ҚЎшилган қиймат солиғи самарадорлиги кўрсаткичлари: Ўзбекистондаги ҳолат таҳлили



Download 0,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/11
Sana25.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#282659
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Қўшилган қиймат солиғи самарадорлиги кўрсаткичлари Ўзбекистондаги ҳолат таҳлили

Адабиётлар шарҳи 
Давлат даромадларини шакллантиришга қаратилган солиқ тизимининг 
ривожланиш тарихида ҚҚСнинг жорий этилиши ХХ аср иккинчи ярмида 
ушбу йўналишдаги энг муҳим кашфиётлардан бири ҳисобланади [4]. ҚҚС 
ғояси германиялик ишбилармон Вилгелм фон Сименс томонидан 1919-
йилларда илгари сурилган бўлса-да, ушбу солиқ амалиётга 1948 йилда 
Францияда татбиқ этилган [5]. Франция дастлаб ишлаб чиқариш босқичини 
қамраб олувчи ЯММга асосланган ҚҚСни жорий қилган ва кейинчалик уни 
1954 йилда истеъмолни тўлиқ қамраб олувчи ҚҚС билан алмаштирган
[6]. 
Мазкур солиқ 1960 йилларнинг охири ва 1970 йилларнинг бошларида 
Европа мамлакатларида (Германия, Дания, Нидерландия, Франция, 
Швейцария, Белгия, Буюк Британия, Италия, Люксембург, Норвегияда) 
жорий этилган ва ҳозирги кунгача амал қилиб келмоқда. 
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) кирувчи мамлакатларда 
ҚҚС 1992 йилдан бошлаб жорий этила бошланган. 
Бугунги кунда ҚҚСни 170 та мамлакат жорий этган бўлиб, ушбу 
давлатлар жами солиқ тушумларининг ўртача 20 фоизини ҚҚСдан тушумлар 
ташкил этади
[7]. 


“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий журнали. №4, август, 2021 йил. ISSN: 2181-1016 

Тадқиқотлар 
мамлакатда 
амал 
қиладиган 
ҚҚС 
механизми 
иқтисодиётнинг ривожланиш даражаси билан чамбарчас боғлиқлигини 
кўрсатади. Хусусан, Ebrill ва бошқалар
[8] аҳоли даромадлари ва 
саводхонлиги даражаси юқори, қишлоқ хўжалиги улуши эса паст бўлган 
иқтисодиётларда ҚҚС тушумлари нисбатан юқорироқ бўлишини аниқлаган. 
ҚҚСнинг билвосита (эгри) солиққа тортишнинг бошқа муқобил 
усулларидан афзаллиги унинг юқори фискал салоҳияти ҳисобланади. Одатда 
ҚҚС кенг солиқ базасига эга бўлиши ва у орқали ҳисоб-фактураларни 
мониторинг қилиш имкониятининг мавжудлиги солиқ қонунчилигига риоя 
этиш ҳамда солиқлар йиғилувчанлигини яхшилашга ёрдам беради [6]. 
Аммо ҚҚСнинг юқорида назарда тутилган фискал хусусияти унинг қай 
даражада самарали механизмга эгалигига бевосита боғлиқ. 
Ҳар қандай солиқнинг самарадорлик даражаси унинг ўз функцияларини 
қай даражада бажара олиши, яъни солиқ тушумлари ошишини таъминлаши 
ва (ёки) иқтисодий жараёнлар, шу жумладан, аҳоли турмуш даражасига 
таъсири билан баҳоланади. 
Моҳиятан, ҚҚС иқтисодиётда икки асосий вазифани амалга ошириш 
мақсадида лойиҳаланган
[9]: 
• бюджет харажатларини молиялаштириш манбаларини кенгайтиришга 
қаратилган бўлиб, давлат бюджети учун “пул машинаси” вазифасини 
бажаради; 
• даромадларни 
макроиқтисодий 
даражада 
қайта 
тақсимлаш 
ҳисобланади, аммо у истеъмол қарорларига таъсир этишга 
йўналтирилмаган. 
Амалий ва назарий жиҳатдан ҚҚСнинг самарадорлиги унинг истеъмолга 
асосланганлиги, кенг қамровли эканлиги ва чакана савдо босқичига қадар 
етиб бора олиши билан белгиланади. Агар солиқ механизми тўғри 
шакллантирилган ва амалиётга тўғри жорий қилинган бўлса, ҚҚС ҳар қандай 
босқичда яратиладиган соф қўшилган қийматдан самарали солиқ ундириш 
имкониятини таъминлайди [8]. 
Бунда, дастлаб солиқ объектларининг тўғри танланиши ва солиқ базаси 
ҳамда ҚҚСни ҳисоблашда қўлланиладиган ёндашув ва услубиётларни унинг 
мақсад ва вазифаларига мувофиқ равишда белгиланиши муҳим ҳисобланади. 
Одатда ҚҚС объекти реализация қилиш бўйича айланма бўлиб, солиқ 
базасини ҳисоблашда мавжуд ёндашувлар (қўшилган қиймат тури, 
даромадлар тури ва истеъмол тури) орасидан истеъмол тури энг кенг 
қўлланилади
[6], шу жумладан Ўзбекистонда ҳам. Чунки, ҚҚС одатда 
қўшилган қиймат ёки даромадларни солиққа тортишга эмас, аксинча, 
истеъмолни солиққа тортишга мўлжалланган
[8] ва ҳар бир амалга 
оширилган транзакция, яъни сотилган (харид қилинган) товарлар ёки 
хизматларнинг қиймати бўйича ҳисобланади (бундан имтиёз тақдим этилган 
товар ва хизматларнинг қиймати мустасно). 
Назарий-услубий жиҳатдан ҚҚСни ҳисоблашнинг уч муқобил усули 
мавжуд. Булар – қўшиш усули, чегирма усули ва ҳисоб-фактурага асосланган 



Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish