Шодиев акбар ашурович бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни ҳисобга олиш



Download 1,3 Mb.
bet37/92
Sana28.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#514407
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   92
Bog'liq
Шодиев

Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни ҳисобга олиш.
Ишлаб чиқаришда бухгалтерия ҳисобининг вазифаларидан бири яроқсиз маҳсулот ҳисобига ҳамда ярим тайёр маҳсулот ва бошқа моддий бойликларнинг бузилиши, камомади натижасида келадиган нобудгарчиликларни тўғри ҳамда ўз вақтида аниқлашдан иборатдир. Ҳисоб маьлумотлари асосида ушбу нобудгарчиликлар миқдори аниқланиб қолмасдан, балки корхона маблағларининг унумсиз сарфланиши сабаблари ва бунга йўл қўйганларни ҳам аниқлаш лозим .
Яроқсиз маҳсулот ҳисобига нобудгарчилик суммаси унумсиз ҳаражатларнинг бир тури бўлиб, маҳсулот таннархининг ошишига ва корхона даромадларининг камайишига олиб келади. Яроқсиз маҳсулот ҳисобига нобудгарчиликлар суммаси «Ҳаражатлар таркиби тўғрисидаги низом»га кўра ишлаб чиқариш таннархининг «Ишлаб чиқариш ҳарак-теридаги бошқа ҳаражатлар» моддаси таркибида таннархга қўшилади.
Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар деб ўз сифатига кўра белгиланган стандарт ва техник шароитларга тўғри келмайдиган детал ҳамда ярим тайёр маҳсулотларга айтилади. Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулот пайдо бўлган бўлса, бундай маҳсулотни қайта ишлаш учун қўшимча ҳаражатлар талаб қилинади, ёки ундан фойдаланиш имконияти бўлмай қолади. Яроқсиз маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ўз яроқлилик даражасига кўра иккига бўлинади:
а) Тузатилиши мумкин бўлган маҳсулотлар:
б) Тузатиб булмайдиган маҳсулотлар:
Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотдан кўрилган йуқотишлар ҳақидаги маьлумотлар қуйидаги ҳисобварақда умумлаштирилади:
2610-«Ишлаб чиқаришдаги яроксиз маҳсулотлар»
2610-«Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар» ҳисобварағининг дебетида аниқланган ички ва ташқи яроқсиз маҳсулотлар бўйича ҳаражатлар (тузатиб бўлмайдиган, яьни тўлиқ яроқсиз маҳсулот қиймати, тузатишлар бўйича ҳаражатлар ), шунингдек, меьёрдан ортиқча ҳажмдаги кафолатли таьмирлаш ҳаражатлари йиғилади.
2610-« Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар» ҳисобварағининг кредитида яроқсиз маҳсулотдан кўрилган йўқотишларнинг камайишига оид суммалар(яроқсиз маҳсулотларнинг фойдаланиши мумкин бўлгандаги баҳоси, баҳоси бўйича қиймати , яроқсиз маҳсулотлар айбдорларидан ушлаб қолинадиган суммалар, мол етказиб берувчилардан олинган сифатсиз материаллар ва ярим тайёр маҳсулотлардан фойдаланиши туфайли юзага келган яроқсиз маҳсулот суммалари ва бошқалар) шунингдек, яроқсиз маҳсулотдан кўрилган йўқотиш сифатида ишлаб чиқариш ҳаражатларига ҳисобдан чиқарилган суммаларнинг камайиши акс эттирилади.
Тузатилиши мумкин бўлмаган яроқсиз маҳсулот бўйича асосий ишлаб чиқариш ҳисобварағи маьлумотлари асосида унинг ҳақиқий таннархи аниқланади. Яроқсиз маҳсулотларнинг ҳақиқий таннархи ҳамма асосий ҳаражатлар ва умумишлаб чиқариш ҳаражатлари йиғиндисидан ташкил топади. Аниқланган яроқсиз маҳсулотлар таннархига қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси тузилади:

Д-т-2610-« Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар» ҳисобварағи


К-т-2010-«Асосий ишлаб чиқариш»ҳисобварағи

Ташқи яроқсиз маҳсулотлар бўйича ишлаб чиқаришда харидор корхона зиммасига тушадиган турли чиқимлар (яроқсиз маҳсулотни алмаштириш билан боғлиқ транспорт ҳаражатлари, тузатиб бўладиган яроқсиз маҳсулот учун тузатиш ҳаражатлари ва ҳоказо) ҳам акс эттирилади.


2610-« Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар» ҳисобварағи бўйича қолдиқ, яроқсиз маҳсулот ҳисобига нобудгарчилик суммасини кўрсатади. Бу сумма ушбу ҳисобот ойида ишлаб чиқилган яроқли маҳсулотлар таннархига тўғридан-тўғри ўтказилади.
Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни ҳисобга олиш бўйича аналитик ҳисоб корхонанинг алоҳида бўлинмалари бўйича, маҳсулот турлари бўйича , ҳаражатлар моддалари бўйича, яроқсиз маҳсулотнинг вужудга келиш сабаблари ва айбдорлари бўйича юритилади.
1-мисол. Яроқсиз маҳсулотларни тузатиш бўйича материаллар сарфланди. Ушбу хўжалик муомаласига қуйидагича бухгалтерия ўтказмаси тузилади:

Д-т-2610-« Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар» ҳисобварағи


К-т-1010-«Хом ашё ва материаллар» ҳисобварағи


2-мисол. Яроқсиз маҳсулотларни тузатиш билан банд бўлган ишчиларга меҳнат ҳақи ҳисобланади:
Д-Т-2610-«Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар» ҳисобварағи»
К-Т-6710- «Ходимлар билан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар» ҳисобварағи



Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish