Шарипова Рахима Мухторовна Замонавий ўзбек шеъриятида табиат рамзларининг бадиий талқини 5 Шарипова Рахима Мухторовна



Download 243 Kb.
bet1/11
Sana27.03.2022
Hajmi243 Kb.
#512573
TuriДиссертация
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
aziza






Шарипова Рахима Мухторовна
Замонавий ўзбек шеъриятида табиат рамзларининг бадиий талқини 5
Шарипова Рахима Мухторовна
Символические интерпретации в современной узбекской поэзии 25
Sharipova Raxima Muxtorovna
Symbolic interpretations of the seasons in modern Uzbek poetry 47
Эълон қилинган ишлар рўйхати
Список опубликованных работ
List of published works 51




аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон адабиётшунослигида табиат рамзларига бағишланган шеърлар, уларнинг рамзий маънолари, образлилик даражаси, поэтикаси, ижодкор услуби сингари масалалар доимий эътиборни тортиб келмоқда. Жумладан, шеъриятда шамол, булут, ёмғир, қор тасвири пейзаж лирикасидан ташқари лирик қаҳрамон руҳиятини ифода этиши, турли тимсолий маъноларни билдириши каби қатор муаммоларни яхлит ҳолда тадқиқ этиш муҳим аҳамият касб этади.
Дунё адабиётшунослигида табиат рамзларининг истиоравий, семантик маънолари, инсон руҳияти, туйғу-кечинмалари ифодачиси сифатида ифодалаган умумбашарий ва миллий жиҳатлари, пейзаж лирикасининг бир муҳим қисми эканлигини аниқлаш, уларнинг йил фасллари билан боғлиқ томонларини текшириш каби масалалар бўйича муайян изланишлар олиб борилмоқда. Шу маънода лирикада катта ўринга эга бўлган табиат рамзлари тасвиридаги ўзига хосликлар, келиб чиқиш асослари, тимсолий маънолари, улар билан ёнма-ён келадиган лирик образлар моҳиятини илмий-назарий жиҳатдан ўрганишга алоҳида диққат қаратилмоқда.
Мустақиллик йилларида ўзбек адабиётшунослигида табиат рамзларининг шеъритятдаги келиб чиқиш асослари, мумтоз ва замонавий адабиётдаги бадиий тадрижи, тимсолий маъноларини муайян ижодкорлар асарлари асосида ёритишга катта эътибор берилмоқда. «Адабиёт – жамият ҳаётида эзгу қадрият ва анъаналарни чуқур қарор топтиришда, хусусан, халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда, она Ватани ва халқига муҳаббат, садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга»1дир. Шу нуқтаи назардан замонавий ўзбек адабиётида табиат рамзларига бағишланган шеърларни ягона бадиий тизим шаклида тадқиқ этиш, бунда шамол, булут, ёмғир, қор тасвир этилган асарлардаги ижтимоий мазмун, лирик қаҳрамон руҳияти, бадиий тил, анъанавийлик ва новаторлик хусусиятларини ўрганиш юзасидан илмий тадқиқотларни янада чуқурлаштириш зарурати мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида», 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълимни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги фармонлари, 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сон «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 февралдаги 124-Ф-сон «Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари» мавзусидаги халқаро конференцияни ўтказиш тўғрисида»ги фармойиши ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.

Download 243 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish