1-rasm. Такафулни амалга ошириш тизими3
Бошқарувчи тижорат корхонаси ислом суғурта жамғармасига эгалик қилмаслик талаби исломий суғуртанинг асосий талабларидан бири бўлганлиги сабабли, ушбу жамғарманинг ва тижорий корхонанинг бир юридик шахс таркибида бўлиши, қонунчилик ҳужжатларига муайян ўзгариш/қўшимчалар киритишни тақазо қилади. Масалан, тижорат корхонасининг қарздорлиги бўйича тўлов талаблари ислом суғурта жамғармасига қўйилмаслиги лозим. Айниқса тижорий суғурта компанияларида такофул дарчаларининг тижорий суғурта компанияси билан бир юридик шахс таркибида бўлиши, тижорий суғуртаси бўйича талаблар юзага келганда ёки тижорий суғурта компаниясининг тугатилишида барча захиралар қаторида ислом суғурта захиралари ҳам умумий суғурта мажбуриятлари доирасида тақсимланиб кетиши хавфи мавжуд.
Ислом суғурта ташкилоти фаолияти унинг шаръий кенгаши назорати остида бўлади, барча суғурта маҳсулотлари ва инвестиция фаолияти шариатга мос келиши ана шу шаръий кенгаш томонидан назорат қилинади. Шаръий кенгаш аъзоларига қўйиладиган талаблар турлича бўлиши мумкин, лекин асосийси, кенгаш аъзоси фиқҳда ва ислом молиясида етук мутахассис бўлиши лозим.
Замонавий ислом суғуртаси амалга оширилишини стандартлаштириш мақсадида Ислом молия муассасалари бухгалтерия ҳисоби ва аудити ташкилоти (AAOIFI) махсус 26 сонли стандартини тасдиқлаган (мақоланинг кириш қисмида ушбу стандарт эслатиб ўтилган).
Мана шу стандартда ислом суғуртасига таъриф берилиб, унинг тижорий суғуртадан фарқлари, ислом суғуртасининг асослари ва шаръий тамойиллари келтирилган, ҳамда бундай суғуртанинг турлари, иштирокчиларнинг мажбуриятлари, бошқарувчи тижорат ташкилотининг мажбуриятлари ва ваколатлари кўрсатилган.
Бадаллар хайрия тўловлари сифатида киритилади;
Суғурта жараёнини ташкиллаштирувчи тижорат корхонаси иккита алоҳида ҳисоб рақами – бири тижорат корхонасининг ўз фаолияти учун, иккинчиси суғурталанувчилар жамғармаси учун очилади;
Тижорат корхонаси суғурта жамғармасини бошқариш учун вакил ҳисобланади, ҳамда бошқарувчи ёки вакил бўлиб ушбу жамғарма маблағларини сармоя сифатида юритади;
Суғурта жамғармаси маблағлари ва ушбу жамғарма маблағларини сармоя сифатида киритишдан олинган фойда, ҳамда суғурта фаолияти бўйича мажбуриятлар суғурта жамғармасига тегишли бўлади.
Суғурта жамғармасидаги қолдиқ маблағни умумий манфаатларни кўзлаб тасарруф қилиниши тасдиқланган қоидаларда кўзда тутилишига рухсат берилади;
Ислом суғурта ташкилоти тугатилиши ҳолатида суғуртага тааллуқли барча маблағлар ва захиралар хайрия мақсадларига йўналтирилади;
Суғурталанувчилар ўз манфаатларини ҳимоя қилиш ва назорат қилиш ҳуқуқларини амалга ошириш мақсадида суғурта жараёнларини бошқаришда иштирок этиши мақсадга мувофиқ;
Суғурта ташкилоти барча фаолият турларида шариат қонун-қоидаларига риоя қилиши шарт.Суғурта ташкилотида шаръий назорат кенгаши ташкил қилиниб, ушбу кенгашнинг қарорлари ташкилот томонидан бажарилиши шарт. Бундан ташқари, ташкилотда шаръий назорат ва аудит бўлими ҳам бўлиши лозим.
Ушбу тамойилларнинг барчаси бажарилмагунча ислом суғуртаси билан шуғулланувчи компания ташкил қилинди, деб бўлмайди.
Xulosa
Ўзаро суғуртанинг ривожланиши Ўзбекистонда суғурта институтини такомиллаштиришда, шунингдек тадбиркорлик ва аҳолини турли хил хавфлардан ҳимоя қилишда, жумладан табиий офатлар натижасида етган зарарларни қоплашда, оила ўз боқувчисини йўқотганда, ўзини энди тиклаб олган оилалар яна эски ҳолатига тушиб қолишдан сақланишда, кутилмаган ёнғин оқибатида бошпанасиз қолганларга ва тирикчилик манбаи бўлган тадбиркорнинг фаолияти тўхтаб қолганда қўл келади ҳамда ўзаро ёрдам руҳини шакллантиришда муҳим ўрин тутади. Бундан ташқари, мамлакат иқтисодиётига ўзаро суғурта фондларидаги бўш маблағларни жалб қилиш катта аҳамиятга эгадир..
Халқаро Исломий молия институтларининг маблағларини Ўзбекистонга киритиш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Бунинг учун тегишли инфратузилма ва норматив-ҳуқуқий база бўлиши зарур.
Мутахассисларнинг фикрича такофул Исломий банксиз фаолият юритавериши мумкин, лекин Исломий банк такофулсиз ишлай олмайди. Чунки Исломда хатарлардан сақланиш ва уларни олдини олиш жоиздир, бироқ бу фаолият рухсат берилган шакл ва тамойилларга кўра амалга оширилиши лозимдир, банк ва молия соҳасида эса ўзига яраша, жумладан тўлов қобилияти билан боғлиқ бир қатор таваккалчиликлар мавжуд. Шу сабабли мамлакатимизга Исломий банк ва молия институтларининг маблағларини жалб қилиш учун такофулни ривожлантириш катта аҳамиятга эга.
Ислом суғуртаси турли шаклларда амалга оширилиши мумкин, жумладан такафул, вақф, ўзаро ёрдам жамғармалари ва ўзаро суғурта кўринишида. Мисол учун, “такафул” арабча сўз бўлиб “ўзаро кафолатлаш” маъносини билдиради ва Ўзбекистон қонунчилигида кўзда тутилган, фуқаро ва ташкилотлар томонидан муайян пул маблағларини бирлаштириш йўли билан, амалга оширилиши мумкин бўлган икки томонлама суғуртага мос келади. Ушбу суғурта тури айрим мамлакатларда вақф кўринишида ҳам қўлланиб келинмоқда. Бундан молиявий маҳсулот ёки тизимнинг нафақат номига, балки унинг шакли ва тамойилларига ҳам эътибор қаратиш муҳимлигини англашимиз мумкин.
Кўп ҳолларда савол туғилади: Исломий суғурта фақат мусулмонлар учунми?
— Йўқ бу мусулмон ва мусулмон бўлмаган барча учун мўлжалланган. Шунинг учун ҳам бу соҳа Европа ва АҚШ каби ноисломий ўлкаларда ҳам жадаллик билан ривожланиб бормоқда. Чунки бу тизимнинг жудаям кўп афзалликлари бор.
Foydalanilgan adabiyotlar:
https://azon.uz/ ахборот-таҳлилий портали
https://islommoliyasi.uz/uz/pul-tushunchasi/
https://islommoliyasi.uz/uz/islom-moliya-tizimini-joriy-etish/
Do'stlaringiz bilan baham: |