Sharq mamlakatlari iqtisodiyoti, siyosati va turizm



Download 162,05 Kb.
bet3/5
Sana25.02.2022
Hajmi162,05 Kb.
#258992
1   2   3   4   5
Bog'liq
Ismoyilov B.2-ON,Takoful,T-2021

Суғурта компаниялари мижозлардан олинган суғурта мукофотларининг бир қисмини зарарларни қоплаш учун товон сифатида тўлаб берадилар, яна бир қисмини харажатларни қоплашга сарфлайдилар, қолган қисми эса таъсисчиларга даромад сифатида тақсимланади.
Яъни кўпчилик мижозлардан олинган суғурта мукофотини эвазига ҳеч нарса бермай, шу суғурта мукофотининг бир қисмига эга бўладилар.
Бундан ташқари, суғуртадан тушган маблағлар (яъни суғурта полислари сотишдан тушган пуллар ёки “суғурта захиралари”) фоизли банк омонатлари (депозитлари) ва бошқа рибо аломатлари мавжуд бўлган тизимларга киритилиб, қўшимча даромад олинади.
Суғурта мукофотларини ҳисоблашда ва суғурта шартларини белгилашда, одатда, мижозда етарли маълумотлар бўлмайди ва бу ноаниқлик суғурта компаниясининг мижоз ҳисобидан бойлик орттиришига имкон яратади. Яъни суғурта компанияси бир неча йиллик тажрибасига таяниб ва статистик маълумотларидан фойдаланиб, ҳодиса рўй бериш эҳтимоли ва зарар миқдорини баҳолашда кўпроқ имкониятга эга бўлади. Уламолар ноаниқликнинг бу даражаси суғурта шартномасини ножоиз дейишга сабаб бўлади, деб ҳисоблайдилар.
Суғурта шартномаси бўйича кўпчилик суғурталанувчилар тўлаган пуллардан йиғилган маблағ фақат бир нечта зарар кўрганларга тўлаб берилиши (чунки суғурта ҳолати тез-тез рўй беравермайди) ва қолгани суғурта компаниясининг даромадига айланиши эса қимор ҳолати мавжудлигини кўрсатади.
Юқорида қайд қилинганидек, шариатга мос келадиган суғуртага эҳтиёж ўсиб борганлиги сабабли ислом суғурта тизимини ишлаб чиқиш ва ривожлантириш зарурати туғилди. Бунда юқорида кўрсатиб ўтилган таъқиқланган унсурларни йўқотиш учун суғурта шартномасининг эвазсиз кўринишини қўллаш динимиз талабларига мувофиқ ечим сифатида қабул қилинди.
Яъни тўланадиган суғурта пули (суғурта тизимида “суғурта мукофоти” ёки “суғурта бадали” деб аталади) эвазсиз – эҳсон сифатида киритилади, суғурта ҳолати рўй берганда олинадиган суғурта товонлари ҳам зарар кўрган шахсга ёрдам сифатида тўлаб берилади
Шундай қилиб, бадаллар эвазсиз, фақат зарар кўрган шахсларга ёрдам бериш учун ташкил қилинган жамғармага ўтказилади, бу жамғарма фақат суғурта бадали тўлаган шахслар учун белгилаб қўйилган тартиб-қоидалар асосида ёрдам кўрсатади. Бунда тижорий суғуртадаги хавф-хатарни суғурта ташкилотига ўтказиш шартномаси эмас, балки жамғармага аъзо бўлган шахслар ўртасида ўзаро ёрдамни кафолатлаш шартномаси тузилади.
Мана шу такофул - ислом суғуртасидир (мақоланинг аввалги қисмида “такофул” нима маъно англатишини айтиб ўтган эдик).
3.ИСЛОМ СУҒУРТАСИ БОШҚАРУВИНИНГ АМАЛГА ОШИРИЛИШИ
Бунда нотижорий кўринишдаги жамғармага маблағ-эҳсон ажратувчи – суғурталанувчилар ушбу жамғармани ўзлари биргаликда ёки ўзлари сайлаган/тайинлаган бирор шахс орқали бошқаришлари мумкин.
Лекин суғурталанувчилар мутахассис бўлмаганликлари сабабли, одатда, махсус бошқарувчи тижорат корхонасини суғурта ишларини амалга ошириш ва йиғилган маблағларни сармоя сифатида бошқариш учун ёллайдилар.
Тижорат корхонасини бошқарувга жалб қилишнинг яна бир сабаби – бадаллардан йиғилган маблағлар товонларни тўлашга етарли бўлмай қолса, бошқарувчи тижорат корхонасининг молиявий кўмагидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишдир.

Download 162,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish