Шермат ёрматов болалар ўз қўшиғини куйлолмаяпти ҳам


бизларда эса у парвоз қила олмаяпти, чунки қанотини кучи йўқ



Download 52,1 Kb.
bet7/8
Sana03.07.2022
Hajmi52,1 Kb.
#738385
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
мақола

бизларда эса у парвоз қила олмаяпти, чунки қанотини кучи йўқ...
Хозир ренесанссни 3 пойдевори қўйилмоқда. Ренесанс маданиятдан бошланади. Демак маданиятли инсон болаликдан бошланади. Болалигида қанақа қўшиқларда тарбия топган бўлса, шундай маданиятли инсон бўлади ёки “кўча бола” бўладими реп айтиб юради. “Реп”ни ҳам ёмон санъат тури демайман, аммо яхши “реп”чини икки маротаба эшитишингиз мумкин, аммо сара мумтоз ва классик асарларни эса умри узун, тарбиявий аҳамияти ҳам юксакдир.
Таклиф:
1. Ўзбекистон бастакорлари ва композиторлари уюшмаси ҳар йили мунтазам болалар учун қўшиқлар яратиш режасини ишлаб чиқиб, уни ижросини таъминлаши зарур.
2. Ўзбекистон миллий телерадиоканали болалар учун махсус мусиқий каналлар фаолиятини йўлга қўйиши лозим. Шундагина болалар қўшиқлари тарғиботига хисса қўшган хисобланади.
3. Гуруҳларда яратилган барча асарларни ноталаштириб, улар чоп этиб тарғиботини йўлга қўйиш керак.
4. Гёте институтида фаолият юритаётган арт блогерлар билан ҳамкорликда юқоридаги муаммоларга ечим излаш.


ФОТИМА ЗИЁМУХАММЕДОВА


Гурух фаолиятидаги асосий муаммо нимада ва уларни ечимини нимада деб биласиз.
Бизни гуруҳ “Баркамол авлод республика маркази” қошида ташкил этилган бўлиб, 1та штат бирлигидан иборат Бу дегани ушбу гурух билан 1 нафар ходим ишлаши керак дегани. Аммо болалар билан, вокал бўйича мутахассис, хореограф, концертмейстер каби ходимлар ҳам ишлаши зарурку. Бугунги кунда студиялар билан ишлаганимиз боис, концертмейстерга эхтиёжимиз анча камайди. Аммо студиялар “Баркамол авлод марказлари” қошида йўқ. Бизлар доим хусусий студиялар хизматидан фойдаланиб келамиз. Студиялар учун эса албатта сайқалчилар (оранжировшик) ҳам зарур. Шундай ташкилий масалалар ва техник жихозларни (микрофон, овозкучайтиргич, колонкалар в.х.к.) йўқлиги бизнинг энг катта муаммомиздир.
Шунингдек, қўшиқлар ва концерт дастурлар учун иштирокчиларимизни концерт кийимларини ҳам ота оналар ёрдамида амалга ошриб келмоқдамиз.
Масалан катта давлат тадбирларида иштирок этиш талаби жуда кучлидир. Унда костюмларимиз ҳам юқори даражада бўлиши керак. Лекин ушбу холатлар молиявий жихатдан бизга оғирлик қилади. Худди шундай ушбу тадбирлар учун маблағ сарфлаб қўшиқлар тайёрлайсиз, улар бўлса, бошқасини сўрашади. Шу каби тушунмовчиликлар ҳам бизни анча қийнайди.
Ўзбекистонда хозир кўплаб хусусий ва давлат телеканаллари очилган. Ушбу телеканалларда талабга жавоб берадиган бирорта мусиқий қўрсатувлар йўқ. Аввалги “Қўшиғим жон қўшиғим” кўрсатуви тикланди ва яна тўхтатилди. “До ми соль” тикланди яна тўхтатилди. Бизнинг гуруҳ ҳам кўплаб қўшиқлар яратган аммо уларни биз фақат давлат тадбирларидагина куйлай оламиз, телеканалларда уларни тарғиботи умуман йўлга қўйилмаган. Телеканаллар орқали эса болалар фақат катта санъаткорларни кўради, катталар учун берилаётган қўшиқларни тинглайди. Тўғри, болажон кўрсатуви бор, унда таълимий ва шунга ўхшаш кўрсатувлар берилади, аммо мусиқий кўрсатувлар умуман йўқ. Гуруҳимизни кўрсатувларнинг фақат байрам сонларига таклиф этишади. Масалан “Болалар куни”га бағишланган кўрсатувнинг ҳам байрам сонида иштирок этдик. “Ассалом болажон”нинг байрам сонида мусиқий дастурларда керак бўлгани учун, янги йил байрам сонларига қўшқлар керак бўлгани учунгина таклиф қилишади. Лекин доимий равишда болаларга намойиш этиладиган мусиқий кўрсатувлар йўқ.
Масалан “Миллий” каналда бизнинг гуруҳ чиқа бошлаган эди, хид парадлар қилиб, шуни тиклайлик десак, унинг хар бир эфирга узатилишига 500000 сўм тўлашимиз керак экан. Биз ушбу маблағларни бера олмадик, чунки фарзандларимиз пул топа олмайдику. Барча ташкилий харажатларимизни ҳам ота оналар ёрдамида килсакда, яна тайёр махсулотни элга тақдим этиш учун ҳам маблағ сарфласак. Молиявий томонимиз ҳал бўлмагани боис, ушбу эфир хам тўхтатилди.
Бугунги кунда турли мазудаги қўшиқларимиз жуда кўп, иштирокчилар уларни маромига етказиб ижро этиб келмоқдалар, аммо ушбу ижод махсулини биз каерда ва кимга намойиш қилишимиз керак? Болалар қўшиқлари тарғиботи умуман йўлга қўйилмаган.
Ўзбекистон каналида бир йилда бир марта келишув асосида 45 дақиқали “Тантана”нинг хисобот концертини берамиз. Шундагина ота оналар ҳам, мухлислар хам қўшиқларимиздан бахраманд бўладилар.
Иштирокчиларни кастинг асосида қабул қиламиз. Келган болалар аксарият холларда Муниса Ризаеванинг, Божалар гуруҳининг қўшиқларидан ижро этишади, бу эса жуда ачинарли холдир. Гуруҳимиз учун қўшиқларни 99 фоизини ўзимиз яратамиз, аммо ноталаштира олмаймиз. Композиторлар уюшмасига бориб, уларни ноталаштиришда ёрдам беришларини сўраган эдик, аммо бу масалалар ҳам очиқ қолди.
Ижодимизани илк даврида Файзулла Қўлдошев домла билан ишлаганмиз. Улар қўшиқларимизани оранжировка қилар эдилар. Консерваториядаги фаолиятлари даврида, бизларни бир иккита қўшиқларимизани ноталаштирганлар. Шунинг учун улар нота тўпламларида нашрдан чиққан. Ниятимиз бор қўшиқларимизани тўплам қилиб чиқариш.
Замонавий болалар қўшиғи бу - бир пайтлар “Булбулча”да айтилган қўшиғимизни ҳам янгича сайқал бериб, замонавийлаштириб куйлашдир. Хозирги замонни болалари бошқачароқ, шунинг учун темани ўзгартириш керак деб ўйлайман. Техника асрида компьютерлар ҳақида ҳам қўшиқлар яратиш керак. Шунингдек китобга муҳаббатни ошириш учун китоб тўғрисидаги қўшиқларни куйлаш мақсадга мувофиқдир.
Биз мумтоз мусиқаларни ҳам миллий эстрада йўналишида болалар билан куйладик Бу уларга жуда ёқди. “Дилхирож”, “Саламно” ва бошқа шунга ўхшаган қўшиқларни ҳам зўр қизиқиш билан куйлашди. Ишлаш жараёни қийин бўлдику, лекин, улар ўрганиб, зўр қизиқиш билан айтишди. Замонавий дегани реп, дипс-дипслармас, миллий қўшиқларимизани лапарларимизани ҳам замонавий қилиб куйлаш мумкин деганидир.



Download 52,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish