Шодиев акбар ашурович бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


Ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олиш



Download 1,3 Mb.
bet44/92
Sana28.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#514407
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   92
Bog'liq
Шодиев

Ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олиш.
Ходимларга берилган бўнаклар деганда корхона ишчиларига меҳнатга хақ тўлаш бўйича, ҳисобдор шахсларга маъмурий, хўжалик ва молиявий ҳаражатлар бўйича, шунингдек, хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар тушунилади.
Ходимларга берилган бўнаклар қуйидаги ҳисобварақларда ҳисобга олиб борилади:
4210-«Меҳнатга ҳақ тўлаш юзасидан берилган бўнаклар»
4220-«Хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар»
4230-«Умумхўжалик ҳаражатлари учун берилган бўнаклар»
4290-«Ходимларга берилган бошқа бўнаклар»
Ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг қисқача шарҳи қуйидагича:
4210-«Меҳнатга ҳақ тўлаш юзасидан берилган бўнаклар» ҳисобварағида корхона ишчиларига меҳнатга хақ тўлаш бўйича берилган бўнаклар ҳисобга олинади. Бу суммалар ходимга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебети бўйича ва 5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари» ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади. Иш ҳақи юзасидан берилган бўнаклар бўйича ой охирида қуйидаги ёзувлар амалга оширилади:
Д-т 6710-«Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлари» ҳисобварағи
К-т 4210 «Меҳнатга ҳақ тўлаш юзасидан берилган бўнаклар» ҳисобварағи
4220-«Хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар» ҳисобварағида корхона ходимларига хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар ҳисобга олинади. Хизмат сафари учун берилган бўнакларга қуйидагича бухгалтерия ўтказмаси тузилади:
Д-т-4220-«Хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар» ҳисобварағи.
К-т-5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари» ҳисобварағи.
«Хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар» ҳисобварағининг дебетида корхона кассасидан ходимга берилган бўнак суммаси, кредитида эса бўнакнинг қопланиши акс эттирилади.
4230-«Умумхўжалик ҳаражатлари учун берилган бўнаклар ҳисобварағида умумхўжалик эхтиёжлари учун турли инвентарларни нақд пулга сотиб олиш учун берилган бўнаклар ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақнинг дебетида берилган бўнаклар, кредитида эса уларнинг камайиши, яъни қопланиши акс эттирилади.
4290-«Ходимларга берилган бошқа бўнаклар» ҳисобварағида корхона ходимларига турли маҳсулотлар (қишлоқ хўжалик маҳсулотлари чорва моллари) сотиб олиш учун берилган бошқа бўнаклар ҳисобга олинади.
Корхона ходимларига нақд пул маблағларини бериш тартиби касса муомалаларини юритиш қоидалари билан тартибга солинади.
Ходимларга берилган бўнаклар (иш ҳақи юзасидан берилган бўнаклардан ташқари)нинг ишлатилмаган қисми 3 кун мобайнида корхона кассасига қайтарилиши ва ходимларга берилган бўнаклар ҳисобварағининг кредитида, ҳамда 5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари», 5020-«Хорижий валютадаги пул маблағлари» ҳисобварағининг дебетида акс эттирилиши керак. Хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар хизмат сафарлари ҳақидаги буйруқ, чипталар қиймати, суткалик яшаш ҳаражатлари ва бошқалар кўрсатилган ҳолда бўнак суммасининг ҳисобига асосан берилади. Ўз вақтида ишчилар томонидан қайтарилмаган ҳисобдорлик суммалари ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг кредити ва 4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари» ҳисобварағининг дебети бўйича, агар ходимга берилган суммаси етмаган бўлса 9430-«Бошқа операцион ҳаражатлар» ёки 4910-«Шубҳали қарзлар бўйича заҳиралар» ҳисобваракларининг дебети бўйича акс эттирилади.
Ходимларга берилган бўнакларнинг аналитик ҳисоби ҳар бир берилган бўнак бўйича алоҳида юритилади.
1-Мисол: Ҳисобдор шахсларга қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини ҳарид қилиш ва чорва молларини боқиш учун бўнаклар берилди.
Ушбу ҳўжалик муомаласига қуйидагича бухгалтерия ўтказмаси тузилади:
Д-т-4290-«Ходимларга берилган бошқа бўнаклар» ҳисобварағи
К-т-5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари» ҳисобварағи
2-Мисол: Ҳисобдор шахсларга берилган бўнаклар ҳисобидан товарлар сотиб олинди:
Д-т-2910-2990-«Товарлар» ҳисобварағи
К-т-4290-«Ходимларга берилган бошқа бўнаклар» ҳисобварағи.



Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish