ГУЛБАҲОР МАНСУРОВА
“Булбулча” болалар хор раҳбари
...Ушбу ёшимгача болалар билан қандай ишлаётганим, болалар қўшиқчилиги, хор дастурлари ҳақида қисқача тўҳталиб ўтишга ва лўнда қилиб тушунтиришга харакат қиламан.
1982 йилда В.Успенский номидаги мактабни тамомлаб, ёшим сал каттаро бўлгани боис, “Булбулча” хорда ижрочи бўлишга улгурмай қолганман.”Булбулча”нинг турли мавзудаги сермазмун ўзбек ва жаҳон композиторлари репертуарларида синглим, укам қаторидаги болалар куйлаб вояга етишган. Мен эса саҳнада қўшиқ ижро этмасамда ушбу асарларни болалар билан чалиб ижро этиб, улар билан бирга ўрганиб, уни меҳнатини, машшаққатини ичида катта бўлганман.
1982 йили Ўзбекистон давлат консерваториясига ўқишга кирган бўлсам, шу йили Шермат Ёрматовнинг қўлларига, Паркент туманидаги ўқувчилар саройи қошида ташкил этилган, умумтаълим мактаблари ўқувчиларидан тузилган хор жамоасига оддий коцертмейстер бўлиб ишга кирганман. Шермат ака менга 2 ойча хор машғулотларининг сир синоатларини ўргатганларидан сўнг, тўлиқ барча ишларни ўзимга топшириб кетганлар ва вақти вақти билан келиб хордаги ишларимни назорат қилиб, йўналиш бериб турардилар. Ушбу мактабда кичкинтойлар хори, ўрта хор ва ўғил боллар хори фаолият юритар эди. Биз улар билан хафтасига уч маротабадан шуғулланар эдик. Умуман мусиқий билимга, нота саводига эга бўлмаган ўқувчилардан тузилган хор билан ўша пайтда Сергей Рахманиновни “Слався” хорни ишлаганмиз. Ушбу асарни канони ҳам, полифоник жойлари бўлган. Бу асарни билан ишлаб, танловга олиб чиққанмиз. “Зовёт зверей кукушка” жумласи билан бошланган эстон халқ қўшиғига ёзилган канонни полифоник асар ва а капелла сифатида “Кукушка” билан танловга тайёрлаганмиз. Худди шундай В.Моцартнинг ҳам “Сеҳрли най” операсидан “Откуда приятный и нежный тот звон” асарини ушбу хор ижросида танловга олиб чиққанмиз. Ўзбек тилидаги асарларни жуда яхши ва тез ўрганишарди. Лекин классик асарларни ўрганиш учун ойлаб, баъзида эса йиллаб вақт кетар эди. Лекин мураккаб бўлса ҳам ушбу асарларни мукаммал ўргатиб қўярдик.
Имкони борича классик ва мумутоз қўшиқлар репертуарларига ҳам мурожжат қилиб, болаларга ўргатишга ҳаракат қиламиз. Айрим холларда иш жараёнида тўлиқ мақом намуналарини ўргатишга муваффақ бўлмасакда, шунга ўхшаш болалар қўшиқларини топиб, овоз созлаш машқалари сифатида қўшиқлардан айрим қисмларни олиб ўргатишга ҳаракат қиламиз.
Консервториядаги талабалик йилларимда асосан Мутал Бурхонов, Ботир Умиджонов, битираётган йилларимда эса Мустафо Бафоевнинг а капеллалари дастурларимиздан мустаҳкам жой эгаллади. Охирги 10-15 йиллар давомида ушбу композиторлар қаторига Наира Сахиевна Шарафиеванинг хор учун мослаштирилган асарлари дастурлардан ўрин эгаллади. Хаттоки хор фестивалларида ва концертларда ҳам ушбу асарларга мурожжат қилинмоқда. Бу давр ва томошабин талабига ҳам боғлиқ. Лекин ман Р.Глиер номидаги мактаб-интернатидаги хор дирижёрлиги бўйича мутахассислик дарсларимда “Дейдиё”, “Чилдирма чола” асарларини зўр қизиқиш билан ўқувчиларга ўргатганман. Шу билан бирга Б.Умиджоновни “Гўзал”, М.Бурхоновнинг “Сари кўҳи гўзал” асарларига яна мурожаат қилиб, уларни ишладим. Ўша асарлар ўзининг жозибаси ва сеҳри билан доим ўзига тортади. Болалар хори билан ҳам худди шундай, айрим қўшиқларга қайта-қайта мурожаат қиламиз.
Бугунги кунда нафақат болалар балки катталарни барчаси телефон ва гаджетларга боғланиб қолган. Чунки маълумот олиш ва алмашиниш имкониятининг чексизлиги шуни тақазо қилмоқда.
Яна битта муаммолар бири: Бугун композитор қўшиғини мусиқасини ёзади ва эртасига болалар ижросида студияда ёзишга тўғри келади. Шундай пайтлар бўлдики “Булбулча”даги фаолиятим даврида тезкор қўшиқни тайёрлаб ёзиш топширилса, биз албатта буни телефон орқали амалга оширамиз, композитор ёзган асарини ўзи куйлаб ва куйи билан ташлаб беради. Мен эса сўзларини телефонда териб барча ўқувчиларга ташлаб бераман.Чунки қоғозга чиқариб қўлига беришга вақимиз йўқ шу боис, қўшиқни телфон орқали ўрганишни бошлаймиз. Лекин бундай ишлаш доимо яхши натижа бермайди. Қўшиқни аввал овозни созлаб, ҳар бир харфи, дикцияси, банди ва нақоратларини яхшилаб “едириб” ишлаб ўргатилсагина ҳамда бола соф овозида куйлай олсагина, овоз ёзиш жараёнларидан тўлиқ ўтолсагина, у кутилган натижани беради, дунёга янги қўшиқ келади. Шундай ишланган қўшиқларгина, фонотекага, китоб, қўлланмаларга ва келажак авлодга муносиб мерос бўла олади.
Умумтаъдим мактабларида барча фанларни фундаментал асосини билимини мумтоз асарлар орқали эгалланганидек, (масалан адабиётда А.Навоийнинг асарлари сингари), мусиқа санъатида ҳам классик асарлар ушбу санъат турининг асосини ташкил этади. Чунки бу асарлар “классик”дэ, бу асарлар хеч качон инсонни “жонига тегмайди”, ушбу асарларни доимо репертуарларга киритиб бориш лозим.
Бугунки кунда хор ижолчилигидан кўра, эстрада йўналишига ўтиб куйлаш урф бўлгани, харакатда, саркаб, ўйнаб куйлаш болаларга ёққани боис, “Булбулча” хори ҳам вокал ансамбль сифатида рақс харакатлари билан қўшиқларни ўрганяпти.
Do'stlaringiz bilan baham: |