Шарипова Рахима Мухторовна Замонавий ўзбек шеъриятида табиат рамзларининг бадиий талқини 5 Шарипова Рахима Мухторовна


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-нинг устувор йўналишларига боғлиқлиги



Download 243 Kb.
bet2/11
Sana27.03.2022
Hajmi243 Kb.
#512573
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
aziza

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-нинг устувор йўналишларига боғлиқлиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялари ривожланишининг I. «Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни ривожлантириш» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Жаҳон адабиётшунослиги ва тилшунослигида йил фаслларига оид шеърлар тадқиқ қилинган ишлар анча салмоққа эга. Жумладан, рус олимлари Н.С.Попова, Л.В.Гайворонская, В.А.Киселёва, Е.В.Шохина, Н.В.Налегач, Е.Г.Штырлина, Ю.В.Осипова2 тадқиқотлари аҳамиятли. Бу тадқиқотларда қиш рамзий маънода қарилик даврига қиёсланган3, сукунат билан боғланган4, куз дўстлик ва ёлғизлик даври5 сифатида талқин этилган.
Ўзбек адабиётшунослигида табиат рамзларига бағишланган шеърлар махсус ўрганилмаган. Фақат ўзбек мумтоз адабиёти ва замонавий шеърияти тадқиқига бағишланган ишларда шамол, булут, ёмғир, қор тасвирига муайян муносабат билдирилган. Жумладан, Н.Маллаев, А.Ҳайитметов, А.Қаюмов, Ё.Исҳоқов, Ғ.Каримов, С.Долимов, Н.Комилов, И.Ҳаққулов, А.Эркинов, Т.Матёқубова, Л.Мирзоҳидова, Г.Болтаева6 каби олимларнинг ишларида мумтоз шоирлар асарлари таҳлили давомида айрим илмий қарашлар илгари сурилган. О.Шарафиддинов, Н.Раҳимжонов, Н.Жабборов, Д.Қуронов, А.Улуғов, Н.Йўлдошев, У.Ҳамдам, О.Каримов, Д.Тажибаева, М.Давронова, Ш.Ҳожиева7 сингари олимларнинг тадқиқотларида замонавий шеъриятда табиат рамзлари талқинига эътибор қаратилган.
Диссертацияни ёзиш жараёнида номлари кўрсатилган ва бошқа бир қатор ўзбек ва жаҳон адабиётшуносларининг тадқиқотлари эътиборга олинди, уларга муносабат билдирилди. Тадқиқотимизда бошқа илмий ишлардан фарқли ўлароқ, замонавий ўзбек шеъриятида табиат фаслларига бағишланган асарлар яхлит бадиий тизим сифатида тадқиқ қилинди.
Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация Навоий давлат педагогика институти илмий-тадқиқот ишлари режасининг 2016-2021 йилларга мўлжалланган “Ўзбек адабиётини ўрганишнинг долзарб масалалари” мавзуси доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади замонавий ўзбек шеъриятининг Чўлпон, Ойбек, Ҳ.Олимжон, Зулфия, Э.Воҳидов, А.Орипов, Р.Парфи, Усмон Азим сингари таниқли намояндалари ижодида табиат рамзларининг бадиий талқини, тимсолий маъноларини очиб беришдан иборат.

Download 243 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish