Шодиев акбар ашурович бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


Бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олиш



Download 1,3 Mb.
bet60/92
Sana28.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#514407
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   92
Bog'liq
Шодиев

Бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олиш.
Корхоналар ҳар доим бюджет билан ҳисоб-китоб олиб боради. Бюджетдан бериладиган маблағларнинг доираси ҳозирги кунда жуда чекланган. Бюджет билан ҳисоб-китобларнинг асосий қисми тўловлардир. Уларни қуйидаги гурухларга ажратиш мумкин:

  1. Ишчи ва хизматчиларнинг иш ҳақидан ушлаб қолишлар (даромад солиғи).

  2. Реализацияга олиб бориладиган (қўшилган қиймат, акциз)тўловлар.

  3. Корхона фойдасидан тўланадиган даромад (фойда) солиғи.

  4. Молиявий натижаларга олиб бориладиган жарима, иқтисодий санкциялар.

Бюджет билан ҳисоб-китоблар 6410 - «Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар» ҳисобварағида олиб борилади. 6410 - «Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар» ҳисобварағи бўйича синтетик ва аналитик ҳисоб тўлов турлари 8-журнал-ордерда юритилади.
Тўловларнинг ҳажми Узбекистон Республикаси Олий мажлиси томонидан тасдикланади. Ҳар бир тўлов тури учун тўлов муддати ва солиқ инспекциясига ҳисобот топшириш муддати белгиланган. Чорак тугагандан сўнг ҳисоб-китоблар яна қайта текшириб аниқланади. Ортиқча ўтказилган маблағлар кейинги тўловлар учун ҳисобланади ёки корхонага қайтарилади, кам тўланган суммалар охиригача тўлаб қўйилади.
6410 - «Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар» ҳисобварағининг кредитида ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган солиқлар ва йиғимлар, дебетида эса тўланган солиқ ва йиғимлар тегишли ҳисобварақлар билан корреспонденцияда акс эттирилади.
1-мисол. Ишчи ва хизматчиларнинг иш ҳақидан олинадиган даромад солиғи ҳисобланади:
Д-т 6710 - «Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар» ҳисобварағи
К-т 6410 - «Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар» ҳисобварағи
2-мисол. Ҳисобланган солиқлар ва тўловлар суммалари бюджетга ўтказиб берилди:
Д-т 6410 - «Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар» ҳисобварағи
К-т 5110 - «Ҳисоб-китоб ҳисобварағи» ҳисобварағи


Суғурта ва давлатнинг мақсадли фондларига тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олиш.
Корхоналар бюджетга тўловлар тўлаш билан бирга бюджетдан ташқари ва бошқа фондларга (нафақа, ижтимоий суғурта фонди ва бошқалар) ҳам тўловларни амалга ошириши лозим. Суғурта ва давлат мақсадли фондларига тўловлар бўйича қарзлар қуйидаги ҳисобварақларда ҳисоб қилинади:
6510 - «Суғурта бўйича тўловлар»
6520 - «Давлатнинг мақсадли фондларига тўловлар».
6510 - «Суғурта бўйича тўловлар» ҳисобварағида корхонанинг мулки ва ходимларини суғурта қилиш бўйича, шунингдек, тиббий суғурта, ижтимоий суғурта бўйича қарздорлик суммаси ҳисобга олиб борилади.
Суғурта бўйича мажбурий ажратмаларни ҳисоблаш тартиби тегишли конунлар ва меъёрий хужжатлар билан тартибга солинади.
6520 - «Давлатнинг мақсадли фондларига тўловлар» ҳисобварағида нафақа, бандлик ва бошқа фондларга тўланиши лозим бўлган қарзлар ҳисобга олинади.
Суғурта ва давлат мақсадли фондларига тўловлар бўйича қарз суммалари 6510, 6520 ҳисобварақларининг кредитлари бўйича ишлаб чиқариш, давр ҳаражатларини ёки тўловларнинг бошқа манбаларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебети билан корреспонденцияда акс эттирилади. Тўланган суғурта ва мақсадли фондлар тўловларининг суммалари 5010, 5020, 5110, 5220, 5510, 5220, 5530 пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг кредит томонидан 6510, 6520 ҳисобварақларининг дебет томонига ўтказилади.
Суғурта ва давлатнинг мақсадли фондларига бўнак тариқасида тўлаб келинган суммалар, йил охирида 6510, 6520 ҳисобварақларининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.
1-мисол. Капитал қурилишда суғурта тўловлари бўйича қарздорлик суммаси акс эттирилди:
Д-т 0810 - «Тугалланмаган қурилиш» ҳисобварағи
К-т 6510 - «Суғурта бўйича тўловлар» ҳисобварағи
2-мисол. Асосий ишлаб чиқариш ҳаражатларига киритиладиган давлат мақсадли фондларига тўловлар ҳисобланди:
Д-т 2010 - «Асосий ишлаб чиқариш» ҳисобварағи
К-т 6520 - «Давлат мақсадли фондларига тўловлар» ҳисобварағи



Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish