булут-қор-шамолнинг уйғун келиши рамзий маънода ижтимоий ҳаётни акс эттиради. Жумладан, “жимжит уй”, “қип-яланғоч дала”, “қуши кетган уя” сингарилар қиш атрибутлари сифатида юпун халқ аҳволини акс эттирилган бўлса, “қуюқ булут кўланка” рамзий маънода эрк ва озодлик йўлларини тўсиқ бўлган собиқ тузумни (Чўлпон) билдириб келади. Пейзаж тасвири сифатида ҳис этилган поэтик оламнинг сержозиб манзараси чизилган, шу билан бирга тимсолий маънода бу учлик деҳқон учун мўл ҳосил манбаи яратиши (Ҳ.Олимжон) таъкидланган. Булут, ёмғир ва шамолнинг бирга келиши, аввало, табиат манзараси лирик қаҳрамон руҳиятига уйғунлик касб этади (Ойбек), унинг қалбида кечган изтиробли кечинмалар суратини билдириб келади (Р.Парфи), муҳаббатга ошуфта қалб изҳорлари, соғинч ҳислари (У.Азим) акс этади, ижтимоий мазмун рамзий маънода собиқ тузум манзаралари ва истиқлолга шукроналик туйғусини (И.Мирзо) ифодалаб келади.Ёмғир-қор-шамол уйғунлиги лирик қаҳрамон қалбига илиқ туйғуларни ифодалайди, англанган ва ҳис этилган ҳаётий воқеликнинг табиат рамзлари воситасида поэтиклашади, умрнинг ўтганига ишора қилинади (А.Орипов), муҳаббат ҳислари билан тўлиб-тошган лирик қаҳрамон – ошиқнинг кайфиятини (И.Мирзо) ифодалаб келади. Шамол-булут уйғунлигидаги шеърларда баҳор табиатининг жозиб тасвири беришга, ҳаётий мазмунни кучайтиришга (Ойбек) хизмат қилган; пейзаж тасвири ва лирик қаҳрамон руҳиятининг мос келиши кузатилади, фалсафий мазмун (А.Орипов) ифодалаб келган. Ёмғир-булут жуфтлигида ёмғири лирик қаҳрамонинг кайфиятидаги кўтаринкиликни ифодаласа, юракдаги ғамларни аритишга хизмат қилса, қуюқ булут тўдаси эса кўчма маънода зулматга чўмган Ватанни (Ойбек) билдириб келади; бир-бирини тақозо қилувчи табиат рамзлари пейзаждан ташқари лирик қаҳрамоннинг гоҳ ҳазин, гоҳ масрур кайфиятини (М.Юсуф) ифодалаб келади. Қор-булут уйғунлиги лирик қаҳрамон орзу-кечинмаларини ифодалайди, ҳаёт гўзаллигини ҳис этиш, уни севиш туйғуларини (Ойбек) пайдо қилади, ҳис этилган юксакдаги гўзаллик (А.Орипов)ни образлантириб келади.
ХУЛОСА
Замонавий ўзбек шеъриятида табиат рамзларининг бадиий талқини юзасидан амалга оширилган таҳлиллар асосида қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:
Биринчидан, рус адабиётида табиат рамзлари кўпроқ лирик қаҳрамон руҳиятига билан алоқадорликда талқин этилган. Рус шеъриятида ёмғир унумдорлик, руҳий таъсир ва покланиш рамзи блиб келган; шамол образи орқали Ватан урушидан олдинги ва кейинг йиллардаги бутун мамлакатни қамраб олган мисли кўрилмаган даҳшатларни ифода этган. Табиат рамзлари романтик шеъриятни яратиш учун асос бўлиб хизмат қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |