Турли дебиторларнинг қарзларини ҳисобга олиш. Корхоналар ўртасидаги ишлаб чиқариш хўжалик фаолияти натижасида жарима ва ҳисоб-китоб ҳисобварағига нотўғри келиб тушган пул ёки ҳисобдан чиқарилганлиги натижасида бир томоннинг иккинчи бир томонга даъвоси бўйича ҳисоб-китоблар келиб чиқиши мумкин.
Дебиторлар билан турли муомалалар бўйича ҳисоблашишлар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш юқорида берилган ҳисобварақларда дебиторлар билан ҳисоблашишлар кўрсатилмаган, хусусан олинадиган фоизлар ва дивидендлар, олинадиган молиявий лизинг бўйича жорий тўловлар, бошқа шахсларнинг мажбурияти, роялти ва гонорарлар бўйича олинадиган ҳисобварақлар ва бошқалар қуйидаги ҳисобварақларда ҳисобга олинади:
4810-«Узоқ муддатли ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар»
4820-«қисқа муддатли ижара бўйича олинадиган тўловлар»
4830-«Олинадиган фоизлар»
4840-«Олинадиган дивидендлар»
4850-«Олинадиган роялти»
4860-«Даъволар бўйича олинадиган ҳисобварақлар»
4890-«Бошқа дебиторларнинг қарзлари»
Ҳар хил дебиторлар қарзини ҳисобга оладиган ҳисобварақларнинг қисқача шарҳи қуйидагича:
4810-«Узоқ муддатли ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар» ҳисобварағида ижара шартномасига кўра олинадиган жорий тўловлар ҳисобга олинади. Олинадиган ижара тўловлари ҳисобланганда 9550-«Узоқ муддатли ижарадан олинадиган даромадлар» ҳисобварағининг кредити ҳамда 4810-«Узоқ муддатли ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар» ҳисобварағининг дебети бўйича ёзувлар амалга оширилади. Ижара тўловларининг келиб тушиши 4810-«Узоқ муддатли ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар» ҳисобварағининг кредити ҳамда пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебети билан корреспонденцияланади.
4820-«қисқа муддатли ижара бўйича олинадиган тўловлар»
ҳисобварағида ижара шартномасига асосан қисқа муддатли ижара бўйича олинадиган тўловлар ҳисобга олинади. Ижара ҳақи ҳисобланганда 9350-«қисқа муддатли ижарадан олинадиган даромадлар» ҳисобварағи кредитланиб, 4820-«қисқа муддатли ижара бўйича олинадиган тўловлар» ҳисобварағи дебетланади.
Ижара тўловлари келиб тушганда пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар дебетланиб 4820-«қисқа муддатли ижара бўйича олинадиган тўловлар» ҳисобварағи кредитланади.
4840-«Олинган дивидендлар» ҳисобварағида қимматбаҳо қоғозлар бўйича олинадиган дивидендлар ҳисобга олинади. Олинадиган дивидендлар ҳисобланганда 9520-«Дивиденд кўринишидаги даромадлар» ҳисобварғининг кредити 4830-«Олинадиган дивидендлар» ҳисобварағининг дебети бўйича корреспонденция амалга оширилади. Олинадиган дивидендлар пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебети ҳамда 4830-«Олинадиган дивидендлар» ҳисобварағининг кредити бўйича ёзувлар акс эттирилади.
4830-«Олинадиган фоизлар» ҳисобварағида фоизларни ҳисоблаш ва келиб тушиши бўйича ҳисоблашишлар амалга оширилади. Фоизларни ҳисоблаш учун кредит шартномаси асос бўлади.
4850-«Олинадиган роялти» ҳисобварағида роялти бўйича ҳисоблашишлар юритилади. Роялти-бу сотувчига лицензия шартномасида белгиланган тартибда маьлум нарсани ишлатиш ҳуқуқи учун даврий тўловлардир. Амалиётда роялти аниқ белгиланган даражалар бўйича кўрсатилган. Бу даражалар лицензия олувчи томонидан лицензия шартномасининг амал қилиш муддати давомида келишилган вақт оралиғида тўланади. Роялти даражаси лицензияга эга маҳсулотнинг соф сотилиш қиймати, унинг таннархи, ялпи даромади қийматидан фоизларда ёки ишлаб чиқариладиган бир бирлик маҳсулотга нисбатан аниқлаб белгиланади.
4860-«Даъволар бўйича олинадиган ҳисобварақлар» ҳисобварағида мол етказиб берувчиларга пудратчиларга, транспорт ташкилотларга билдирилган эътирозлар, шунингдек, уларга тақдим этилган ва тан олинган жараёнлар ўсимлар бўйича ҳисоблашишлар ҳисобга олиб борилади.
4860-«Даъволар бўйича олинадиган ҳисобварақлар» ҳисобварағининг дебетида даъволар бўйича олинадиган тўловлар суммаси, кредитида эса келиб тушган суммалар пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан корреспонденцияда акс эттирилади.
4890-«Бошқа дебиторларнинг қарзлари» ҳисобварағида юқорида келтирилмаган дебиторлар билан ҳисоблашишлар ҳисобга олинади.
1-мисол. Валюта ҳисобварағига олинадиган фоизлар келиб тушди. Ушбу хўжалик муомаласига қуйидагича бухгалтерия ўтказмаси тузилади:
Д-т 5200-«Валюта ҳисобварақлари» ҳисобварағи
К-т 4830-«Олинадиган фоизлар» ҳисобварағи
2-мисол. Келиб тушиши лозим бўлган дивидендлар ҳисобланди: