Шодиев акбар ашурович бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


Муддати кечиктирилган ҳаражатларнинг жорий қисмини ҳисобга олиш



Download 1,3 Mb.
bet41/92
Sana28.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#514407
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   92
Bog'liq
Шодиев

Муддати кечиктирилган ҳаражатларнинг жорий қисмини ҳисобга олиш.

Муддати кечиктирилган ҳаражатларнинг жорий қисмини ва муддати узайтирилган фойда солиғи бўйича вақтинчалик тафовутларнинг жорий қисмини ҳисобга олиш учун қуйидаги ҳисобварақлар мўлжалланган:


3210-«Вақтинчалик фарқ бўйича муддати узайтирилган даромад (фойда) солиғи»
3220-«Дисконтлар бўйича муддати узайтирилган узоқ муддатли ҳаражатлар»
3290-«Бошқа муддати узайтирилган ҳаражатлар»
Муддати узайтирилган ҳаражатларнинг жорий қисмини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг қисқача шарҳи қуйидагича:
3210--«Вақтинчалик фарқ бўйича муддати узайтирилган даромад (фойда) солиғи» ҳисобварағида жорий ҳисоб даврида «Маҳсулот (иш, хизмат) ларни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳаражатларининг таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом» нинг иккинчи иловасига мувофиқ тўланадиган солиқнинг жорий қисми ҳисобга олинади. Вақтинчалик фарқга тааллуқли ҳаражатлар бўйича солиқни ҳисоблаш 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар» ҳисобварағининг кредити ва узоқ муддатли қисми учун 0950-«Вақтинчалик фарқлар бўйича муддати узайтирилган даромад(фойда) солиғи» ҳисобварағининг дебети, жорий қисмида 3210-«Вақтинчалик фарқ бўйича муддати узайтирилган даромад (фойда) солиғининг жорий қисми» ҳисобварағининг дебети бўйича умумий суммада акс эттирилади.
Муддати кечиктирилган солиқнинг тегишли қисмини узоқ муддатли қисмдан жорий қисмга ўтказиш 3210-«Вақтинчалик фарқ бўйича муддати узайтирилган даромад (фойда) солиғининг жорий қисми» ҳисобварағининг дебети ва 0950-«Вақтинчалик фарқлар бўйича муддати узайтирилган даромад(фойда) солиғи» ҳисобварағининг кредити бўйича акс эттирилади.
Солиқнинг кечиктирилган ҳаражатларининг тегишли суммасига камайтирилиши юз берган даврнинг бошланишида солиқ суммаси 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз» ҳисобварағининг дебетида ва 3210-«Вақтинчалик фарқ бўйича муддати узайтирилган даромад (фойда) солиғининг жорий қисми» ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади. 3210-«Вақтинчалик фарқлар бўйича муддати узайтирилган даромад(фойда) солиғининг жорий қисми» ҳисобварағининг дебети бўйича қолдиқ жорий ҳисобот даврида бюджетга тўловлар суммасига умумий солиқ суммасининг камайиши зарур бўлган солиқ суммасининг жорий қисмини кўрсатади.
Вақтинчалик фарқлар деганда даромад ва ҳаражатларнинг айрим моддалари солиққа тортиладиган фойдага киритиладиган ҳисобот даври билан ушбу моддалар ҳисоб фойдасига киритиладиган ҳисобот даврининг мувофиқ келмаслиги натижасида юзага келадиган ҳисобот давридаги солиққа тортиладиган ва ҳисоб фойдаси ўртасидаги фарқ тушунилади.
3220-«Дисконтлар бўйича муддати узайтирилган узоқ муддатли ҳаражатларнинг жорий қисми» ҳисобварағида 0960-«Дисконтлар (чегирма) бўйича муддати узайтирилган узоқ муддатли ҳаражатлар» ҳисобварағида акс эттирилган ҳаражатларнинг жорий қисми ҳисобга олинади.
Дисконтлар бўйича муддати узайтирилган ҳаражатларнинг жорий қисмини ҳисоблаш 3220-«Дисконтлар бўйича муддати узайтирилган ҳаражатларнинг жорий қисми» ҳисобварағининг дебети орқали акс эттирилади.
3290-«Бошқа муддати узайтирилган ҳаражатлар» ҳисобварағининг дебетида бошқа муддати узайтирилган ҳаражатлар 0990-«Бошқа узоқ муддатли муддати узайтирилган ҳаражатлар» ҳисобварағининг кредити билан корреспонденцияда ҳисобга олинади. Бу ҳаражатларни жорий сарфларга ўтказиш даврининг бошларида улар 3290-«Бошқа муддати узайтирилган ҳаражатлар» ҳисобварағининг кредитидан бу сарфларни ҳисобга олувчи тегишли ҳисобварақлар 2010-«Асосий ишлаб чиқариш», 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш», 2510-«Умумишлаб чиқариш» ва бошқа ҳисобварақнинг дебетига ўтказилади.
3200-«Муддати узайтирилган сарфларнинг жорий қисми» ҳисобварақлари бўйича аналитик ҳисоб кечиктирилган солиқлар ва сарфларнинг ҳар бир тури бўйича ҳар бир давр ва ҳисобдан чиқариш муддати бўйича юритилади.


Мисол. Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи узоқ муддатли қисмдан жорий қисмга ўтказилди. Ушбу хўжалик муомаласига қуйидагича бухгалтерия ўтказмаси тузилади:
Д-т 3210-«Вақтинчалик фарқлар бўйича муддати узайтирилган даромад (фойда) солиғининг жорий қисми» ҳисобварағи
К-т 0950-« Вақтинчалик фарқлар бўйича муддати узайтирилган даромад(фойда) солиғининг узоқ муддатли қисми» ҳисобварағи



Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish