Шодиев акбар ашурович бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


IV.4. ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ, қИСқА МУДДАТЛИ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА БОШқА ЖОРИЙ АКТИВЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ



Download 1,3 Mb.
bet51/92
Sana28.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#514407
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   92
Bog'liq
Шодиев

IV.4. ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ, қИСқА МУДДАТЛИ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА БОШқА ЖОРИЙ АКТИВЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ


Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олиш
Касса муомалаларини юритиш ва расмийлаштириш тартиби "Касса муомалаларини юритиш тўғрисидаги низом" га мувофиқ амалга оширилади. Корхона ўз пул маблағларини банкдаги ҳисоб-китоб ҳисобварақларида сақлаши мумкин. Аммо маълум белгиланган лимит миқдоридаги пул маблағлари корхона кассасида ҳам сақланади. Ҳисоблашиш ҳисобварағидан кассага олинган пул ишчи- хизматчиларга иш ҳақи, мукофотлар, нафақалар бериш, хизмат сафари ҳаражатларини қоплаш ва бошқа мақсадлар учун сарфланади. Банкдан олинган маблағлар белгиланган мақсадлар учун сарфланиши лозим. Сақланаётган пул маблағларининг белгиланган лимитдан ортиб кетиш ҳоллари фақат иш ҳақи, нафақа, мукофот бериш кунларида юз бериши мумкин.
Касса муомалалари моддий жавобгар шахс бўлган кассир томонидан юритилади. Банкдан пул олиш учун корхонага чек дафтарчаси берилиб, унда банкдан олинадиган пулнинг миқдори ва қандай мақсад учун олинаётганлиги кўрсатилиши лозим. Пул маблағларининг харакатини расмийлаштирувчи асосий хужжат касса ордерлари ҳисобланади. Нақд пул кассага кирим ордерини расмийлаштириш билан қабул қилинади. Бу ордер бош ҳисобчи ва кассир томонидан имзоланади. Кассадан пулни бериш касса чиқим ордери билан расмийлаштирилади. Бу ордер корхона рахбари, бош ҳисобчи ва кассир томонидан имзоланади. Чиқим ордеридан пул нима учун берилганлиги ва унга асос бўлувчи хужжат ордерга қўшиб қўйилади. Кассадан пул тўлов ведомости асосида ҳам берилади. Бу ҳолда хужжатларга касса чиқим ордери ўрнини босувчи штамп қўйилади.
Иш ҳақи, мукофот, нафақа бериш ҳақида тўлов ведомостларида корхона рахбари ва бош ҳисобчининг пулни бериш тўғрисидаги рухсат ёзуви бўлиши керак.
Пул ҳаражати билан боғлиқ муомалаларнинг ҳаммасини касса дафтарчасида кассир ҳисоб қилади. Унда иш куни бошланишига пул қолдиғи, кирим ва чиқим муомалари суммаси, иш куни охирига пул қолдиғи кўрсатилади. Ҳисобот бошланғич хужжатлар қўшилган ҳолда бухгалтерияга топширилади.
Касса операцияларининг синтетик ҳисоби қуйидаги ҳисобварақларда юритилади:

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»


5020-«Чет эл валютасидаги пул маблағлари»

Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебетида корхона кассасига пул маблағларининг кирими акс эттирилади. Ушбу ҳисобварақларнинг кредитида эса корхона кассасидан тўланадиган пул маблағлари ва лимитдан ортиқча пулларни топшириш акс эттирилади.


5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари» ҳисобварағида миллий валютамиз(сўм) даги нақд пул маблағлари, 5020 -«Чет эл валютасидаги пул маблағлари» ҳисобварағида эса чет эл валютаси(доллар, иена,евро ва бошқалар)даги нақд пуллар ҳисобга олинади.
1-Мисол: Тайёр маҳсулотлар нақд пулга сотилди. Ушбу хўжалик муомаласига қуйидагича бухгалтерия ўтказмаси тузилади:
Д-т 5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари» ҳисобварағи
К-т 9010-«Тайер маҳсулотларни сотишдан олинадиган даромадлар» ҳисобварағи

2-Мисол: Ходимларга кассадан иш ҳақи берилди:


Д-т 6710-«Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар» ҳисобварағи
К-т 5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари» ҳисобварағи



Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish