Шодиев акбар ашурович бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


Д-т 5010 - «Миллий валютадаги пул маблағлари» ҳисобварағи



Download 1,3 Mb.
bet55/92
Sana28.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#514407
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   92
Bog'liq
Шодиев

Д-т 5010 - «Миллий валютадаги пул маблағлари» ҳисобварағи


К-т 5710 - «Йўлдаги пул маблағлари» ҳисобварағи


қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олиш.
Инвестициялар деганда маълум вақт давомида иқтисодий фойда кўриш мақсадида қўйилган капитални билдиради. 12-«Бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандарти (БХМС)» га кўра инвестициялар жорий ва узоқ муддатли инвестицияларга бўлинади.
Жорий инвестициялар - эркин сотиладиган ва бир йилдан кўп бўлмаган муддатда эгалик қилишга каратилган қимматли қоғозлардир.
қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олиш учун қуйидаги ҳисобварақлар белгиланган:
5810 - «қимматли қоғозлар»
5820 - «Берилган қисқа муддатли қарзлар»
5890 - «Бошқа жорий инвестициялар»
қоплашнинг белгиланган муддатлари бир йилдан ортиқ бўлмаган фоизли облигациялар ва бошқа қимматбаҳо қоғозлар, шунингдек, бошқа корхоналарга берилган қарзлар қисқа муддатли инвестиция ҳисобварағида ҳисобга олинади. қоплаш муддати белгиланмаган бошқа қимматбаҳо қоғозларга қўйилган қисқа муддатли қўйилмаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларда ҳисобга олинади. Ушбу қўйилмалар амалга оширилганда, сўзсиз улар бўйича бир йилдан кўп муддат ичида даромад олинади.
5810 - «қимматли қоғозлар» ҳисобварағида акцияларга ва бошқа қимматли қоғозларга қўйилган қисқа муддатли инвестицияларнинг ҳолати ва харакати ҳисобга олинади.
Облигация ва бошқа қимматбаҳо қоғозлар 5810 – «қимматли қоғозлар» ҳисобварағига сотиб олиш қийматида кирим қилинади. қимматли қоғозларни сотиб олиш, ҳисобда «қисқа муддатли инвестициялар» ҳисобварақларининг дебетида сотиб олиш қиймати ва у билан боғлиқ ҳаражатларни ҳисобга олган ҳолда акс эттирилади. Агар инвестициялар хусусий капитал акцияларининг чиқарилиши ҳисобига жалб қилинса, у ҳолда инвестицион қимматли қоғозларнинг қиймати бўлиб, уларнинг номинал қиймати эмас, балки ҳақиқий қиймати ҳисобланади. Агар инвестициялар бошқа активларга айирбошлаш орқали олинса, у ҳолда уларнинг қиймати берилган активнинг ҳақиқий қиймати бўлади.
Акция, облигация ва бошқа қимматли қоғозларнинг сотиб олиниши 5810 - «қимматли қоғозлар» ҳисобварағининг дебетида ва 5110 - «Ҳисоб-китоб ҳисобварағи», 5210 - 5220 - «Валюта ҳисобварақлари» ҳисобварақларининг кредити орқали акс эттирилади. Агар қимматли қоғозлар учун тўлов моддий ёки бошқа қийматликлар орқали амалга оширилса, моддий ва бошқа қийматликларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар кредитланади.
Агар сотиб олинган облигация ва бошқа қимматбаҳо қоғозларнинг сотиб олиш баҳоси уларнинг номинал қийматидан фарқ килса, у ҳолда сотиб олиш ва номинал қиймати ўртасидаги шундай ўзгариш ёки қўшимча ёзиш керакки 5810 - «қимматли қоғозлар» ҳисобварағида ҳисобга олинадиган қимматли қоғозларнинг баҳоси уларни қоплаш даврида номинал қийматига тенг бўлиши керак.
5810 - «қимматли қоғозлар» ҳисобварағида ҳисобга олинадиган облигация ва бошқа қимматли қоғозларнинг қопланиши ва сотилиши пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларининг дебетида сотиш баҳосида 5810 - «қимматли қоғозлар» ҳисобварағининг кредитида эса баланс қийматида акс эттирилади.
қимматли қоғозларни сотишдан кўрилган молиявий натижалар 9590 - «Молиявий фаолиятлардан олинган бошқа даромадлар» ҳисобварағининг кредитида ёки 9690 - «Молиявий фаолиятлар бўйича бошқа ҳаражатлар» ҳисобварағининг дебетида акс эттирилади.
5820 - «Берилган қисқа муддатли қарзлар» ҳисобварағида корхонанинг бошқа корхоналарга қисқа муддатга берган пул маблағлари ёки бошқа қарзларнинг ҳолати ҳисобга олинади.
Берилган қарзлар 5820 - «Берилган қисқа муддатли қарзлар» ҳисобварағининг дебетида ва 5110 - «Ҳисоб-китоб ҳисобварағи» ҳамда бошқа тегишли ҳисобварақларнинг кредити орқали акс эттирилади. қарзларнинг қайтарилиши 5110 - «Ҳисоб-китоб ҳисобварағи» ёки бошқа тегишли маблағлар ҳисобварағининг дебети ва 5820 - «Берилган қисқа муддатли қарзлар» ҳисобварағининг кредити корреспонденцияси орқали акс эттирилади.
5890 - «Бошқа жорий инвестициялар» ҳисобварағида корхоналарнинг банк ва бошқа омонотларга сўмда ва хорижий валютадаги қўйилмаларининг харакати ҳисобга олинади. Омонотларга пул маблағларининг ўтказилиши 5890 - «Бошқа жорий инвестициялар» ҳисобварағининг дебетида ва 5110 - «Ҳисоб-китоб ҳисобварағи», 5210 - 5220 - «Валюта ҳисобварақлари» ҳисобварақларининг кредити бўйича корреспонденцияланиши орқали акс эттирилади.
қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар бўйича аналитик ҳисоб қисқа муддатли инвестиция турлари, ҳамда қўйилмалар амалга оширилган объектлар бўйича олиб борилади.

1-мисол. Материалларни бериш орқали қисқа муддатли қимматбаҳо қоғозлар сотиб олинди:



Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish