610-«Устав капиталига улуш бўйича тасисчилар қарзини ҳисобга олувчи» ҳисобварақда корхона таъсисчилари билан корхона устав капиталига қўйиладиган сармоялари бўйича барча ҳисоблашишлар ҳисобга олинади.
4610-«Устав капиталига улуш бўйича тасисчилар қарзини ҳисобга олувчи» ҳисобваракнинг дебетида устав капитали ҳисобварақлари билан корреспонденцияланган ҳолда акционерлик жамияти тузилишида акцияга талабгор шахсларнинг қарздорлик суммаси ҳисобига қарздорлик ҳисобга олинади.
Таъсисчиларнинг бадаллари пул маблағлари шаклида ҳақиқатда келиб тушса 4610-«Устав капиталига улуш бўйича таъсисчиларнинг қарзи» ҳисобварағининг кредити ва тегишли пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебети билан корреспонденцияда акс эттирилади.
4610-«Устав капиталига улуш бўйича таъсисчилар қарзи» ҳисобварағининг дебет томонида ҳосил бўлган қолдиқ акционерларнинг қарзини, яъни олинган акциялар учун тўланмаган маблағ ёки таъсис ҳужжатида эълон қилинган устав фондига қўшилиши лозим бўлган улуш миқдорини кўрсатади. Бу тўловлар ёки акция қиймати тўланганда келиб тушган маблағ суммасига 4610-«Устав капиталига улуш бўйича таъсисчиларнинг қарзи» ҳисобварағи кредитлашиб, устав фонди миқдори ўзгаришсиз қолдирилади.
4610-«Устав капиталига улуш бўйича» таъсисчиларнинг қарзи» ҳисобварағининг аналитик ҳисоби ҳар бир таъсисчи бўйича, акционерлик жамиятларига тақдим этувчи акцияларнинг эгалари бўйича ҳисоблашишлар алоҳида юритилади.
1- мисол. Корхонага таъсисчилар томонидан устав капиталига улуш сифатида қурилиш материалларининг киритилиши. Ушбу хўжалик муомаласига қуйидагича бухгалтерия ўтказмаси тузилади:
Д-Т 1050-«қурилиш материаллари» ҳисобварағи
К-Т 4610-«Устав капиталига улуш бўйича таъсисчиларнинг қарзи» ҳисобварағи
2- мисол. Корхонанинг устав капиталига улуш сифатида таъсисчиларнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши:
Д-Т 6710-«Ходимлар билан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоблашишлар» ҳисобварағи
К-Т 4610-«Устав капиталига улуш бўйича таъсисчиларнинг қарзи» ҳисобварағи



Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish