Sharq mamlakatlari iqtisodiyoti, siyosati va turizm


Чунки бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан



Download 162,05 Kb.
bet2/5
Sana25.02.2022
Hajmi162,05 Kb.
#258992
1   2   3   4   5
Bog'liq
Ismoyilov B.2-ON,Takoful,T-2021

Чунки бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Туямни боғлаб таваккул қилайми ёки қўйиб юбориб, сўнг таваккул қилайми?” деб сўраганида,
у зот: “Уни боғлагин-да, сўнг таваккул қил!”, деб айтганлар!!!1

Шу маънодаги ҳадисни Ибн Ҳиббон, Ҳоким ва Қузоъийлар ривоят қилишган:2


Яъни инсонда имконият бор экан, қўлидан келганча сабабларини қилиб, ўзига ёки мол-мулкига етиши мумкин бўлган зарарларнинг олдини олишга ҳаракат қилиши табиий ҳол. Ўз-ўзини турли нохуш ҳолатлардан сақлаш, эҳтиёт қилишнинг шариатга мувофиқ бўлган ечими – ТАКOФУЛ тизими бўлиб, у анъанавий суғурта тизимининг муқобили ҳисобланади.
Такофул - ўзаро ҳамкорлик асосига қурилган тизим бўлиб, жамият аъзоларидан бирига етган зарарни биргаликда қоплаш тамойилини ўзида акс эттиради.
Шунингдек анъанавий суғуртада мавжуд бўлган ва шариатда ман қилинган чайқовчилик (спекуляция), майсир, рибо, ғарар (ноаниқлик) каби унсурлар такофулда қўлланилишига йўл қўйилмайди.
Такофул” арабча сўз бўлиб “ўзаро кафолат тақдим этиш” маъносини билдиради ва биздаги ўзаро суғурта (икки томонлама суғурта)даги элементларга мос келади. Дарҳақиқат, молиявий маҳсулот ёки тизимнинг нафақат номига балки унинг шакли ва тамойилларига ҳам эътибор қаратиш лозим бўлади, чунки бу суғурта тури айрим минтақаларда вақф кўринишида ҳам фаолият юритиб келмоқда.
Такофулнинг таърифи:

  • “Такофул” ва “ислом шариатига мувофиқ суғурта” атамалари бир-бирининг ўрнини боса оладиган атамалар ҳисобланади.

  • Ислом молиясига мувофиқ суғурта – бу ўзаро ёрдам, бирдамлик ва умумий кўмак тамойилларига асосланган бўлиб, бенефициарлар (умумий ёрдам лойиҳасидан манфаат олиши мумкин бўлган томонлар) дуч келадиган турли фалокат ва кўнгилсиз ҳолатлар, масалан, мол-мулкдан айрилиш ёки уларга зарар етиш каби ҳолатларда ечим ҳисобланади.

Ислом шариатига мувофиқ суғурта – Такофул (التكافل) сўзи араб тилидаги кафала (الكفالة) – “ кафиллик”, “бир-бирига кафолат бериш” сўзидан олинган. Ўз ўрнида, такофул жамоавий суғурта деб ҳам қаралади, лекин ҳамма жамоавий суғурталар ҳам шариатга мувофиқ келавермайди.
Такофул хатарларни бошқаришнинг бир тури бўлиб, зарар ёки йўқотишлардан ўзаро кафолатлаш мақсадида аъзолар томонидан ўз маблағларини ўртага ташлайдиган тизимдир. Бошқача қилиб айтганда, такофул зарарларни тақсимлаш орқали хатарларни ўзаро кафолатлаш тамойилига асосланади.
Дастлаб, такофул жамғармаси ташкил этилади ва унга аъзо бўлишни истаганлар маълум миқдордаги маблағни табарруъ – хайр-эҳсон, ихтиёрий тўлов сифатида фондга киритади. Фонд бенефициарлари, яъни аъзоларидан бирига зарар етадиган бўлса, ўша зарар ўртада йиғилган маблағлар (жамғармадаги пуллар) ҳисобидан қопланади. Такофул жамғармаси Такофул бошқарувчиси томонидан бошқарилади.
AAOIFI Шариат стандартларида такофулга қуйидагича таъриф берилган:
Ислом молиясига мувофиқ суғуртаИслом шариати қоидалари ва тамойилларига риоя этадиган махсус компания бошқаруви остидаги, барча турдаги хавф-хатарларни қамраб олган корпоратив суғуртанинг бир шаклидир
Ислом молиясига мувофиқ суғурта шартномаси ўзаро ёрдам ва хайр-эҳсон асосида тузилади, турли хатарлар туфайли вужудга келган зарар ёки йўқотишлар аъзолар ўртасида адолатли тақсим этилади (яъни кўрилган талафот ўрни аъзолар томонидан киритилган маблағлар ҳисобидан қопланади)”.


2.ИСЛОМ СУҒУРТА ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ МАСАЛАСИ

Банк-молия соҳасида хавф-хатарлардан кўрилиши мумкин бўлган зарарлар, одатда, суғурта ёрдамида қопланади.Ислом молия тизимида ҳам хатарларни бошқаришга жиддий аҳамият берилади ва ҳимояланиши мумкин бўлган хавф-хатарлар суғуртаси амалга оширилади.


Албатта, бунда амалга оширилаётган суғурта шариат талабларига мос келиши талаб этилади. Уламоларнинг фикрига кўра, анъанавий суғурта тизими шариатга мос келмайди ва шу сабабли ножоиздир.
Бунга анъанавий суғурта шартномасида шариат бўйича таъқиқланган рибо, ғарар (ноаниқлик) ва майсир (қимор) каби унсурлар мавжудлиги асос қилиб кўрсатилади.

Download 162,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish