Олинган бўнакларни ҳисобга олиш.
Айрим ҳолатларда корхоналар бажараётган ишлар, етказиб бераётган товар-моддий бойликлар учун кутилаётган зарарларни қисман қоплаш учун бўнак тўловини талаб қилиши мумкин. Бундай ҳолатларда бўнак товар-моддий бойликларини, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларни етказиб бериш бўйича шартноманинг бажарилишига ҳамда харидор ва буюртмачилардан келгувсидаги тўловларнинг келиб тушишига кафолат сифатида юзага келади.
Бундай бўнакларни олган корхона учун иш ёки хизмат бажарилгунга қадар мажбурият бўлиб ҳисобланади. Олинган бўнакларга қуйидагилар мисол бўлади: газ, сув, ёритиш ва бошқа маиший хизматлар учун, шунингдек, товар-моддий бойликлар ва бошқаларни етказиб бериш учун олдиндан тўловлар.
Харидорларга товар-моддий бойликларини етказиб бериш ёки қисман тайёр бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар учун, шунингдек, акцияга обуна бўлган юридик шахслардан олинган бўнаклар бўйича жорий мажбуриятлар қуйидаги ҳисобварақларда ҳисобга олиб борилади:
6310 - «Харидор ва буюртмачилардан олинган бўнаклар».
6320 - «Акция обуначиларидан олинган бўнаклар».
6390 - «Бошқа олинган бўнаклар».
Олинган бўнак суммалари, шунингдек, қисман тайёр маҳсулот ва иш учун олинган тўловлар 6310 - «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар», 6320 - «Акция обуначиларидан олинган бўнаклар», 6390 - «Бошқа олинган бўнаклар» ҳисобварақларининг кредити ва пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебетида акс эттирилади. Буюртмачиларга ишни тугатиб топшириш ва хизматни кўрсатиб бўлгандан сўнг, шунингдек, харидорларга маҳсулотни жунатгандан кейин олинган бўнаклар харидор ва буюртмачиларнинг мажбуриятларини камайтиради ва 6310 - «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар», 6320 - «Акция обуналаридан олинган бўнаклар», 6390 - «Бошқа олинган бўнаклар» ҳисобварақларининг дебети, ҳамда сотишни ҳисобга олиш тартибига кўра 9010, 9020, 9030, 9410, 9420 ёки 4010 ҳисобварақларнинг кредитида акс эттирилади.
6310 - «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар», 6320 - «Акция обуначиларидан олинган бўнаклар», 6390 – «Бошқа олинган бўнаклар» ҳисобварақлари бўйича аналитик ҳисоб олинган жорий бўнакларнинг ҳар бир тури ва бўнак берилган шахслар бўйича олиб борилади.
Мисол. Акция обуначиларидан олинган бўнаклар маълум сабабларга кўра ўз эгаларига нақд пулда қайтарилди:
Д- т 6320 - «Акция обуначиларидан олинган бўнаклар» ҳисобварағи
К-т 5010 - «Миллий валютадаги пул маблағлари» ҳисобварағи
Do'stlaringiz bilan baham: |